Саҳобалар

Салмони форсий неча йил яшаган?

5 ой аввал 2889 siyrat.uz

 

Савол: Салмони форсий розияллоҳу анҳу 250-350 йил яшаган экан, деб эшитдим. Шу гап ростми?

 Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд:

   Бу эҳтимолдан жуда йироқ гап бўлиб, ҳижрий 250 йили вафот этган Аббос ибн Язид Баҳронийга нисбат берилган, яъни унинг номидан айтилган.

Имом Заҳабий бошчилигидаги муҳаққиқ уламолар Баҳроний номидан қилинган ривоятнинг исноди йўқлиги туфайли ҳужжатга ярамаслигини ва буни тасдиқлайдиган бошқа бирорта ҳам ишончли далил йўқлигини айтишади.

Агар ростдан ҳам Салмон розияллоҳу анҳу 250 йил яшаган бўлганларида эди, албатта, саҳобалардан бу ҳақда кўплаб ишончли ривоятлар келган бўларди.

Дарвоқе, Салмон розияллоҳу анҳунинг ҳаётини чуқур ўрганиб чиққан Имом Заҳабий сингари уламолар у кишининг 75-80 йил умр кўрганини таъкидлашган ва бунга қатор мисолларни келтиришган. Ана шу мисоллардан бири, Салмон розияллоҳу анҳу Мадинага қул қилиб олиб келтирилганида ва Пайғамбаримиз алайҳиссалом билан учрашишдан сал илгари хурмо дарахтлари учига бемалол чиқиб, тушиб меҳнат қилар эди... Валлоҳу аълам.

(Манбалар: Заҳабий, «Сияру аъломин нубало», 1/555; «Фатово аш-шабакатил исломия», 8/5521).

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ