Мунофиқлар табиати ва уларнинг Исломга бўлган хатарлари

3 йил аввал 2943 siyrat.uz

Бу ғазот Аллоҳнинг Китоби у ҳақда сўзлагани ва алоҳида эътибор қаратгани ҳисоби билан бошқа ғазотлар етмаган мавқеъга эга бўлди. Сиз Тавба сурасида Аллоҳ Йўлида жон билан ҳам, мол билан ҳам жиҳод қилишнинг аҳамиятини ва бу нарса мусулмоннинг исломи чинлигига ягона далолат қилувчи ҳамда у мусулмонлар билан мунофиқларнинг орасини ажратиб турувчи нарса эканлигини баён қилган оятларни, балки саҳифаларни ўқишингиз мумкин. Шунингдек, у оятларда мунофиқлар ва уларнинг хуфиёна, маразли ғаразлари ҳам фош қилинган.

У оятлардан олинадиган дарс ҳамма асрда ҳам мунофиқликнинг ҳамда мунофиқларнинг мусулмонларга бўлган хатарининг катталигини баён қилиш ва мусулмонлик шундай даъвоки, уни мол ёки жон билан жиҳод қилиш орқали, машаққатларга кўндаланг бўлиш орқали тасдиқлаш лозимлигини баён қилишдир. Табук ғазоти ана шу Қуръоний дарснинг татбиқи бўлди. Яъни унда мусулмонлар буюк Илоҳий синовдан ўтдилар. Бу синов Мадинада яшириниб юрган нифоқ чимматини очди ва чин мусулмонлардан  мунофикларни   ажратиб  берди. Сўнг Аллоҳ таолонинг Китобида мунофиқларнинг кирдикорларини, сиру-асрорларини ошкор қилувчи ҳамда мусулмонлар улардан ҳар замон ва маконда эҳтиёт бўлишларига чақирувчи оятлар пайдар-пай нозил бўла бошлади: «(Жиҳодга чиқишдан) қолган (қочган мунофиқлар) Аллоҳнинг Пайғамбарига хилоф қилиб қолганларидан хурсанд бўлдилар ва молу  жонлари   билан   Аллоҳ  Йўлида  жиҳод қилишни ёмон кўрдилар ҳамда (бир-бирларига):«Бу иссиқда урушга чиқманглар», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: «Агар улар англай  олсалар,  жаҳаннам    оташи    янада иссиқроқдир».   Бас,  ўзларининг   касб  қилган нарсалари    (яъни    кофирликни    танлаганлари) жазосига улар (бу дунёда) озгина кулсинлар, (сўнгра Охиратда) кўп — абадий йиғласинлар! Энди агар Аллоҳ Сизни («Табук» жангидан сўнг) улардан бирон тоифага қайтариб, (рўбарў қилса) бас,   улар   Сиздан   (бундан   буён   бўладиган ғазотларга) чиқиш учун изн сўрасалар, айтингки: «Мен билан ҳаргиз чиқмайсизлар ва мен билан бирга   бирон   душманга   қарши   жанг   ҳам қилмайсизлар.    Чунки    сизлар    аввал-бошда чиқмай  ўтиришга   рози  бўлдингиз,  бас,  яна қолгувчи кимсалар билан бирга ўтираверинглар». (Тавба сураси, 81-83-оятлар).



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ