Пайғамбар эркак кишилардан бўлади

2 йил аввал 1313 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Пайғамбарларга лозим бўлган сифатлардан яна бири уларнинг эркак кишидан бўлишидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга қуйи­даги хитобни қилади:

«Сендан олдин ҳам шаҳар-қишлоқ аҳлидан фақат эр кишиларни расул қилиб юбориб, уларга ваҳий қилганмиз, холос» («Юсуф» сура, 109-оят).

Яъни, аввалги пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам шаҳар аҳолисидан бўлган, саҳровийлардан эмас. Чунки шаҳар аҳли тарбияли бўладилар, муомалани яхши биладилар, даъват ишларини олиб боришда сабр-матонатли ва яна шунга ўхшаш зарурий сифатларга эга бўладилар.

Шунингдек, ўтган пайғамбарларнинг ҳаммаси ҳам эркак кишилар бўлган. Хотин киши ёки фаришталар пайғамбар бўлмаган. Чунки аёлларнинг табиий, жисмоний тузилишлари пайғамбарликдек оғир вазифага мос эмас. Фаришталарнинг ҳам одамларга пайғамбар бўлишлари мақсадга мувофиқ эмас.

Бунда зинҳор аёлни пастга уриш маъноси йўқдир, балки унинг аёллигини эътиборга олиб, уни машаққатга солмаслик риояси бор. Агар баъзилар ўйлаганидек, аёлни пайғамбарликдан узоқ қилиш нияти бўлганда, унинг пайғамбарларга она бўлиши ҳам раво кўрилмас эди. Ҳа, пай­ғамбарларни ҳам аёллар туққан!

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Жумодал-аввал ойининг 16-куни

Ҳижрий 931-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1524-йил 12-март) Россия Усмонлилар давлати билан «Бухарест» шартномасини имзолади. Шартномага кўра «Афлоқ» ва «Бағдод» вилоятлари Усмонлилар давлати ҳукмронлиги остида бўлади.

Ҳижрий 1356-йил 16-жумодул-аввал куни (милодий 1937-йил 24-июл) Ироқ ва Эрон давлатлари ўрталаридаги ўзаро зиддиятларни тинчлик йўл билан ҳал қилиш мақсадида беш йиллик тинчлик шартномасини туздилар.  



Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ