НУБУВВАТ ВА РИСОЛАТНИНГ МАЪНОСИ

10 ой аввал 535 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

 

Ҳозирда араб тилидан бошқа тилларда арабий «нубувват» ва «рисолат» сўзларининг ўрнига бир сўз, яъни «пайғамбарлик» деган сўз ишлатиладиган бўлиб қолган. «Набий» ҳам «пайғамбар» дейилаверади, «Расул» ҳам «пайғамбар» дейилаверади. Эҳтимол, бу икки маъно бир-бирига ўта яқинлиги учун шундай бўлгандир. Аслида Аллоҳ таоло Қуръони Карим учун ихтиёр қилган араб тилидаги бу икки сўзнинг ўзига хос дақиқ маънолари бор.

«Нубувват» луғатда «наба» – «муҳим хабар бериш» ва «нубу» – «юқорилаш» деган маъноларни билдиради.

Нубувват Аллоҳ таолодан бўлган хабарнинг У зот Ўзи бандалари ичидан танлаб олган шахсга ваҳий йўли ила етишидир.

Бинобарин, Набий Аллоҳдан муҳим хабар олган ва мартабаси юқори шахс бўлади.

«Рисолат» эса луғатда бир нарсани лутф ила юборишга ишлатилади. Арабларда бировга юборилган мактуб ҳам, биров томонидан юборилган элчи ҳам «расул» дейилади. Шундан келиб чиқиб, Аллоҳ таоло юборган муайян диний таълимотлар тўплами «рисолат» дейилади. Уни одамларга ўргатиш амр қилинган элчи «расул» дейилади.

Юқорида зикр этилган маънолардан «Набий» ва «Расул» орасида фарқ борлиги келиб чиқади. Бу фарқни уламоларимиз ўта дақиқ жойларигача ажратиб берганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 5-куни

 Ҳижрий 1311-йил 5-жумодал-аввал куни (милодий 1893-йил 14-ноябр) Мисрда «Дорул-кутубул-мисрия» нашриёти ва «Дорул-улум» мадрасаси асосчиси Али Муборак вафот этди.



Китоблар

Динимиз фидойилари

...Албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. (Моида сураси, 13-оят) давоми...

Мўминалар силсиласи

MO’MINA AYOLLAR IBRATI (Muharrir muqaddimasi) Bismillahir rohmanir rohiym. Islom dinida insonlarning insonlardan farqi, faqat Allohga itoati, doimiy toati, taqvosi bilan belgilanadi. Alloh aytadi: "Albatta sizlarning Alloh nazdidagi eng давоми...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва аҳли байт

Китобдаги сўз бошидан...     Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм     Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Аллоҳнинг Расулига салавот ва саломлар бўлсин!      Аммо баъд:    давоми...

Машҳур даҳолар сийрати

(Сияру аъламин нубало)  Китобнинг қайта ишланган ва тўлдирилган ушбу янги нашрига ўттиздан ортиқ уламо ва фузалолар ҳақидаги маълумотлар қўшимча киритилган бўлиб, оят-ҳадислар ва давоми...

Мавлуди шариф

Юртимизда, бошқа исломий ўлкаларда бўлганидек, мавлуди шариф маросимлари ўтказиб келинган ва уларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга бағишланган турли наътлар, қасидалар, Навоий, Фузулий каби мумтоз давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ