24 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 24-куни

  • Ҳижрий 655-йил 24-робиъул-аввал куни (милодий 1257-йил 11-апрел) Мамолик давлатининг илк султони Иззуддин Ойбек вафот этди.
  • Ҳижрий 1343-йил 24-робиъул-аввал куни (милодий 1924-йил 15-октябр) Сурия Респебликасининг биринчи президенти Муҳаммад Али Обиднинг отаси Аҳмад Иззат Обид вафот этди.
 


Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийрати Ҳазрат Мавлоно Сиддиқ Аҳмад Бандви Соҳиб раҳматуллоҳи алайҳи Муқаддима

Ҳар бир даврда кўплаб ёзувчилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига оид турли ҳажмдаги китоблар ёзишган. Бу хизмат ҳамон давом этмоқда, улкан уммондан қимматбаҳо тошлар топилмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, ҳақир (камина) бу майдонда иш кўрсатиш учун етарли билимга эга эмас. Шунга қарамай, натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, ушбу муборак мавзуда нимадир ёзишга бўлган хоҳиш қайта-қайта уйғонаверди. Шоядки, бу амалим охиратда нажот топишимга восита бўлса… Шундай қилиб, сийрат мавзусида ёзилган турли китоблардан муҳим маълумотларни олиб, мўъжаз китобча шаклида жамлаш вазифасини зиммамга олдим. Бунда китобнинг тили барча учун тушунарли, услуби енгил бўлишига эътибор қаратдим. Аллоҳдан қилган меҳнатимни қабул қилишини, китобни ўзимга ҳам, бошқаларга ҳам манфаатли қилишини сўрайман. Ушбу амалим воситасида охиратда нажот топишдан умидворман… Ҳазрат Қори Аҳқор Сиддиқ Аҳмад. Араб тили Университетти ходими Ҳазора, Ҳиндистон. 13 Шаввол, 1416 йил. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилиши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни тўққизинчи Рабиъул аввал ойида (20-апрель, 571), субҳи содиқ вақтида таваллуд топганлар. Баъзи тарихчилар бу кунни саккизинчи ёки ўн иккинчи Рабиъул аввал бўлиши мумкин дейди. Шажараси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг отасининг исми Абдуллоҳ эди. Унинг (Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг) ота томондан насаби қуйидагича эди: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Абдуллоҳ ибн Абдул Мутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманоф ибн Қусай ибн Килоб ибн Мурра ибн Каъб ибн Луай ибн Ғолиб ибн Фиҳр (ибн Молик - тарж ) ибн Назр ибн Кинона ибн Ҳузайма ибн Мудрика ибн Илёс ибн Музар ибн Низор ибн Маъадд ибн Аднан. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳтарама оналарининг исми Омина эди. Унинг (Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг — тарж.) она томондан насаби қуйидагича эди: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ибн Омина бинти Ваҳб ибн Абдуманоф ибн Зуҳра ибн Килоб. Иккаласининг (Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ота ва онасининг — тарж.) насаби Килобда бирлашади. Шундан кейин насаб бир хил. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ота томондан бувисининг исми Фотима ва она томондан бувисининг исми Барра эди. Набий солаллоҳу алайҳи васалламнинг уруғи ва қабиласи (мос равишда) Бани Ҳошим ва Қурайш деб номланган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирорта ака-укаси ёки опа-синглиси бўлмаган.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вояга етишлари

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни аввало онаси эмизган, кейин амакиси Абу Лаҳабнинг озод қилган чўриси Сувайба эмизган. У Сувайбадан ўғил жияни туғилгани ҳақида янгиликни қабул қилгач, хурсандлигидан уни озод қилган эди. Шундан сўнг, Набий солаллоҳу алайҳи васалламни Ҳалимаи Саъдия розияллоҳу анҳо эмизди. Икки йилдан сўнг Ҳалимаи Саъдия розияллоҳу анҳо Набий солаллоҳу алайҳи васалламни Маккага онасига олиб келди, лекин у (Ҳалима розияллоҳу анҳо — тарж.) уни (Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни — тарж.) уйига қайтариб олиб кетаман ,деб туриб олди. Ҳалима розияллоҳу анҳонинг ўғиллари эчкини ўтлатгани олиб кетаётганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга (Ҳалима розияллоҳу анҳонинг ўғилларига – тарж.) шерик бўлардилар. Айнан шу сайрларнинг бирида фаришта Жаброил алайҳиссалом томонидан машҳур ҳодиса — Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўкрак ёрилиш воқеаси содир бўлди. Кутилганидек бу ғалати воқеадан Ҳалима розияллоҳу анҳо жуда хавотирга тушди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни олиб Маккага қайтди. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг онаси у олти ёш бўлганда вафот қилди. Шундан сўнг бобоси Абдул Мутталиб уни қарамоғига олди. Икки йилдан сўнг бобоси ҳам вафот этди. Шундан сўнг амакиси Абу Толиб унга ғамхўрлик қилишни зиммасига олди. У ушбу вазифани то ўлимига қадар муҳаббат билан адо этса ҳам, афсуски, Ислом динини қабул қилмади.

06:16 / 25.12.2014
Сийрат
У зотдан инсоният қарздордир
Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либослари борки, у би...
10:37 / 04-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъин­лар бу...
17:15 / 22-август Батафсил...
Сийрат
Сийрат – етакловчи нурли йўл
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август Батафсил...
Сийрат
Енглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Талҳа ва Умму Сулаймлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овқатга таклиф этишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан яна ўн киши бирга кел...
10:31 / 05-август Батафсил...