«Мени ўранглар!»

7 йил аввал 1240 siyrat.uz

«Мени ўранглар!»

Уни Аллоҳ яратди. Аввал Унинг нурини яратди. Бутун олам У яралганидан сўнг олам бўлди. Ҳамма нарса У учун. У Аллоҳ учун. Буларнинг барчаси эса биз учун. Уни буюк Аллоҳ  яратди. Уни «Ҳабибим!» деди. Уни севди, Уни севишимизни буюрди. У гўзал эди. Ҳар соҳада гўзаллар гўзали эди. Бутун гўзаллик Унинг нурли жамолидан таралди, шаклланди. Бу олам Унинг юзи каби гул кўрмади. Неча-неча булбуллар Унинг гул юзи қаршисида ўзларидан кетган. У билан бутун олам мазмунга эга бўлди. У билан бор бўлди. Унда Уни топди, Уни таниди, У бўлди. Атиргул… Атиргуллар… Атиргул ғунчалари! Ундан таралган ифорлар… Жаҳон тупроғига тушган инжулар. Ислом боғининг ноёб чечаклари… Атиргул ғунчалари! 610 йил эди… Коинот сарвари. Макканинг Муҳаммад ул-Амини узлатга чекингандилар. Кам сўзлар, кўп ўйлардилар. У Зот ҳамиша шундай эдилар, зотан. Отаси тез-тез узлатга чекинаётган кунларнинг бирида Зайнаб онаси ва сингилларини кўришга келди. У турмушга чиққан, уйи бўлак эди. Руқайя ва Умму Кулсум унаштирилган, Фотима эса 4-5 яшар эди. Оналарнинг энг улуғи, султони суюкли қизини бағрига босиб кўришди. Ўтириб муҳаббат боғидан гул тера – сўзлаша бошладилар. Суҳбат қизиган маҳал эшик назокат ила оҳиста чертилди. Эшикни оналар султони очди – коинот Сарвари, шафқат ва марҳамат боғининг нодир гули келганди. Фақат бу сафарги келиш, бу боқиш, аҳвол бутунлай ўзгача эди. Шунчаликки, ҳатто ҳазрат Хадижа ҳам бир он шошиб қолдилар. – Мени ўранглар, мени ўранглар, – дедилар сарвари коинот. Иффат ва исмат, шафқат ва муҳаббат манбаи бўлмиш Ҳадижа онамиз дарҳол бажардилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг устларини ёпиб, ўраб майин овозда дедилар: – Ота-онам сизга фидо бўлсин! Юзингиздан шу пайтгача кўрилмаган нур, ўзингиздан шу пайтгача сезилмаган хуш бўй таралмоқда. – Мени ўранглар, мени ўранглар, – дердилар кўнгиллар султони. Ҳазрат Хадижа онамиз буюк муҳаббат билан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг устларини яна ўрадилар ва қизлари ёнига қайтдилар. Тик туриб оналарини қарши олган қизлар ниманидир сўрашга ботинолмай туришарди. Оталарига нима бўлди? Уни биринчи марта шу аҳволда кўришлари. Ҳар қандай ҳолат, вазиятда ҳам оталарининг юзидан табассум аримасди. Қизлари билан қизғин кўришиб, суҳбатлашардилар доим. Аммо бугун ундай бўлмади… Ҳатто Зайнаб келганига ҳам эътибор қилмадилар. Ҳазрат Ҳадижа қизларга қўли билан «Ўтиринглар!» ишорасини қилдилар. Зайнабнинг  «Нима гап, она?» деган саволига жавоб бермадилар. – Отамга нима бўлди, сўрамадингизми, она? – Сўрамадим, – дедилар, – сўролмадим, сўрамаслигим керак эди. – Бирор нарса дегандирлар? – «Мени ўранглар», дедилар, холос. Мен устларини ёпиб чиқдим. – !.. Ҳа, коинот сарвари фақат «Мени ўранглар!» деганлар ва ҳазрат Хадижа итоат этгандилар. Шошмаслик, сабр қилиш, сукут сақлаш жозибасининг энг гўзал намунаси эди бу. Уларнинг маъноли сукутларида бир олам сўроқ, ўй бор эди. «Мени ўранглар» сўзини англашга интилиш бор эди. Ўраш нима ўзи? Чарчоқ, совқотишми фақат? Бундай пайтда эр қандай ўралади? Аёл қандай йўл тутади? Ва биз бу масалада қандаймиз?




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ