Уламолар

Саййид Маҳмуд Тарозий

3 йил аввал 4449 siyrat.uz

(«Нурул басар» китоби муаллифи)

Туркистондан етишиб чиққан XX асрнинг машҳур олимларидан бири Олтинхонтўра ҳазратлари бўлиб, асл исмлари саййид Маҳмуд ибн Назир Тарозийдир. Бу олим 1896 йили Тароз (ҳозирги Жамбул) шаҳрида туғилган. Унинг отаси саййид Назир Қуръони каримни тўлиқ ёд олган ва ҳадис шариф илмининг билимдони бўлиб, эшон домла номи билан ўз даврида шуҳрат қозонган. Қатағон йилларида ҳибсга олиниб бедарак кетган. Олтинхонтўра ёшлигиданоқ ноёб истеъдод ва ўткир қобилиятга эга бўлган. Ҳофиз ва Саъдий асарларидан кўп нарсаларни ёд олган. Шунингдек, Қуръон тиловатига ҳам моҳир бўлган. У дастлабки илмни отасидан олади. Сўнг Шайх ибн Камол ибн Носирхон Тўра Косонийдан ва ундан бошқа ўз даврининг етук уламоларидан таълим олган. Шунингдек, Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасида, кейинчалик Бухоро мадрасаларида ҳам таҳсил олган. У Қуръон, ҳадис ва бошқа диний илмларни ўрганиш билан бир қаторда араб, турк, форс тилларини ҳам пухта ўрганган. Ҳатто бу тилларнинг барча шеваларида бемалол сўзлаша олган. Олтинхонтўра 1917 йили Тарозда мактабдорлик қилган. Сўнг шаҳардаги мадрасада мударрислик вазифасига тайинланган. Олим сифатида шуҳрат топиб, номи атрофдаги Туркистон, Чимкент, Сайрам, Марки томонларда ҳам машҳур бўлиб кетган. Юртида сиёсий парокандалик бошланиб, Шўро ҳукумати диндорларни таъқиб ва тазйиқ остига олганда кўплаб уламолар қатори Олтинхонтўра ҳам 1930 йил ўз ватанидан чиқиб кетишга мажбур бўлди. У дастлаб Афғонистонга ўтиб, 1932 йилда Қобулда истиқомат қила бошлади ва Афғонистон маориф вазирлигида маслаҳатчи лавозимида ишлади. Олим Афғонистондан ҳаж сафарига йўлга чиқади кейин Ҳиндистонга бориб, Бомбайнинг мусулмонлар яшайдиган жойида муқим туриб қолади. У ерда маҳаллий масжидлардан бирида имомлик қилади. Шу тарзда Бомбайда 10 йил яшаб етук тасаввуфшунос олим ва муҳаддис бўлиб танилади. Ҳиндистондаги сиёсий нотинчликлар туфайли у Арабистонга келиб ўрнашади. Дастлаб Маккада хусусий мактаб очиб, ўзи каби келиб қолган кишиларнинг фарзандлари ва маҳаллий аҳолининг болаларига дарс бера бошлайди. Кейинчалик Ҳарами шарифда дарс беришга таклиф қилинади. Олим юртимиз мустақиллиги эълон қилинишидан атиги икки ой олдин 1991 йил 26 июнь куни вафот этади.

Олим ўзидан анчагина илмий ва адабий мерос қолдирган: Қуръони карим маъноларининг Туркистон тилига изоҳли таржимаси; «Нурул басар» номли сийрат китоби; Имом Нававийнинг «Риёзус солиҳин» китобининг изоҳли таржимаси; Имоми Аъзамнинг «Ал-фиқҳул акбар» китобининг изоҳли таржимаси; Абу Ийсо Термизийнинг «Шамоили Муҳаммадия» асарининг изоҳли таржимаси ва бошқалар...



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2380
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2306
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
2874
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ