Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ўзларини қабилаларга арз этишлари

1 ўн йил аввал 2162 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: сўнгра расулуллоҳ (с.а.в.) маккага келганларида ўзларига иймон келтирган бир ҳовуч мусулмонлардан бошқа қавмлари душманчиликни янада кучайтирган эдилар. расулуллоҳ (с.а.в.) савдо-сотиқ авжига чиқадиган мавсумларда ҳам араб қабилалари олдига бо­риб, уларни аллоҳга иймон келтиришга чақирар, аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар эканликлари хабарини берардилар. Шунинг­дек, улардан тасдиқлашлари ва аллоҳ юборган пайғамбар ҳақиқатни (уларга) баён этгунигача ҳимоя қилишларини сўрардилар.

Ибн Ҳишом: ишончли дўстларимиздан бири Зайд ибн Асламдан, у эса рабиъа ибн аббод ад-дийлий ёки абу-з-Зиноддан ривоят қилган киши (ибн ҳишомнинг айтишича, у рабиъа ибн аббоддир)дан мен­га шуларни айтди: ибн исҳоқ: ҳусайн ибн абдуллоҳ ибн Убайдул-лоҳ ибн аббос менга отамнинг рабиъа ибн аббод билан гаплаш-ганини эшитдим, деб шуларни айтиб берди: мен ёшлигимда отам билан бирга минода эдим. расулуллоҳ (с.а.в.) араб қабилалари тур­ган жойларга бориб: «Эй бану Фалон, мен сизга аллоҳнинг юборган элчисиман. У сизларни ўзига ибодат этишингиз ва унга ҳеч қандай шерик қўшмаслигингиз, шунингдек, ундан бошқа илоҳларга ибо­дат қилишдан воз кечишингиз, менга иймон келтиришингиз, мени тасдиқлашингиз ва сизга аллоҳ мен орқали юборган нарсаларни баён этгунимгача ҳимояга олишингизга буюрди», – дердилар. (Ро­вий) деди: орқаларида кўзи ғилай, абгор аҳволда, бошида икки тутам

соч ва устида адан кийими бўлган бир одам юрарди. расулуллоҳ (с.а.в.) қавмларга сўзлари ва даъватларини тугатар-тугатмас у одам: «Эй бану Фалон, бу одам сизни ал-лот ва ал-Уззони ҳамда бану

Молик ибн Уқайшдан бўлган жин иттифоқдошларингизни ёмон кўрсатиб, сизни ўзи олиб келган бидъат ва залолатга эргашиш­га чақирмоқда. сиз унга эргашманг, ундан бирон нарса эшитманг

ҳам», – дерди.

Шунда отамга қараб: «Эй отажон, унинг ортидан юриб, айтган­ларини рад этаётган бу одам ким?» – деб сўрадим. отам эса: «бу унинг амакиси абдулуззо ибн абдулмутталиб, яъни абу лаҳаб-

дир», – деди.

Ибн Ҳишом: ан-Нобиға бир байтида шундай дейди:

Сен гўё Бану Уқайш туялари ортидан юриб улар ҳурксинлар дея териси қуриган тулумни шақирлатасан226.

Ибн Исҳоқ: Ибн Шиҳоб аз-Зуҳрий бизга шундай ривоят қилади: «расулуллоҳ (с.а.в.) кинда аҳли яшайдиган манзилларга борди­лар. Уларнинг мулайҳ исмли улуғлари ҳам бор эди. У ердагиларни Аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини танитдилар. Лекин улар расулуллоҳ (с.а.в.)дан юз ўгиришди».

Ибн Исҳоқ: муҳаммад ибн абдураҳмон ибн абдуллоҳ ибн ҳусайн менга шундай деди: «расулуллоҳ (с.а.в.) калб қабиласи турган жой­га ва улардан бану абдуллоҳ деб аталмиш уруққа бордилар. Уларни аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини арз этдилар. ҳатто уларга: «Эй бану абдуллоҳ, аллоҳ отангизнинг исмини чиройли қилган экан», десалар ҳам уларга таклиф этган нарсаларини қабул қилишмади».

Ибн Исҳоқ: баъзи дўстларимиз абдуллоҳ ибн каъб ибн молик­дан менга шундай ривоят қилишди: расулуллоҳ (с.а.в.) бану ҳанифа турган жойга келдилар. Уларни ҳам аллоҳга иймон келтиришга чақириб, ўзларини арз этдилар. бу чақириққа араблар орасида улар­чалик ёмонроқ жавоб қайтарган бошқа қабила бўлмади.

Ибн Исҳоқ: аз-Зуҳрий менга шуларни ривоят қилди: расулуллоҳ (с.а.в.) бану омир ибн саъсаъага бориб, уларни аллоҳга иймон кел­тиришга чақирдилар ва пайғамбар эканликларини маълум қилдилар. Улардан байҳара ибн Фирос исмли бир одам (ибн ҳишом бу исм­ни Фирос ибн абдуллоҳ ибн салама ал-Хайр ибн Қушайр ибн каъб ибн рабиъа ибн омир ибн саъсаъадир, дейди): «аллоҳга қасамки, агар мен бу йигитни Қурайшдан ўзимга оғдириб олсам, у билан бу­тун арабларни бўйсиндириб олар эдим», – деди. сўнгра: «агар биз бу ишда сенга сўз берсак ва аллоҳ сени қарши чиққанлар устидан ғолиб қилса, ҳукмронлик сендан кейин бизнинг қўлимизда бўладими?» – деб сўради. расулуллоҳ (с.а.в.): «ҳукмронлик аллоҳникидир, ҳукмни хоҳлаганига беради», – дедилар. шунда у: «сен ўзингдан олдин ара­бларга бизни нишон қилмоқчимидинг? аллоҳ сени ғолиб қилса-ю ҳукмронлик биздан бошқаларники бўлса, сенинг бу ишингга бизнинг эҳтиёжимиз йўқ», деб, юз ўгирди.

одамлар қайтгач, бану омир қабиласи ораларида жуда қари бўл-гани боис мавсумларга бора олмайдиган бир кексанинг олдига бо­риб бу мавсумда нималар бўлиб ўтганини унга айтиб беришарди. Шу йили ҳам олдига боришганида бу мавсумда ҳам нималар бўлганини сўради. Улар эса: «бизнинг олдимизга қурайшлик бир йигит келди. Ўзи Бану Абдулмутталибдан биридир. Ўзини пайғамбар деб даъво қиларкан. бизни ўзини ҳимоя қилишга чақириб, у билан бирга диёри­мизни кезишимизни хоҳлади», – дейишди. шунда ҳалиги кекса икки қўли билан бошини чангаллаб: «Эй бану омир, бундай имкониятни қўлдан чиқариш мумкинми? Фалоннинг жони қўлида бўлган қудратга қасамки, бу сўзни исмоил авлоди бўлган одам асло ўзидан тўқиб

айтмаган. айтганлари айни ҳақиқатдир. сизнинг ақлингиз қаерда эди?» – деди.

Ибн Исҳоқ: Расулуллоҳ (с.а.в.) ана шундай даъват олиб борар­дилар. Одамлар мавсумда бозорга келишса, уларнинг олдига бо­риб, қабилаларни аллоҳга иймон келтиришга ва исломга чақириб, ўзларининг пайғамбар эканликлари, аллоҳдан ҳидоят ва марҳамат олиб келганликларини маълум этардилар. номдор ва шараф эга­си бўлган бирор арабнинг маккага келганини эшитганлари заҳоти дарҳол унинг олдига бориб, у билан кўришиб, аллоҳга иймон келти­ришга чақирар ва билганларини унга ҳам арз этардилар.

Ибн Исҳоқ: осим ибн Умар ибн Қатода ал-ансорий, сўнгра аз-Зафарий қавмининг шайхларидан менга шуни ривоят қилди: Бану амр ибн авф уруғидан сувайд ибн сомит маккага ҳаж ёки умра қилиш учун келди. Қавми сувайдни сабри, шоирлиги, шараф ва на­саби сабабли «комил инсон» деб атарди. У шеърида шундай дейди:

Қанчадан-қанча дўст деб ўйлаган кишиларнинг ортингдан гапи­ришганини кўрасан ва уйдирмалари сени хафа қилади,

Ҳузурида айтилган сўзлар болдек, лек ортингдан айтилганлари бўғизга тиралган безакли қилич кабидир,

Кўриниши сени севинтиради, лек ичида елка томирини, мускули­ни кесадиган алдоқчи бўҳтон бор,

Икки кўзи сенга ичида яширган кин ва нафратни ёмон қараш би­лан баён этади,

Сен мени узоқ вақт заифлатиб ўтмас қилдинг, энди эса куч бер, энг яхши қуллар дўстларини заифлатмайдиган, аксинча куч бағишлайдиган инсонлардир.

Яна шу шоир дейди: у бану сулаймдан бир киши билан, сўнгра бану Зиъб ибн моликдан яна бир одам билан юз туя эвазига фахрла­ниш227 баҳсига кирди. бунга араб коҳинларидан бир аёл ҳакам этиб тайинланди. коҳина бу ишда унинг фойдасига ҳукм қилди. шун­да сувайд унинг ҳузуридан бану сулаймлик киши билан қайтди. Коҳинадан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Улар йўллари ажраладиган жойга келганларида сувайд: «Эй бану сулаймлик биродарим, қани молим­ни бер?» – деб талаб қилди. У эса: «Уларни ўзим сенга юбораман», – деди. сувайд яна: «сен уни бермасанг, менга уни ким беради?» – деди. У эса: «Ўзим», – деди. шунда сувайд: «асло, сувайднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, молимни бермагунгача мендан ажрал­майсан», – деди-да, уни ерга босиб, сўнгра яхшилаб боғлади. Кейин уни бану амр ибн авф (ўз қабиласи) турган жойга олиб борди. су­лайм у ерда моли келгунгача у билан бирга кутди. бу борада сувайд деди:

Эй Ибн Зиъб ибн Молик, мени хуфёна ҳалок этган ва алдаб кетган одамларингдан деб ўйлама,

Тенг душманлар ҳолида кездик, зўр бўлсанг ҳам курашда енгил­динг, вазият шундай, ҳақиқатан қатъиятли кишининг тақдири баъ­зан тескари кетади,

Мен душманимни чап қўлтиғи остидан урдим ва ёноғи ҳануз ерга тегиб турибди.

У буни кўп шеърларида такрорлаган.

Расулуллоҳ (с.а.в.) бундан хабар топгач, у билан кўришиб Аллоҳга иймон келтиришга ва исломга киришга чақирдилар. шунда сувайд: «Умид қиламанки, сендаги китоб мендаги китобга ўхшаш бўлса ке­рак», – деди. расулуллоҳ (с.а.в.) унга: «сендаги нима экан?» – деб сўрадилар. У эса: «Луқмоннинг228 саҳифаси (яъни Луқмоннинг ҳикмати)», деди. расулуллоҳ (с.а.в.) унга: «Ундай бўлса уни менга кўрсат», – дедилар. сувайд уни кўрсатди. шунда расулуллоҳ (с.а.в.): «бу ҳақиқатан ҳам яхши сўз. лекин мендаги эса ундан ҳам яхшироқ. У Қуръон бўлиб, уни менга аллоҳ нозил қилди. У ҳидоят ва нур-дир», – дедилар. сўнгра унга Қуръон тиловат қилиб бериб, исломга даъват этдилар. сувайд: «ҳақиқатан ҳам бу чиройли сўз экан», – деди. Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг олдиларидан айрилиб, Мадинадаги қавми олдига қайтди. кўп ўтмасдан хазражликлар уни ўлдиришди. Қавмидан баъзи кишилар: «шубҳасиз, биз унинг мусулмон ҳолда ўлганини кўрдик», – дейишди. У буос229 жангидан олдин вафот эт­ган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ