Рамазон Қодиров Рабиъул-Аввал ойини масжидда қарши олди

4 йил аввал 1904 siyrat.uz

Рамазон Қодиров Рабиъул-Аввал ойини масжидда қарши олди. Грознийда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ёдгорликлари кўргазмаси бошланди. У Рабиъул-Аввал ойининг киришига белгиланган эди. Таъкидлаш лозим, кеча кечқурун Чеченистон пойтахтидаги Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги масжидда Рамазон Қодиров ҳамда республикадаги минглаб мўмин-мусулмонлар ушбу улуғ ойни мавлид ўқиб кутиб олишди. Тадбир вақтида чеченлар раҳбари диндошларини табриклаб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган кунларини кутиб, жами 40 млрд. дан зиёд салавот айтганларини таъкидлади. «Чеченистон аҳли бизнинг чақириғимизга биноан 42 млрд. дан ортиқ саловот айтишди,− деди Рамазон Қодиров.− Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинки, У Зотнинг иродаси ила бугунги кунда Чеченистонда масжид-мадрасалар, ҳофизи Қуръонлар етиштириб чиқарадиган мактаблар мавжуд». 2015 йилнинг 3 январида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд топган кунлари нишонланади.  
Islam today



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ