Анбиё ва расулларга иймон

2 йил аввал 1538 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Бизларга Аллоҳ таоло Ўз Китобида номларини зикр қилган пайғамбарларга иймон келтириш вожиб. Аллоҳ таоло исмларини ва ададларини биз билмайдиган, фақат Ўзи биладиган набий ва расулларни юборганига ҳам иймон келтирмоғимиз вожиб.

Аллоҳ таоло айтади:

«Ва Биз сенга илгари қиссаларини айтиб берган Расулларни ва Биз қиссаларини айтиб бермаган Расулларни (юбордик)» («Нисо» сураси, 164-оят).

«Батаҳқиқ, Биз сендан олдин ҳам Расуллар юборганмиз. Улардан кимнингдир қиссасини сенга айтдик ва улардан кимнингдир қиссасини сенга айтмадик» («Fофур» сураси, 78-оят).

Шунингдек, бизларга пайғамбарларнинг барчаси Аллоҳнинг пайғамбари эканлигини халойиққа етказганлари, бу ишда камчиликка йўл қўймаганларига иймон келтиришимиз вожиб.

Аллоҳнинг пайғамбарларига иймон келтириш ҳам Аллоҳнинг Ўзига бўлган иймондан келиб чиқадиган иймондир. Пайғамбарларга иймон келтиришга Аллоҳнинг Ўзи буюрган. Аллоҳга ишонган одам Унинг Пайғамбарларига ҳам ишониши керак.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ