Ўлчов бирликлари

7 йил аввал 6537 siyrat.uz

УЗУНЛИК ЎЛЧОВЛАРИ

Қабза (ўрта қоматли одам қўлини мушт қилганида 4 бармоқ қалинлиги) = 7,7 см.

Шибр (ўрта бўйли одам қаричи) = 23,1 см.

Қадам (фут, ўрта бўйли одам оёғи товонидан бармоқлари учигача) = 23,1 см.

Зироъ (қўл зироъи, ўрта бўйли одам тирсагидан бармоқлари учигача) = 46,2 см[1]. Хутва (ўрта бўйли одамнинг ўртача ташлаган қадами, одими) = 46,2 см.

Боъ (саржин) = 184,8 см (ўртача ташланган 4 қадам).

Қасаба = 369,6 см (ўртача 8 қадам).

Ашир = 22,176 м (ўртача 48 қадам).

Ғалва (камон ўқи етадиган ўртача масофа) = 184,80 м (ўртача 400 қадам, 1/10 мил).

Қафиз = 221,76 м (ўртача 480 қадам).

Мил = 1848 м (ўртача 4000 қадам, 10 ғалва, пиёда ўртача 30 дақиқали йўл).

Жариб = 2217,60 м (ўртача 4800 қадам).

Фарсах = 5544 м (3 мил, пиёда ўртача 1,5 соатли йўл).

Барид (тарихда икки почтахона орасидаги масофа) = 22,176 км (12 мил, пиёда ўртача 6 соатли йўл).

Марҳала (ҳанафий уламоларимиз наздида карвон қишда кундузи ўртача 8 соат юрадиган масофа) = 29,568 км (16 мил).

Марҳала (жумҳур уламолар наздида карвон ёзда кундузи ўртача 12 соат юрадиган масофа) = 44,352 км (24 мил).

Қаср масофаси (ҳанафий уламоларимиз наздидаги 3 марҳала) = 88,704 км ≈ 89-90 км

Қаср масофаси (жумҳур уламолар наздидаги 2 марҳала) = 88,704 км ≈ 89-90 км

ҲАЖМ ЎЛЧОВЛАРИ (ун, дон-дунлар учун)

Ҳижоз дирҳами = 2,975 гр (≈ 3 гр).

Ироқий ратл (фиқҳда қўлланиладиган ратл, қадоқ) = 0,515625 литр (≈ 0,516 л). Оғирлиги (дон-дун учун) = 408 гр.

Мудд (катта ҳовуч миқдори) = 0,6875 л. Оғирлиги = 544 гр (1,33 ироқий ратл).

Манн, Мано (ботмон) = 1,03125 л (≈ 1,04 л). Оғирлиги = 816 гр.

Қадаҳ, Қист = 1,375 л. Оғирлиги = 1,088 кг.

Соъ (жумҳур уламолар ва имомайн наздида) = 2,750 л. Оғирлиги = 2,176 кг (5,33 ироқий ратл).

Соъ (Абу Ҳанифа (ра) наздида) = 4,125 л. Оғирлиги = 3,264 кг (8 ироқий ратл).

Маккук = 4,125 л. Оғирлиги = 3,264 кг (8 ироқий ратл).

Фарақ = 8,250 л. Оғирлиги = 6,528 кг.

Кайла, Вайба (пуд) = 16,5 л. Оғирлиги = 13,056 кг.

Қафиз = 33 л. Оғирлиги = 26,112 кг.

Мудий = 61,875 л. Оғирлиги = 48,960 кг.

Ирдаб = 66 л. Оғирлиги = 52,224 кг.

Қулла = 128,90625 л (≈ 129 л). Оғирлиги = 102 кг.

Жариб = 132 л. Оғирлиги = 104,448 кг.

Васақ = 165 л. Оғирлиги = 130,560 кг.

Қинтор = 180,46875 л (≈ 180,5 л). Оғирлиги = 142,800 кг (1200 уқия).

Курр = 1980 л. Оғирлиги = 1566,720 кг (12 васақ).

Субра = бир уюм (мева-сабзавот).

ОҒИРЛИК ВА ҚАДИМГИ ТАНГА ПУЛ ЎЛЧОВЛАРИ

Ҳабба = 0,0618 гр.

Тассуж = 0,1236 гр (2 ҳабба).

Қийрот (карат) = 0,2125 гр (1/20 динор, 1/14 дирҳам).

Дониқ = 0,4944 гр (≈ 0,5 гр).

Дирҳам (қадимги кумуш танга) = 2,975 гр ≈ 3 гр (14 қийрот).

Мисқол = 4,25 гр (20 қийрот).

Динор (қадимги тилла танга) = 4,25 гр (1 мисқол).

Уқия = 119 гр (40 дирҳам).

Тилла нисоби (закотда) = 85 гр (20 динор).

Кумуш нисоби (закотда) = 595 гр (200 дирҳам).

Абдул Азим ЗИЁУДДИН


[1] Ҳанафий , Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳабларининг муҳаққиқ фуқаҳолари наздида.

 



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ