Уламолар

Алихонтўра Соғуний

7 йил аввал 5744 siyrat.uz

(«Тарихи Муҳаммадий» асари муаллифи)

Дин ва давлат арбоби, етук олим, моҳир таржимон Алихонтўра Соғуний ҳазратлари 1885 йил 21 мартда собиқ Туркистон ўлкасининг Тўқмоқ шаҳрида туғилган. Соғуний тахаллуси туғилган шаҳрининг номи - Боласоғун билан боғлиқ. У киши аввалига Бухоро шаҳридаги «Мир Араб» мадрасасида, кейинчалик эса Мадинаи мунавварадаги дорулфунунлардан бирида таҳсил олган. Алихонтўра ҳазратлари тарихий меъморлик обидалари ва қадимги қўлёзмаларни сақлаб қолишда жонкуярлик қилган. Дарҳақиқат, устоз илму ҳикматнинг бир-икки соҳасида эмас, балки қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ, наҳв, балоғат, мантиқ, табобат, тарих, сийрат, жўғрофия, назму наср ва бошқа фанлар бўйича ҳам етук мутахассис бўлган.

Китоблари: «Тарихи Муҳаммадий»; «Туркистон қайғуси» (1966-1973 йиллар орасида Тошкентда ёзилган); «Девони Соғуний» (шеърий тўплам); «Шифоул илал» («Хасталиклар давоси»); ва бошқалар. Бундан ташқари, у киши Аҳмад Донишнинг «Наводирул вақоиъ», Дарвеш Али Чангийнинг «Мусиқа рисоласи», Херман Вамберининг «Бухоро ёки Мовароуннаҳр тарихи» ва «Темур тузуклари» каби асарларни таржима қилган. Олимнинг сийрат бобида «Тарихи Муҳаммадий» асари 1959 йилда ёзиб тугалланган. Лекин у муаллиф вафотидан кейин, яъни 1991 йилда (1997 йилда қайта) чоп этилган. Унда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсий ва оилавий ҳаётлари, пайғамбарликларини тасдиқловчи мўъжизалар баёни ҳамда у Зот Ислом динининг вужудга келиши ва ривожланишида олиб борган фаолиятлари муфассал ёритилган. Алихонтўра Соғуний ҳазратлари 1976 йили вафот этган ва Тошкентдаги Шайх Зайниддин бобо қабристонига дафн этилган.

Қўшима маълумот: Икки Туркистон ғурури




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Видеолар
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (10-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
949
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (9-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
889
Уламолар
"Имоми Аъзам" туркум суҳбатлар (8-қисм)
Салоҳиддин домла Шарипов
1214
Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ