«Сийрат ҳақида нималар биласиз?» мусобақаcи ғолиби

3 йил аввал 3082 siyrat.uz


   Бундан бир ой олдин Ислом.Уз порталида «Сийрат ҳақида нималар биласиз?» мавзусида мусобақа эълон қилинган эди. Мусобақа шартларига кўра, сийрат бобида машҳур бўлган қуйидаги олимлар ва уларнинг ёзган китоблари ҳақида исталган тилда маълумот бериш керак эди:

1.   Муҳаммад ибн Исҳоқ 2.   Абдул Малик ибн Ҳишом 3.   Ибн Жарир Табарий 4.   Муҳаммад ибн Саъд 5.   Воқидий 6.   Имом Заҳабий 7.   Ҳалабий 8.   Ибн Касир 9.   Қози Иёз 10.   Абул Ҳасан Надавий 11.   Муҳаммад Хузарий 12.   Муҳаммад Саид ибн Рамазон Бутий 13.   Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва бошқалар...

   Мусобақа ниҳоясига етди. Мусобақада  сайтнинг қуйидаги фойдаланувчилари иштирок этишди:

1. Anisa                     67 2. Eng_ojiz_banda      38 3. Rabella                  19 4. Samimiy                15 5. Al-Ansor                 8 6. Xonim                    2 7. Abusalama             1 8. Abdulmajiyd           1 9. Islombek                1

   67 та маълумот қўйган Аниса бир овоздан ғолиб деб эълон қилинди ва унга Абдул Малик ибн Ҳишомнинг ўзбек тилидаги икки жилдли “Ас-сийра ан-Набавийя” китоби совға қилинди. Анисанинг номидан унинг вакили совғани қабул қилиб олди. Аллоҳ муборак қилсин.

   Сийрат.Уз маъмурияти




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ