Тўртинчи боб. Болалар оғзидан

1 ўн йил аввал 2611 siyrat.uz

Болалар оғзидан

Ибн Тайёр қиссаси:

(беш ёшлар ва саккиз ёшлар) Нимани орзу қилган бўлардинг?

Қизалоқ: «Қани энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орамизда яшаётган бўлсалар эди», деб орзу қилган бўлардим.Қўлимдан тутадилар ва у киши билан жомеъга кетаман.

Яна бошқа қизалоқ: Аллоҳдан Жаъфар мени қанотларида кўтаришини сўраган бўлардим.

Унинг опаси: Сен Аллоҳ сенга иккита қанот қилиб беришини сўрамагин .......?

Бошқа қизалоқ: Қани энди, ўзлари билан уйларига олиб кетишларини орзу қилган бўлардим.

Она: Аллоҳ хоҳласа, ўзлари билан сени олиб кетадилар. У Зотни таниб олгин, у Зот сени жуда яхшт кўрадилар. Қизи: У Зот мени танийдиларми?

Она фарзандларига  «Кимда ким менга саловат айтса...» ҳадисини айтиб беради ва қандай қилиб Набий алайҳиссаломга бизнинг саловатларимиз  бориши,у Зотга саловат йўллаган кишига жавоб қайтаришлари  ва Аллоҳ буни эшитиб, саловат айтувчига раҳм қилиши, хатоларини авф этиши ҳақида сўзлаб беради.

Шунда у бармоқларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишда давом этади ва ҳар сафар укалари унинг атрофида шовқин соладиган бўлсалар, уларга: «Жим бўлинглар, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтяпман», дейди.

** Ибн Тайёр қиссаси** (Кўпроқ етти ва етти ярим ёшлардан то тўққиз ёшларгача бўлган қизлар). Баъзи қизлар қиссадан бошқа фойдаларни чиқарадилар ва уларга йўл ҳақидаги бир ҳикоя етказилади ва баъзи тафсилотлар келтирилади. Шунда улардан бири: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаъфарни қаттиқ яхши кўрардилар.У шаҳид бўлганда  қаттиқ йиғладилар. Уйларида ўтирмадилар ва: «Мен толиққанман, ҳеч бирингиз менга сўзламасин», демадилар. Балки турдилар ва одамларга ўзларидан кўпроқ ғамхўрлик қилдилар. Асмо ва Жаъфарнинг болаларидан дардларини енгиллатдилар.

Маълумот: у Зот, табиатан, бошқаларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилардилар:

У чиқарган фойдалар ҳам ҳикоядандир:

Набий алайҳиссалом гапирадиган гапларини ўйлаб айтардилар.

У Зот шиддат билан жароҳатлайдиган сўзни гапирмасдилар. У Зот: «Эй Асмо, эринг ўлди, сен тул қолдинг, эй болалар отангиз ўлиб, сизларни етим қолдирди», демадилар. Балки энг яхши услубда ва энг йўл билан «Кўп йиғламанглар», дедилар. Улардан бири Муъта ғазотидаги мусулмонларнинг байроғи ҳақида «Жаъфардан сўнг уни ким ушлади ва у ғазотда мусулмонлар ғалаба қозондиларми ёки Жаъфарнинг ўлимидан сўнг мағлубиятга учрадиларми?» деб сўради.

 Фараз қил, сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жаннат эшикларида учратдинг. У Кишига нима деган бўлардинг?

** Фасиҳ араб тили билан шундай дедилар**

Беш ёшлар: Ассалому алайкум, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, мен Сизни яхши кўраман. Сиз билан жаннатга киришни истайман.

Она: у Зот  сенга: «Сен ота-онанг билан бирга  киргин»,  дейдилар.

Қизи: мен уларга: «Мен Сиз билан киришни истайман. Юрақолинг, тезроқ бўлинг, қасрга кириб кетайлик»,  дейман.

Она: Нима учун?

Қизи: Чунки у Зот менинг ҳабибимдир ва у Кишининг қасрларида жуда кўп ажойиб нарсалар бор. Мен кўришни истайман.

Она: у Зот ҳар биримизнинг ҳабибимиздирлар, эй қизалоғим.

Саккиз ёшларда: Ассалому алайкум, ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! Мен Сизни яхши кўраман. Ҳозирда мен Исро сурасини ёд олдим. Унинг маъносини тушунган чоғимда Фаластиндаги олтита шаҳарни озод қилдим ва Масжидул Ақсони ҳам  озод қилдим.

Шу ишларни қилдингми?

Қизи айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратган пайтимда бу ишларни қилган бўламан.

Шунда онаси ишонч ҳосил қилади.

 Қизалоқ:«Эй Аллоҳнинг Расули, данияликлар Сиз ҳақингизда ёмон сўз айтганларини билган пайтимда сийратингизни ўргандим ва Сизни уларга таништирдим. Энди уларнинг махсулотларидан сотиб олмайман. Сўнгра жаннатга кирамиз ва мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳиссаломга,менга кўп ҳикояларни айтиб беринг, Сизнинг кофирларнинг азиятларига қандай сабр қилганингизни билишни истайман» ,деб айтаман.Ё Расулуллоҳ соллалҳу алайҳи васаллам, алам чекувчи бўлмаганмисиз? Қандай сабр қилдингиз? Мен сабр қилишни ўрганмоқчиман. Сўнгра у Зот  менга ғазотлари ҳақида ҳикоя қилиб берадилар. Улар мени зиёрат қиладилар ва мен ҳам уларни зиёрат қилиб тураман. У  Зот мендан жуда хурсанд бўладилар.

 Ухлаш олдидаги оқшом

Она: Айтинглар-чи менга, эй суюклиларим, бугун сизларга нима ҳақида ҳикоя қилиб берайин. Қушлар ҳақидами ёки ҳайвонлар? Хаёлий қиссаними ёки ҳақиқатда содир бўлганими?

Йўқ, бизларга илгари Расулуллоҳ соллалҳу алайҳи васаллам ҳақларида сўзлаб бермаган ыиссани айтиб беринг. Унда кўп ҳикоялар бўлсин.

Бесабаб уйғонган ҳис- ҳаяжон

Беш ёшларда: Бир куни у Расулуллоҳ соллалҳу алайҳи васаллам учун ясаган совғасини ўйнаётган эди.

Она: у Зотни кўриш учун нима қиламиз?

Бола: у Зотни кўришни жуда ҳам истайман.

Она: сенга у Зот ҳақида ҳикоя айтиб берайми?

Мен: Йўқ. Мен у Зот ҳақидаги қиссани эшитишни истамайман, балки  у Зотнинг ўзларини кўришни истайман.

Она деди: Кўпгина солиҳ амаллар қиламиз. Кошки, Роббимиз бизларга раҳм қилса ва жаннатга киритса. Ўшанда у ерда Набий алайҳиссаломни кўрамиз, у Зот билан бирга ўтирамиз.

Энди бу ерда Набий алайҳиссаломнинг йўлларига эргашиш борасида чиройли таъсирчан қиссалар борки, у нарса тезлик билан ҳаёт йўлини ўзгартиришга таъсир қилади.

Тўғри ечим

Тартибсиз ҳолдаги синф (стол, стул ва баъзи нарсалар). Вақт тугади. Жойида ташлаб кетамиз.

Муаллима бақириб: Фалончи буни мен йиғиштиришим учун ташлаб кетяпсанми? Нима бир ўзим йиғиштирайинми? деди.

Улардан бири дугонасига деди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан бошқаларга харисроқ эдилар.

Унга дугонаси жавобан: Войбў, у ҳолда ўзинг ўзгага харис бўлиб қўяқол, деди.

Шунда улар бир-бирларини ўраб олдилар ва: «Ўзингдан бошқага харис бўлгин», дедилар.Улар синфни тартибга келтирдилар. Жойни тартибга солиш уришиш, таклифдан сиқилиш билан эмас, Набий алайҳиссаломга иқтидоан хурсандлик ва табассум билан тўлиқ ва гўзал шаклда амалга ошди.

 Расулуллоҳни эслаш қийинчиликнингечимидир.

Уч яшар ва беш яшар қизларимнинг орасида муаммо келиб чиқди. Кичик қизим опасини ёғоч тароқ билан қаттиқ урибди. У ҳам биттадан қолмай зарбадан ўзига келгач, бор кучини тўплаб елим стулни кўтариб олди ва жаҳл билан синглисини уруш учун югурди. Кичигим эса қўрққанидан қочиб юрарди. Унга баланд овозда: Менинг олдимга кел, деб бақирсам ҳам, мени эшитмасди.

Сўнг катта қизимнинг олдига бордим ва унга тўғрилик билан: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрмайсанми? У Зот билан бирга бўлишни истамайсанми?»дедим. У:«Истайман», деди. Мен:«Агар у Зотга бирон кимса азият етказса, унга мурувват кўрсатардилар. Хусусан, агар у ёшроқ ва заифроқ бўлса, у ҳолда у Зот ёшлар билан илтифотли, меҳрибон ва мулойим бўлардилар», дедим. Шунда у:«Лекин мен унга ҳар сафар мурувватли бўламан. У бўлса қайтиб келиб мени ураверади», деди.

Мен:«Худди шундай. Одамлар ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор бераверардилар. У Зот бўлса уларга мурувват кўрсатар ва гуноҳларидан ўтаверардилар», дедим. Қизим жим бўлди. Сўнгра синглисини кўришим биланоқ шиддат билан:«Нима сен опангни яхши кўрмайсанми, у бўлса сени яхши кўради ва сени урмайди−ку. Сен эса уни оғритасан, азоб берасан. Иккинчи бор бундай қилмагин, ундан кечирим сўрагин», дедим.

Иккалалари ярашиб олдилар. Муаммо ҳам тугади. Шу ўринда Набий алайҳиссаломнинг сўзлари бизнинг ишларимизни ислоҳ қилди. У Зотнинг сўзлари  бизнинг ишимизни муайян бир йўлга солди. Бу бизнинг мақсадимиз эди.

Орзуинг нима?

Саккиз ёшлардаги қизалоқ айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни жуда яхши кўраман. У  Зотнинг сўзларига қулоқ тутаман ва менга буюрган барча ишларига итоат қиламан, деб орзу қиламан. Аслида мен у Зот билан яшашни, уларга хизмат қилишни орзу қиламан. Шунингдек, барча хоҳишларини амалга оширишни истайман ва сийратни бутунлигича, воқеаларни ўз жойларида намойиш қилиб берган филмни кўришни истайман

Жаннатда у Зотни кўришни истайман ва уларнинг дўстлари бўлмоқчиман. Саҳобаларини кўришни истайман, Яъни саҳобаларидан Зайд ибн Ҳорисага ўхшашни истайман.

 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришга бўлган иштиёқ машаққатларни унуттиради

Беш ёшлардаги қизалоқ. Ўйин асносида тойиб кетиб, тахтага йиқилиб кетади. Оёғидан қон оқар, туришга ҳам ҳоли келмай, оғриқдан бақириб йиғлайди. Унинг олдига саккиз ёшлардаги катта опаси келади ва унга:«Ўзингни тутиб ол ва бу тарзда йиғлашни бас қил», деди. Синглиси :«Жуда қаттиқ оғрияпти−да, деди. Опаси:«Агар бир иш билан машғул бўлсанг, тезда оғриқни унутардинг», деди. Қизалоқ:«Йўқ, у менга қаттиқ оғриқ беряпти», деди. Опаси синглисиннинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бўлган чексиз муҳаббатини биларди ва:«Эй Заҳро, сен ўз қасрингда Набий алайҳиссаломни чорлаб, у Зотни кутиб олиш учун киядиган кўйлагингнинг фасонини менга айтиб бер? Уни безатадиган зийнатларинг ва бошингга киядиган тилла қошинг қандай шаклда? Уларнинг ранглари−чи?» деб сўради.

Синглиси шу заҳотиёқ кўйлагини сифатлай кетди. Тилла ранг, кўзни қамаштирадиган қизил ва бошқа рангларни айтди.

Опаси:«Унинг шаклини айтиб бергин−чи, мен уни тасаввур қила олмаяпман? деб сўради. Синглиси:«Оёғим оғрияпти, яхшиси,  менга варақ ва бўёқларни олиб келиб беринг», деди. Яраси оғриқ берар, у эса чизар, чизар, ҳаттоки у бўялган чиройли кўйлак, тилла қош ва тақинчоқларни чизди. Оғриқ  қаёқда қолди?

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатлари билан оғриқ йўқолди.

===================================================




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ