Хадижа розияллоҳу анҳонинг оламдан ўтиши

1 ўн йил аввал 2184 siyrat.uz

 

Пайғамбар алайҳиссалом қамалдан чиққанларидан кейин кўп ўтмай умр йўлдошлари Хадижа розияллоҳу анҳо оламдан ўтди. Ҳали дини Ислом йўлидаги қийинчиликлар бартараф этилмаган, олдинда Мадина ҳижрати бор эди. Расулуллоҳ Хадижани кўп эслар эдилар, биринчилар қатори иймон келтирган бу покиза зотнинг фазилатларини чуқур қайғу ва жон ўртагувчи андуҳ билан ёдга олардилар, муслима аёлларга ибрат қилардилар. Сарвари олам Иброҳимдан бошқа болаларининг ҳаммасини Хадижадан топган эдилар. Хадижадан туғилган тўнғич қизлари Зайнаб исломдан аввал Абу Ос ибн Робиъага никоҳланиб, улар Умома исмли қиз кўришган, Фотиманинг вафотидан кейин уни Али ибн Абу Толиб никоҳига олган эди. Усмон Расулуллоҳнинг Хадижадан топган қизлари Руқайя билан турмуш қуриб, Ҳабашистонга бирга кетишган, у вафот этгач, Мадинада Пайғамбар алайҳиссаломнинг бошқа қизлари Умму Кулсумга уйланган. Сарвари оламнинг кенжа қизлари Фотима Али ибн Абу Толибга турмушга чиққан. Расулуллоҳнинг Хадижадан топган болалари бу оламдан жуда эрта кетишган. Отадан кейин қолган Фотима ҳам узоқ яшамаган.

Яқин ҳамдами, оғир дамларда маслаҳатгўйи, ўз қабиласидаги обрў-эътибори туфайли қалтис вазиятларда қалқон бўла оладиган суянчиғи Хадижанинг вафоти Расулуллоҳни қаттиқ изтиробга солди. У киши Хадижадан Қосим, Абдуллоҳ деган ўғиллар кўрганлар. Расулуллоҳга Қосим ўғилларининг исми билан ҳам мурожаат қилишарди.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ