Қурайшликларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қироатларига қулоқ солишлари қиссаси. Абу Суфён, Абу Жаҳл ва Ахнасларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тинглашлари

3 йил аввал 1875 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: менга Муҳаммад ибн Муслим ибн Шиҳоб аз-Зуҳрийнинг сўзлаб беришича, унга шундай ҳикоя қилиб беришган экан: Абу Суфён ибн Ҳарб, абу Жаҳл ибн Ҳишом ва бани Зуҳранинг иттифоқдоши Ахнас ибн Шарийқ ибн Амр ибн Ваҳб ас-Сақафийлар бир куни кечқурун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида кечаси намоз ўқиётганларида, у Зотни тинглаш учун (бир-бирларидан бехабар) йўлга чиқишди. Улардан ҳар бири тинглаш учун ўз ўрнини эгалла­ди. Улардан бирортаси бошқасининг жойини билмас эди. Улар ке­чани тинглаб ўтказишди, тонг отгач эса тарқалишди. Йўлда тасоди­фан учрашиб қолиб, бир-бирларини маломат қилиб: «Бошқа қайтиб келманглар! Агар сизларни қайсидир нодонларингиз кўриб қолса. кўнглида шубҳа пайдо бўлади», – дея қайтиб кетишди. Иккинчи ке­часи бўлгач, ҳар бири ўз жойига қайтиб, яна кечани тинглаш билан ўтказиб, тонг отгач, тарқалишди. Йўлда яна учрашиб қолишгач, бир-бирларини аввалги сафардагидек маломат қилиб, қайтиб кетишди. Учинчи кечаси ҳам ҳар бири ўз жойини эгаллаб, тинглашди ва тонг отгач, тарқалишди. Йўлда яна учрашиб қолишгач, бир-бирларига: «То қайтиб келмасликка аҳдлашмагунимизча, бу ҳолда давом этавера­миз», – дейишди. Сўнг бир-бирларига ваъда бериб тарқалишди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ