25 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 25-куни

 
  • Ҳижрий 13-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 634-йил 30-май) мусулмонлар Шомнинг Бусро шаҳрини Холид ибн Валид қўмондонлигида фатҳ қилдилар ва бу Ислом тарихидаги Шомга бўлган биринчи фатҳ ҳисобланади.
  • Ҳижрий 306-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 918-йил 5-сентябр) Шофеъий мазҳабининг катта фақиҳи Аҳмад ибн Умар ибн Сурайж вафот этди. У зот Шофеъий мазҳабини тарқалишида ўзининг катта ҳисссасини қўшган олимлардан бири ҳисобланади.
  • Ҳижрий 1329-йил 25-робиъул-аввал куни (милодий 1911-йил 5-апрел) шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий таваллуд топди. Бу зот 20-аср Ислом оламининг кўзга кўринган забардаст олимларидан бўлган.


Охирги дуоибад

 

Кофирлар эса шунча йиллар ўтса ҳам иймонга келмадилар. Уларнинг иймонга келишларига ҳеч қандай умид қолмади.

Нуҳ алайҳиссалом қавмининг ўтакетган саркашлигини ҳамда залолатга маҳкам ёпишиб олганини, уларга ваъз-насиҳат таъсир қилмаслигини англаб етгач, Аллоҳ таолога нидо айлаб:

«У деди: «Роббим! шубҳасиз, қавмим мени ёлғончига чиқарди. Бас, мен билан уларнинг орамизни мутлақо очгин ҳамда менга ва мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин!» («Шуаро» сураси, 117–118-оят).

Нуҳ алайҳиссалом аввало ҳолатни баён қилдилар:

«Роббим! шубҳасиз, қавмим мени ёлғончига чиқарди».

«Эй Роббим, мен Сенинг амрларингни етказганимда қавмим мени ёлғончи қилди. У нобакор қавмнинг ҳидоятга юришидан умид узилди».

Кейин эса Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳ таолодан ўша нобакор қавм билан ўз ораларини очиқ қилиб қўйишини сўрадилар:

«Бас, мен билан уларнинг орамизни мутлақо очгин».

«Улар билан орамизда ҳеч қандай алоқа қолмайдиган қилгин».

Ва ниҳоят, Нуҳ алайҳиссалом ўзларига ва у зотга эргашган мўминларга нажот сўраб:

«ва мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин», деб дуо қилдилар.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан

20:13 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Шаъбон ойининг 29-куни
Кейинги мақола
Нуҳ алайҳиссалом
Тўфон битди
  Вақти-соати етиб, тўфон тинчиди. Дунёни сукунат босди. «Эй ер, сувингни ютгин! Эй осмон, ўзингни тутгин!», – дейилди. Сув қуриди. Иш битди. (Кема) Жудийга жойлашди ва «...
14:06 / 26.06.2020 Батафсил...
Нуҳ алайҳиссалом
Тўфон
  Ўша вақт ҳам келди: «Ниҳоят, Бизнинг амримиз келиб, таннур фаввора отганда: «У(кема)га ҳар бир жуфтдан иккитадан ҳамда аввал у ҳақда сўз кетган кимсадан бошқа аҳлингни ва иймон ке...
13:54 / 12.06.2017 Батафсил...
Нуҳ алайҳиссалом
Кема ясашга амр
Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг бу дуоларини қабул қилди. «Ва Нуҳга ваҳий қилинди: «Қавмингдан иймон келтирганлардан бошқа ҳеч ким иймон келтирмас, бас, уларнинг қилаётган ишларидан қайғ...
04:55 / 27.06.2020 Батафсил...
Нуҳ алайҳиссалом
Охирги дуоибад
  Кофирлар эса шунча йиллар ўтса ҳам иймонга келмадилар. Уларнинг иймонга келишларига ҳеч қандай умид қолмади. Нуҳ алайҳиссалом қавмининг ўтакетган саркашлигини ҳамда залолатга маҳкам ёпишиб ол...
20:13 / 26.06.2020 Батафсил...