Уламолар

Ибн Саййидиннас

8 ой аввал 1899 siyrat.uz

«Уюнул асар фи фунунил мағозий вашшамоили вассияр» асари муаллифи

Машҳур муҳаддис ва муаррих Абул Фатҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Саййидиннас ҳижрий 671 (мелодий 1273) йили Қоҳирада таваллуд топган. Илм талабида Искандария, Ҳижоз ва Шом юртларига сафар қилган. Қози Жамолиддин Абул Қосим, Шамсиддин ибн Қасталоний, Ибн Дақиқ Ийд, Ибн Асокир, Собит ибн Мушарраф, Абу Муҳаммад Зуҳрий каби олимлардан таълим олган. Имом Заҳабий унинг устозларининг сони мингга яқин эканини айтган. Ҳадис, фиқҳ, наҳв каби шаръий илмларда етук олим бўлиши билан бирга шоирлик ва хаттотлик борасида ҳам катта истъдод соҳиби бўлган. Китоблари: «Уюнул асар фи фунунил мағозий вашшамоили вассияр»(2 жуз); «Нурул уйун»; «Бушрол лабиб фи зикрол ҳабиб»; «Таҳсийлул исоба фи тафзийлис саҳоба»; «Ал-мақоматул алия фи кароматил жалия»... Олим ҳижрий 734 (мелодий 1334) йили Қоҳирада вафот этган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
1431
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
1313
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
1820
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ