Уламолар

Ибн Исҳоқ

3 йил аввал 3447 siyrat.uz

   Ибн Исҳоқнинг туғилган йили аниқ эмас. Ҳижрий 151 йилда вафот этган. Тўлиқ исми-шарифи Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исҳоқ ибн Ясор Қурайший Мутталибий Маданий. Араб миллатига мансуб мусулмон тарихчиларнинг энг қадимгиларидан бўлган бу олим ҳадисда ҳофизлик даражасига етган. Саҳобалардан Анас ибн Молик, Ибн Мусайяб ва Абу Салама ибн Абдураҳмон розияллоҳу анҳумларни кўрган. Отасидан, Абдураҳмон ва Мусо амакиларидан, Аъраж, Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ, Аббос ибн Саҳл ибн Саъд, Зуҳрий, Макҳул, Ҳумайд ва бошқалардан ҳадис ривоят қилган. Ундан эса Яҳё ибн Саъид Ансорий, Язид ибн Абу Ҳубайб, Жарир ибн Ҳозим, Ҳаммод ибн Салама, Ҳаммод ибн Зайд, Шуъба, Суфён ибн Уяйна, Суфён Саврий ва бошқалар ривоят қилишган. Ибн Ҳиббон: «Мадинада илмда Ибн Исҳоққа яқинлашадиган ёки илмни жамлашда унга ўхшайдиган бирор киши бўлмаган», деган. Ибн Барқий: «Аҳли ҳадислар унинг «сиқа» ишончли эканида ихтилоф қилишмаганининг гувоҳи бўлдим», деган.

                                                                                                    (Манба: «Ал-мавсуъатул фиқҳиятул кувайтия», 22/305)




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2379
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2305
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2872
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ