Иёс ибн Муознинг мусулмон бўлиши ва Абул Ҳайсар ҳикояси

6 йил аввал 1093 siyrat.uz

Ибн Исҳоқ: ал-Ҳусайн ибн Абдураҳмон ибн Амр ибн Саъд ибн Муоз, Маҳмуд ибн Лабиддан менга ривоят қилди: Абул Ҳайсар Анас ибн Рофеъ ўз қабиласи Хазраж учун Қурайш қабиласига иттифоқ тузиш таклифи билан бир гуруҳ Бани Абдулашҳалликлар билан Маккага келди. Бани абдулашҳаллик гуруҳ орасида Иёс ибн Муоз ҳам бор эди. Бундан хабар топган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ол­дига бориб: «Сиз ният қилиб келганингиздан кўра афзалроқ нар­сани хоҳлайсизми?» – дедилар. Улар: «Нима экан у?» – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен Аллоҳнинг бандаларига юборган Пайғамбариман. Уларни Аллоҳга ибодат қилишлари ва унга шерик келтирмасликларига чақираман. У менга Китоб ҳам тушир­ди», – дедилар. Сўнгра Исломни баён этиб, Қуръон тиловат қилиб бердилар. (ровий) деди: шунда ҳали ёш йигит бўлган Иёс ибн Муоз: «Эй қавм, Аллоҳга қасамки, бу сиз кўзлаб келган нарсадан яхшироқдир», – деган эди, абул ҳайсар анас ибн Рофеъ ердан бир ҳовуч тупроқ олди ва Иёс ибн Муознинг юзига сочиб: «Бизни ўз ҳолимизга қўй, умримга қасамки, биз бундан бошқа нарса учун келдик», – деди. Иёс сукут сақлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узоқлашдилар ва улар Мади­нага қайтишди. Бу орада Авс ва Хазраж орасида Буос жанги бўлиб ўтди.

Кўп ўтмасдан Иёс ибн Муоз ҳам вафот этди. Маҳмуд ибн Ла­бид: Иёс ўлим тўшагида экан, қавмидан унинг олдида бўлган баъ­зи кишилар менга унинг вафот этгунгача Аллоҳга таҳлил230 айтиб, ҳамд ва тасбеҳ билан такбир келтирганини айтишди. Мусулмон бўлиб ўлганидан шубҳа қилмадилар. Мазкур мажлисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ислом ҳақида айтилганларни эшитгач, мусулмон бўлган кўринади.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ