УЛУЛ АЗМ ПАЙҒАМБАРЛАР

2 йил аввал 2425 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Аҳқоф» сурасида пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб: «Бас, азиймат соҳиби бўлган Расуллар сабр қилгандек сабр қил», деган (35-оят). «Улул азм», яъни азму матонат соҳиби бўлган пайғамбарлар: Нуҳ алайҳиссалом. Иброҳим алайҳиссалом. Мусо алайҳиссалом. Ийсо алайҳиссаломлардир. Бу буюк пайғамбарларнингг бошига иймон йўлида, дину диёнат йўлида қанчадан-қанча кулфатлар ёғилган. Лекин улар сабр-матонатда зарбулмасал бўлганлар. Бу ҳақиқатни кўпчилик, жумладан, Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотнинг умматлари ҳам яхши биладилар. Шунинг учун ўз даврларида Макка мушрикларининг қаршиликларига учраб, қийин ҳолга тушганларида улардан ўрнак олишга чақирилмоқда. «Бас, азиймат соҳиби бўлган Расуллар сабр қилгандек сабр қил!» У зоти бобаракот бу илоҳий амрга амал қилдилар ва ўзлари ҳам улар сафидан ўрин олишга муяссар бўлдилар. Баъзи муҳтарам уламоларимиз пайғамбар алайҳиссаломларнинг қиссасини келтиришда аввал «Улул азм»ларининг қиссасини баён қилиб, ке­йин бошқаларига ўтганлар. Бошқалари эса тарихий силсила тартибига риоя қилганлар. Биз иккинчи услубни ихтиёр қилдик.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ