Робиъул-аввал ойининг 21-куни
- Ҳижрий 580-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1184-йил 2-июл) халифа Абу Яъқуб Юсуф қўмондонлигида «Муваҳҳид» жангчилари Андалуснинг «Шафтрайн» шаҳрини насронийлар ҳукмронлигидан озод қилдилар.
- Ҳижрий 923-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1517-йил 13-апрел) Мамолик давлатининг охирги султонларидан бири султон Тумонбой қатл қилинди. Тумонбойнинг қатл қилиниши билан Мамолик давлати қулаб, Миср Усмонлилар ҳукмронлигига ўтди.
- Ҳижрий 1033-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1624-йил 12-январ) Эрон Сафавийлари Бағдодни 3 ой қамал қилиб, Усмонлилар ҳукмронлигидан маҳрум қилди. Шундан сўнг Сафавийлар Бағдодни 15 йил мобайнида бошқарди.
- Ҳижрий 1255-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1839-йил 3-июн) Хитой «Афюнга қарши уруш» шиори остида минглаб тонна афюнни ёқиш орқали байрам эълон қилди.

Мусулмон уламолари раиси ўринбосари Бояр Сабоҳу бу анжуманда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шахсиятлари, атрофдагилар билан ўзаро хулқлари ҳақида нутқ сўзлади. Яна шуни таъкидлаб ўтдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари бемисл бўлган. Чунки У Зотнинг хулқлари Қуръон бўлган.
Сабоҳу ўз нутқи давомида: «Агар биз бу мавзуда қисқача гапирадиган бўлсак, демак, бизларга инсонларнинг қалбларига маъно киргазиш учун пайғамбарларнинг хотами бўлган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишимиз лозим бўлади», деб ўз сўзини якунлади.
Кейин эса ташқи алоқалар мудири Файз Шаҳули сўзга чиқди. У ҳам ўз нутқида самовий китоблар инсон тараққиёти учун ахлоқ нормаларига марказлашгани ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада буюк бир намуна эканликларини таъкидлади. Чунки у Зот улуғ ахлоққа чақирар ҳамда шу сабабли Пайғамбар қилиб юборилган эдилар.
Шундан сўнг нутқ сўзлаш Фиер шаҳри муфтийси шайх Карофел Монайга берилди. У ҳам ўз нутқида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам барча инсоният учун Аллоҳ таолонинг ризосига етишиш йўлида гўзал ўрнак эдилар, деб таъкидлади.
Анжуман давомида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратлари ҳақида Албания мусулмон шайхлари тайёрлаган ҳужжатли фильм катта экранда намойиш этилди. Бу анжуман барчанинг қалбида чуқур из қолдирди.