Нуҳ алайҳиссаломнинг ҳасратлари

6 ой аввал 455 siyrat.uz

Шунда Нуҳ алайҳиссалом ўз ишларини, дарду ҳасратларини яна тўкиб солдилар.

«Нуҳ деди: «Роббим! Албатта, улар менга исён қилдилар ва моли, бола-чақаси унга зиёндан бошқани зиёда қилмаганга эргашдилар» («Нуҳ» сураси, 21-оят).

Яъни, бойларга эргашдилар.

«Ва ниҳоятда катта макр қилдилар» («Нуҳ» сураси, 22-оят).

Макр – махфий равишда ёмонлик тадбирини қилиш. Нуҳ алайҳиссалом қавмидаги мутакаббир бойларнинг қилган улкан макрлари қуйида келадиган оятда баён қилинади.

«Ва улар: «Илоҳларингизни ҳеч тарк қилманглар, ва, албатта, Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг», дедилар» («Нуҳ» сураси, 23-оят).

Нуҳ алайҳиссалом қиссаларининг шарҳида эслатиб ўтганимиз – шайтон васвасаси туфайли кишиларнинг ҳайкалларга сиғинишлари баёни ушбу оятда нозил қилинганининг гувоҳи бўлдик.

Ривоятларда келишича, Вадд, Суваъ, Яғус, Яъуқ ва Насрлар аҳли солиҳ, тақводор кишилар бўлганлар. Кишилар уларни ниҳоятда яхши кўрганлар ва ҳурмат қилганлар. Вақти-соати етиб, улар вафот этганларидан сўнг шайтон васвасасига учиб, кишилар аввалига уларнинг суратларини чизганлар, сўнгра ҳайкалларини ясаганлар. Аввал бошда уларни зиё­рат қилганлар. Аста-секин дардларини уларга айтадиган бўлишган. Оқибатда, вақт ўтиши билан, уларни худо деб эътиқод қилиб, ибодат қилганлар.

«Ҳадис ва Ҳаёт. 20-жуз. Анбиёлар қиссаси» китобидан




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 8-куни
Ҳижрий 310-йил 8-робиъул-аввал куни (милодий 886-йил август ойида) Мунзир ибн Муҳаммад ибн Абдурраҳмон отаси вафотидан сўнг Андалус тахтига ўтирди.

Китоблар

Payg'ambarlar tarixi - Islomiyat tarixidir

  MUQADDIMA   Bismillahir rohmanir rohim. Alloh subhonahu va taolo ko‘z bilan ko‘rib turganimiz va ko‘zimizga ko‘rinmaydigan butun borliqni yaratgan qudrat sohibidir. Avval koinot yaratilib, undan so‘ng inson давоми...

Nurul-yaqin

Muhammad Xuzariy ibn shayx Afifiy XIX asrning oxiri, XX asrning boshlarida Misrning  Qohira shahrida yashab o‘tdi. U yashagan davr Misrda uyg'onish va maorif islohoti  harakatining boshlanish davri edi. M. Xuzariy islom dini hamda din tarixiga oid chuqur  tadqiqotlar olib bordi. "Muhozirot fiy tarixil ummamil Islomiya" (Islom davlatlari tarixi  haqida давоми...

Tarixi Muhammadiy

SO‘ZBOSHI   Bilmak kerakkim, har bir musulmon bolasi, xohi er kishi, xohi xotun kishi, xohi yosh,  xohi qari, mana shu tubandagi to‘rt narsaning tarixini bilishi albatta lozimdur.  I. Payg‘ambarimiz Muhammad alayhissalom tarixlari.  II. Qur’oni karim давоми...

Саодат асри қиссалари «Буюк фатҳ» (4-китоб)

ТАНИШТИРУВ Мана, саодат асридан ҳикоя қилувчи асарнинг ниҳоят тўртинчи китоби ҳам қўлингазда. “Интизор кутилган тонг», «Ойдинликлар сари», «Оламларга порлади қуёш» деб давоми...

Саодат асри қиссалари «Оламларга порлади қуёш» (3-китоб)

БАДР ИНТИҚОМИ УЧУН ҚАСАМ Абу Лаҳаб Маккада крлган, касаллиги туфайли Бадр жангига бора олмай, ўрнига бошқа одамни ёллаб жўнатган эди. Кетганлар изидан кунлаб йўл пойлади. Зафар давоми...

ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ