Туфайл ад-Давсий қиссаси

7 йил аввал 1260 siyrat.uz

Ўз қабиласида катта обрўга эга бўлган, шоирлиги ва уддабуронлиги билан шуҳрат қозонган Туфайл ибн Амр ад-Давсий Маккага келди. Қурайшликлар дарҳол унинг йўлини тўсиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга учрашмаслик, гапига қулоқ солмаслик ҳақида қаттиқ огоҳлантирдилар. Улар унга: «Биз сенга ва сенинг қавмингга ўзимизга етган мусибат етиб қолишидан қўрқамиз. Сен зинҳор ва зинҳор унга гапирмагин ҳам, гапини эшитмагин ҳам», дедилар. Гапнинг қолганини Туфайлнинг ўзидан эшитинг: «Қасам Аллоҳгаки, улар ҳадеб гапираверганларидан у Зотдан бирор нарса эшитмасликка ва ўзим ҳам бирор нарса демасликка азму қарор қилдим. Ҳаттоки қулоғимга пахта ҳам тиқиб олдим. Кейин ибодатхона томон бордим. Қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг ёнида намоз ўқиётган эканлар. У кишига яқинроқ бордим. Аллоҳ У кишининг баъзи овозларини эшитишимни ирода қилди. Гўзал бир калом эшитдим. Сўнгра ўзимга ўзим, онам кўкимни кийсин! Аллоҳга қасамки, мен бир ўткир ақлли ва шоир одам бўлсам. Яхши-ёмон менга махфий бўлмаса. Кел, мана шу одамнинг нима деяётганини бир эшитай. Агар у келтирган нарса яхши бўлса, қабул қиларман, ёмон бўлса, тарк этарман, дедим». Шундоқ қилиб, Туфайл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортларидан у Зотнинг уйларига кирди ва бўлиб ўтган қиссани айтиб берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Исломни арз қилдилар ва Қуръон тиловат қилиб бердилар. Туфайл Исломга кирди ва ўз қавмига бориб уларни ҳам динга даъват қилди. У ўз аҳлига, агар Исломга кирмасангиз, сиз билан яшамайман, деди. Улар ҳаммалари Исломни қабул қилдилар. Кейин Давс қабиласининг барча аъзолари иймонга келдилар. Аммо бунга ўхшаш ҳодисалар ўша вақтда нодир бўлса ҳам, кофирларни жуда қаттиқ ташвишга солар эди. Улар Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга қарши ўз фаолиятларини яна ҳам шиддатлатишар эдилар. Ўз яқинларини, бола-чақаларини ва бошқа томондан келган кишиларни мусулмонлар билан, хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан учрашиш, гаплашишдан қатъиян ман қилишар эди. Кундан-кунга мусулмонлар, уларнинг сардорлари Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам учун вазият оғирлашиб борар эди. Шундоқ бир пайтда кетма-кет икки оғир мусибат ҳам юз берди.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ