islom.uz порталида Мавлид ан-Набий бўлиб ўтди

3 йил аввал 4850 siyrat.uz

13 январ душанба куни Мавлид ойи муносабати билан Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллудларига бағишланган илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Анжуман Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азиз ва латиф руҳи покларига бағишлаб тиловати қуръон қилинди. Сўнгра фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари сўз олиб, анжуманни очиб бердилар. Муҳтарам Шайх ҳазратлари мавлид маросимларининг аҳамияти ва унинг кўлами халқимиз орасида кундан кунга кенгайиб бораётганлиги, бундай маросимлар, маърифий суҳбатлар динимиз, шариатимизни ўрганиш, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари, хулқларини ўрганиш, У зотга бўлган муҳаббатни зиёдалашишига сабаб бўлаётганлиги, бу ҳодиса ҳар бир мўмин-мусулмон учун сурур бағишлашини таъкидлаб ўтдилар. Шундан сўнг «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари ва унинг нубувватга далолати», «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат» мавзуларида маърузалар қилинди. Илмий суҳбатлардан сўнг ўзбек ва араб тилларида Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни мадҳ этувчи нашид ва салавотлар айтилди. Сўнгра Шайх ҳазратлари бундай нашид ва салавотлар Ислом шеъриятидаги энг гўзал мадҳлар эканлиги, уларнинг шеъриятда «Мадҳиюн набий» деб аталишини айтиб ўтдилар. Араб давлатларида ҳам мавлид ойларида шундай маросимлар ўтказилиши, салавот ва нашид айтувчилар таклиф қилиниб, қалблар муҳаббатга, кўзлар ёшга тўлишини таъкидладилар. Бизнинг юртимизда ўқиладиган мавлидларнинг муаллифи ҳисобланган Имом Барзанжий ҳақида бироз маълумот берилди ва ўша мавлиддан парча ўқилиб, Шайх ҳазратлари уни арабчадан ўзбекчага таржима қилиб турдилар. Анжуман иштирокчилари яна бир хушхабар билан муждаланди. Шундай улуғ кунда «Олтин силсила» ҳадислар тўплами китобининг 3-жузи нашрдан чиққанлиги барча учун хайр ва барака рамзи эканлиги қайд қилинди. Муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари «Олтин силсила»нинг таржимон гуруҳи аъзоларини, муҳаррирлар гуруҳи аъзоларини хайрли дуолар қилдилар ва уларнинг бу машаққатли меҳнатларида Аллоҳ таоло Ўзи ёрдамчи бўлишини тиладилар ва халқимиздан кейинги жузларни чиқишида дуо қилишларини сўрадилар. Анжуман Қуръон тиловати билан якунланди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ