Саҳобалар

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (7)

4 йил аввал 2281 siyrat.uz

 
 
 
Оламни ёритиб турган қуёшдан нур чиққанидек, ёмғир суви билан суғорилган ердан ўт-ўланлар ўсиб чиққанидек, илм билан тўлган қалб эгасидан ҳалимлик чиқиши керак. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуда ҳам худди шу хислат бор эди. У кишидаги ҳалимлик оғзидан чиқадиган сўзлари ва ҳатти-ҳаракатларидан билиниб турарди. У ҳеч қачон дағал сўзламас эди. Бировга қўполлик билан муомала ҳам қилмаган. Оғир-вазмин, жуда ҳалим ва хушмуомала инсон эди. Қанақасига ҳалим инсон бўлмас экан, ахир у киши нубувват хонадонида тарбия топдилар-ку! Ибн Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Ибн Аббосни сўкди. Ибн Аббос: «Менда ўзим билган нарсани ҳамма билишини хоҳлаш, мен учун бегона бўлган бир кишининг ишини ҳоким адолат билан ечиб берганда хурсанд бўлиш ва мен яшаб турган жойда эмас, бошқа мусулмон ўлкаларда ёмғир ёғса, гарчи менинг юртимга ундан фойда бўлмаса-да, ўша ўлкага ёмғир ёққани учун хурсанд бўлиш каби баъзи хислатларим бор. Сен бўлсанг мени сўкяпсан», деди». Мана шу Ибн Аббоснинг хулқи ва ҳалимлик фазилати эди. У киши ўзини сўккан одамга мулойимлик билан, нодон кишига эса илму маърифат билан жавоб қайтарар эди. У кишига нисбаттан ёмон муомала қилган одам хоҳ ёнида бўлсин, хоҳ у кишидан йироқда бўлсин − ҳар икки ҳолатда ҳам ўша инсонга нисбаттан мулойимлик билан муносабатда бўлар эди. Унинг ортидан ёмонлаб, ғийбат қилмас эди. Маймун ибн Меҳрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Мен Ибн Аббоснинг: «Менга фалончи сизни ёмонлади, деган хабар етиб келганда, уни уч даражанинг бирида деб билдим. Агар у мендан юқори инсон бўлса, бу − қадрли инсон, деб қадр-қимматини ўз ўрнига қўйдим. Агар у инсон мендек бўлса, унга фазилат кўрсатиб, уни ёмонламадим. Агар мендан пастда бўлса, унга ғамхўрлик қилдим (яъни уни ҳам ёмонламадим). Мана шу менинг феъл-атворим. Кимга бу феълим ёқмаса, марҳамат, Аллоҳнинг ери кенг, кетавериши мумкин», деганини эшитганман», деди».



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ