«Рисолат» фильмига ўзбекча субтитр ишланди

3 йил аввал 2105 siyrat.uz

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Ҳабибини оламларга раҳмат бўлсин, деб юборган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Инсониятнинг қалб кўзини очиб, икки дунё саодати йўлини кўрсатган Набийимиз, Расулимиз ҳазрати Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду салавотлар бўлсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг муборак мавлид ойлари бўлмиш рабиъул аввал ойи муносабати билан порталимизда олиб борилаётган хайрли ишлар халқимизнинг у Зотга бўлган муҳаббатини яна бир намойиш этмоқда. Дунё мусулмонлари қатори юртимизда ҳам байрам шукуҳи сезилмоқда, мавлидга бағишлаб қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу қутлуғ айёмга бағишлаб ўтказилаётган ҳар бир маросимдан кўзланган мақсад – Набий алайҳиссаломни таниш, у Зотнинг сийратларини ўрганиш ва ўргатиш, у Зоти бобаракотнинг гўзал хулқларидан ибратланиш, маънавий дунёмизни бойитишдир. Порталимиз ҳам бу хайрли ишда фаол иштирок этмоқда, халқимизга сийрат мавзусига оид китоб-журналлар, туркум мақолалалар, тасвирли ва овозли медиамаҳсулотлар тақдим қилмоқда. Сийрат мавзусига оид медиамаҳсулотлар ичида энг машҳури Мустафо Аққод томонидан суратга олинган «Рисолат» фильми десак, муболаға қилмаган бўламиз. Бу фильмни кўрмаган, асри саодат лавҳаларидан завқланмаган одам бўлмаса керак. Довруғи бутун дунёга таралган бу фильм кўпгина халқларнинг тилига, жумладан, ўзбек тилига ҳам таржима қилинган. Бироқ мустабид тузум шароитида бундек хайрли ишга етарли эътибор бўлмагани боис, таржиманинг сифати анчагина қониқарсиз чиққан. Ўша пайтда фильмни она тилимизга таржима қилган мутахассисларнинг фидокорлигига таҳсинлар айтиб, уларнинг меҳнатини заррача бўлсин пастга урмаган ҳолда айтиш жоизки, фильмнинг арабча матнини қайтадан тиклаб, уни ўзбек адабий тилига таржима қилиш кераклиги ҳеч кимга сир эмас эди. Шу муносабат билан islom.uz порталининг ижодий гуруҳи фильмнинг оригинал матнини синчиклаб ўрганиб чиқиб, шу матн асосида «Рисолат» фильмининг ўзбек тилидаги субтитр%



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ