Янги пайғамбарлар юбориш зарурати

3 йил аввал 3783 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

 

Ана шунда Аллоҳ таоло адашган бандаларига раҳм қилиб, уларга тўғри йўлни кўрсатиши учун пайғамбар юборишни ирода қилди.

Парвардигор бу пайғамбар одамларнинг ўзларидан бўлишини хоҳлади. Чунки пайғамбар Аллоҳ таолонинг фармонларини кишиларга етказиш билан бирга, ўз ҳаётига татбиқ қилиб, ўрнак бўлиши ҳам зарур эди. Агар пайғамбар фаришта бўлса, одамлар «Бу фаришта, унинг биздан устунлиги бор, шунинг учун фармонларни бажариши ҳам осон, биз эса бажара олмаймиз», дея баҳона қилишлари мумкин эди. Шунинг учун Парвардигор ўзларидан чиққан, ўзларига ўхшаш бир одам пайғамбар бўлса, бундай баҳонани пеш қила олмайдилар, деган хулосада шундай ирода қилди.

Шийс ва Идрис алайҳиссаломлар набий сифатида ўз қавмларининг хатоларини тузатишга, тўғри йўлга бошлашга ҳаракат қилдилар. Аммо улардан кейин аҳвол янада оғирлашди. Аллоҳ таоло яна янги пайғамбар юборишни ирода қилди.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан

 




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ