Одам завжаси ила жаннатда

7 ой аввал 616 siyrat.uz

Кейин Аллоҳ таоло Одамнинг қовурғасидан унинг жуфти Ҳавони яратди.

«Ва дедик: «Эй Одам! Сен жуфтинг ила жаннатни маскан тут. Унинг қаеридан хоҳласангиз, бемалол енглар ва мана бу дарахтга яқинлашманглар, акс ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар» («Бақара» сураси, 35-оят).

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Одамга яна бир бор улуғ марҳамат қилди: жуфти Ҳаво билан унга жаннатдан жой ато этди ва у ерда фароғатда яшашини таъминлади.

«Мана бу дарахтга яқинлашманглар», деганидан уларга ҳамма нарсадан тановул қилишга рухсат бўлган-у, фақатгина битта дарахтдан тановул қилишга рухсат бўлмаганлиги маълум бўлади. Бу инсон ҳаётида ман қилинган нарсалар намунасидир. Аллоҳ таолонинг инсонга баъзи нарсаларни ман қилиши иродани мустаҳкамлаш учундир. Агар ман қилиш бўлмаса, инсон билан ҳайвоннинг орасида фарқ қолмайди. Инсон ўзига жон, ақл, илм берган Аллоҳ таолога аҳду паймон қилган, ўша аҳду паймонга вафо қилиши учун унга сабр-матонат, ирода керак. Бу нарсалар эса ман қилиш билан ҳосил бўлади. Сабр-матонатли, иродали кишилар Аллоҳ ман қилган нарсалардан ўзларини сақлаб турадилар. Ҳавою нафсига банда бўлганларнинг эса ҳайвондан фарқи йўқ. Улар ман қилинган нарсадан ўзларини тийиб тура олмайдилар.

Аллоҳ таоло жаннатдаги ҳамма меваларга рухсат бериб, фақат биттагина дарахт мевасини ман қилганидек, бу дунёда ҳамма нарсага рухсат бериб, фақат саноқли нарсаларни – инсоннинг ўзи учун зарарли бўлган нарсаларни ман қилган.

Ман қилинган дарахт қайси дарахт эканлиги ҳақида узундан-узоқ тортишувлар бўлган. Ҳар ким ўзи билган дарахтнинг номини айтади ва ушбу гапни тасдиқлаш учун далил ва ҳужжатлар келтиради. Аммо тўғрисини айтганда, ҳеч кимга ўша дарахтнинг исмини билиш билан фойда ёки билмаслик билан зарар етмайди. Агар уни билиш зарур бўлганида, Аллоҳ таоло Қуръонда ёки Пайғамбаримиз ҳадисларида айтган бўлар эдилар.

Аллоҳ таоло оятнинг охирида:

«ва мана бу дарахтга яқинлашманглар, акс ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар», демоқда.

Шундан кўринадики, шариатнинг амридан чиқиш зулм экан. Зулм эса катта гуноҳ. Ким Аллоҳ таолонинг айтганига юрмаса, у кимса золимлардандир.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 8-куни
Ҳижрий 310-йил 8-робиъул-аввал куни (милодий 886-йил август ойида) Мунзир ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон отаси вафотидан сўнг Андалус тахтига ўтирди.

Китоблар

Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir

  MUQADDIMA   Bismillahir rohmanir rohim. Alloh subhonahu va taolo ko‘z bilan ko‘rib turganimiz va ko‘zimizga ko‘rinmaydigan butun borliqni yaratgan qudrat sohibidir. Avval koinot yaratilib, undan so‘ng inson давоми...

Nurul-yaqin

Muhammad Xuzariy ibn shayx Afifiy XIX asrning oxiri, XX asrning boshlarida Misrning  Qohira shahrida yashab o‘tdi. U yashagan davr Misrda uyg'onish va maorif islohoti  harakatining boshlanish davri edi. M. Xuzariy islom dini hamda din tarixiga oid chuqur  tadqiqotlar olib bordi. "Muhozirot fiy tarixil ummamil Islomiya" (Islom davlatlari tarixi  haqida давоми...

Tarixi Muhammadiy

SO‘ZBOSHI   Bilmak kerakkim, har bir musulmon bolasi, xohi er kishi, xohi xotun kishi, xohi yosh,  xohi qari, mana shu tubandagi to‘rt narsaning tarixini bilishi albatta lozimdur.  I. Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom tarixlari.  II. Qur’oni karim давоми...

Саодат асри қиссалари «Буюк фатҳ» (4-китоб)

ТАНИШТИРУВ Мана, саодат асридан ҳикоя қилувчи асарнинг ниҳоят тўртинчи китоби ҳам қўлингазда. “Интизор кутилган тонг», «Ойдинликлар сари», «Оламларга порлади қуёш» деб давоми...

Саодат асри қиссалари «Оламларга порлади қуёш» (3-китоб)

БАДР ИНТИҚОМИ УЧУН ҚАСАМ Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ