25 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 25-куни

 
  • Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
  • Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
  • Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.


Расулуллоҳнинг Маккада амалга оширган ишлари

 

Пайғамбар алайҳиссалом Маккада икки асосий ишни рўёбга чиқардилар.

Биринчиси: Аллоҳни бир деб эътиқод қилиш. Мушриклардек яратганга бутларни, насроний ва яҳудийлардек Худонинг ўғли ва хотини деган нарсаларни шерик келтирмаслик, яъни тавҳид энг муҳим ишларидан бири бўлди. Агар Аллоҳнинг бирлигига эътиқод қилинмаса, инсон ҳаётда ўзи учун бениҳоя зарур одоб-ахлоққа риоя этмайди, биров билиб қолмаса, нафснинг истаган кўйига кираверади.

Иккинчиси: ўлгандан кейин қайта тирилишга, бу дунёдаш қилмишлари учун охиратда мукофот ёки жазо берилишига ишониш. Маккада нозил бўлган оятларнинг кўпида мана шу икки фикр баён этилиб исботланган ҳамда бунга ишонмаганлар танқид қилинган. Ҳар иккала фикр ақлга мувофиқ далил, ҳужжатлар билан исботланиб, беҳуда баҳсу мунозарага, бефойда сафсата сотишга ўрин қолдирилмаган (афсуски, ҳанузгача бу хусусда баҳс қўзғаб фалсафа сўқадиганлар йўқ эмас). Қуръоннинг асосий қисми Маккада нозил бўлиб, фақат йигирма уч сура Мадинада ваҳий қилинган. Булар: Бақара, Оли Имрон, Нисо, Моида, Анфол, Тавба, Ҳаж, Нур, Аҳзоб, Қитол, Фатҳ, Хужурот, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Наср сураларидир. Булардан бошқа сураларнинг ҳаммаси Маккада нозил бўлган.
10:12 / 13.04.2012
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...