Робиъул-аввал ойининг 22-куни
- Ҳижрий 595-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1119-йил 22-январ) “Муваҳҳидий” халифаси Абу Юсуф Яъқуб Мансур вафот этди. У Мағриб ва Андалус давлати халифаларининг энг буюкларидан бири бўлган. Шаҳарлар унинг даврида гуллаб яшнаган.
- Ҳижрий 626-йил 22-робиъул-аввал куни (милодий 1229-йил 18-феврал) Султон Айюбий Комил ибн Одил билан Рум давлати императори Фредрик II ўртасида шартнома имзоланди. Шартномага кўра, Султон Комил Байтул-мақдисни имераторга сулҳ эвазига топширадиган бўлди.

Ой хижолат чекар, Ёр эса муштоқ,
Ёш ила намланган юлдузлар кўзи.
Зулматга нур берган ушбу шамчироқ,
Дунёни уйғотиб кўз юмди ўзи...
Нур сўнди. Юлдузлар кетишди учиб,
Уларсиз қоронғу, бўм-бўш коинот.
Истардим, кун келиб Ул Нурни қучиб,
Янгидан бошласам абадий ҳаёт.
Қанийди, шу Нурни кўрсайдим бир бор,
Бағримга боссайдим нужум қаршида.
Муҳаббатим унга қилсайдим изҳор,
Оламларнинг Робби Раҳмон Аршида.
Унинг тафтидан баҳра олсайдим,
О, қанчалар гўзал Нурнинг зиёси...
Қанийди, ҳузурида буткул қолсайдим,
Аммо менда йўқдир Усмон ҳаёси.
Қўлларим Ул Нурга бир бор етсайди,
Бир бора... бир бора Унга боқсайдим.
Руҳим Ул томонга учиб кетсайди,
Бир бора юзларим Унга боссайдим...
Қанийди, мен ҳам бир юлдуз бўлсам,
Кўзларимни Нурдан узмасам асло.
Қанийди, Нурнинг қўлида ўлсам,
Бирга қарши олса Рафиқи Аъло.
О, қанчалар гўзал хотимадир бу,
Нур ила Ёр томон интиқол қилиш.
Сўнгра ҳавзи Кавсардан бир пиёла сув
Нурнинг қўлларидан тўйгунча ичиш...
Ой хижолат чекар, Ёр эса муштоқ,
Ёш ила намланган юлдузлар кўзи.
Нурсиз қолиб кетган сарғайган бутоқ,
Тун қўйнида ўтирар, ёлғиз, бир ўзи...
Изоҳ:
Ёр - Аллоҳ, Нур - Расулуллоҳ, Ой - Азроил, юлдузлар(нужум) - саҳобалар, бутоқ - муаллиф.
Шамсуддин Файзиев Садруддин ўғли