Қуръонда зикри келган пайғамбарлар

2 йил аввал 3026 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

 

 Қуръони Каримда исмлари зикр қилинган пайғамбарлар қуйидагилар:

  1. Одам алайҳиссалом.
  2. Идрис алайҳиссалом.
  3. Нуҳ алайҳиссалом.
  4. Ҳуд алайҳиссалом.
  5. Солиҳ алайҳиссалом.
  6. Иброҳим алайҳиссалом.
  7. Лут алайҳиссалом.
  8. Исмоил алайҳиссалом.
  9. Исҳоқ алайҳиссалом.
  10. Яъқуб алайҳиссалом.
  11. Юсуф алайҳиссалом.
  12. Айюб алайҳиссалом.
  13. Шуайб алайҳиссалом.
  14. Мусо алайҳиссалом.
  15. Ҳорун алайҳиссалом.
  16. Юнус алайҳиссалом.
  17. Довуд алайҳиссалом.
  18. Сулаймон алайҳиссалом.
  19. Илёс алайҳиссалом.
  20. Ал-Ясаъ алайҳиссалом.
  21. Закариё алайҳиссалом.
  22. Яҳё алайҳиссалом.
  23. Зулкифл алайҳиссалом.
  24. Ийсо алайҳиссалом.
  25. Муҳаммад алайҳиссалом.

Қуръони Каримда номлари зикр қилинмаган пайғамбарлар ҳақидаги энг ишончли маълумот Ибн Мурдавайҳи Абу Зарр ал-Fифорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда келган. У киши айтадилар: «Эй Аллоҳнинг Расули, пайғамбарлар қанча?» деб сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир юз йигирма тўрт мингта», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улардан қанчаси расуллар?» дедим. «Уч юз ўн учтаси, кўпчилик» дедилар.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ