Ҳазрат рисолатпаноҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вилодати саодатлари

3 йил аввал 2778 siyrat.uz

 

Имомул анбиёи вал мурсалийн, саййидул аввалийна вал охирийн, ҳазрат Муҳаммад мустафо ва жаноби Аҳмад мужтабо соллаллоҳу алайҳи васаллам фил санасида баҳор мавсумида рабиул аввал ойининг тўққузинчи тарихида душанба кунининг субҳи тулуъ қилиб, кун чиқмай туриб, волидаларин қоринларидин Маккаи мукаррамада Абу Толиб уйида дунё юзиға келдилар. Бу тарих исавий тарихнинг 22 апрель, беш юз етмиш биринчиға мутобиқ келур.

Ҳазрат Набийи карим соллаллоҳу алайҳи васаллам отадин ҳам, онадин ҳам ёлғиз фарзанд эрдилар. Дунёға келмай туруб меҳрибон оталаридин она қорнида  етим бўлғон эрдилар.

Бу жаноб туғилган соатларида волидалари боболари Абдулмутталибға одам юбордилар. Келуб янги мавлуди муборакни кўруб, ниҳоятда хуш бўлди. Қучоғиға олуб кўтарган ҳолда Ҳарами шарифға олуб борди ва Каъбаи шарифаға олуб кируб, ҳақлариға дуолар қилди. Бу фарзанди аржумандни берган Худоға шукрларин арз этди. Яна олуб келуб, онасиға топшурди ва номларин Муҳаммад қўйди.

Еттинчи куни бўлғонда Қурайш жамоасин тамоми умумий даъват қилди ва жонлиғлар сўйди. Даъватға келган жамоа бошлиғлари Абдулмутталибға савол бердиларки: «Бу янги набира номларин нима қўйдунгиз?» Абдулмутталиб: «Номин Муҳаммад қўйдум», деб жавоб берди. Алар таажжуб қилуб дедилар: «Ота-боболарингиз қўюб келган номни қўймай, нечук Муҳаммад қўйдунгиз?». Абдулмутталиб деди: «Менинг бу фарзандим бутун дунё забонида ҳамма тарафдин таъриф ва саноға мустаҳиқ бўлсун, деб Муҳаммад қўйдум».

Жаноб саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кунлари душанба бўлди. Бу кунда ажиб бир хусусият бордурки, ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вилодатлари, нубувватлари, ҳижратлари ва вафотлари ҳаммаси шул кунда бўлғондур.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ