Дубайда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга бағишланган китоб тақдимоти

3 йил аввал 2625 siyrat.uz

    «Бу − Муҳаммад» номли мазкур китоб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт йўлларининг ва у Зот келтирган Ислом динининг дунёдаги муҳим ўрни ҳақида маълумот беради. Бу китобнинг оғирлиги 1 тонна, баландлиги 5 метр, кенглиги эса, 4 метрдир. Шу боис бу китоб Гиннес рекордлар китобига киритилди. Шунингдек, бу китоб катталиги билан бир қаторда, диний ва маданий соҳадаги нодир китоблар сирасига киради. Дунёда энг катта бўлган мазкур китобни Дубай амирининг ўринбосари Ҳамдон ибн Рошид Мактум билан Бирлашган Араб амирлиги иқтисод вазири тақдим қилишди. Тақдимот маросимида олимлар, элчилар, юқори ташкилот раҳбарлари, бизнесменлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Китоб Ислом дини ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаёт йўлларини яқиндан ўрганишга қизиққан барча инсонларга мўлжалланган. Ҳамдон ибн Рошид мазкур китобни 50 нусхада тайёрлашга буюртма бериб, уни Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётларига қизиққан барча маҳаллий ва чет элдаги ташкилот ва жамоаларга тақдим қилишни режалаштирмоқда. Ҳозирги кунгача дунёдаги энг катта китоб Андрей Александрович Тюняевга тегишли бўлиб, унинг баландлиги 6 метр, кенглиги 3 метр ва оғирлиги 492 кг ни ташкил қилади. Дубайлик мусулмонлар дунёдаги кўплаб рекордлар сафига яна бир янги рекордни ҳақли равишда қўшиб қўйишди ва бу китоб исломий мавзуда экани билан янада қадри баланддир.    



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ