Нубувват билан ҳижрий саналарнинг бошланиши ва тугаши

6 йил аввал 1653 siyrat.uz

Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 7 асрнинг бошида, 610 йилда Пайғамбар бўлганлар. Бу оламшумул воқеа ҳижратдан аввалги 13 йилнинг Рамазон ойига тўғри келади.

Шу ўринда қамарий ойларнинг рўйхатини тартиб билан келтирсак: 1)    Муҳаррам; 2)    Сафар; 3)    Рабиъул аввал; 4)    Рабиъус соний; 5)    Жумодул аввал; 6)    Жумодус соний; 7)    Ражаб; 8)    Шаъбон; 9)    Рамазон; 10)    Шаввол; 11)    Зулқаъда; 12)    Зулҳижжа. Демак, Рамазон ойи қамарий ойлар ичида тўққизинчи ой экан. Жумҳур ва муҳаққиқ уламолар қамарий ойларнинг умум қабул қилинган тартибига асосланиб, «Нубувватнинг биринчи йили Рамазон ойидан бошланиб, зулҳижжа ойида тугайди. Нубувватнинг 2–13 йиллари эса муҳаррам ойларидан бошланиб, зулҳижжа ойларида тугайди. Нубувватнинг 14 йили эса муҳаррам ойидан бошланиб, сафар ойида тугайди», дейишади. Чунки ҳижрий сана нубувватнинг 14 йилидаги рабиъул аввал ойидан бошланади. Ҳижрий биринчи йил рабиъул аввал ойидан бошланиб, зулҳижжа ойида тугайди. Иккинчи йилдан бошлаб, то ҳозирги кунимизгача эса муҳаррам ойларидан бошланиб, зулҳижжа ойларида тугайди. Ҳижрий тақвим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг милодий 622 йил Маккадан Мадинага ҳижрат қилишлари билан боғлиқдир. Ҳижратнинг Ислом тарихида тутган ўрни ва аҳамияти жуда ҳам катта бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг йигирма уч йил давом этган пайғамбарлик ҳаётларини икки даврга, яъни Макка ва Мадина даврларига ажратиб беради.

 

Абдул Азим Зиёуддин




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ