22 жумадул аввал 1446
Қалбларни юксалтиргувчи муҳаббат

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Айт: «АгарАллоҳнисевсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир» дея марҳамат қилган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин!

«Сиз дан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди»дея муҳаббат таълимини берган жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад Мутафога энг гўзал саловату саломларимиз бўлсин!

Бугунги кунга келиб инсоният илм-фанда, техника-технологияда мисли кўрилмаган юқори тараққиётга эришди. Лекин бу ривожланишнинг ўзи инсоният ичун кифоя қилдими? Йўқ. Чунки бугунги дунё манзарасида бўлаётган ҳар хил урушлар, цивилизатсияларнинг қулаши, этник тозалаш шиори остида маълум бир динга мансуб кишиларни хорлашдан тортиб, ўғрилик, қотиллик, киссавурлик ва ҳоказо иллатлар илдиз отиб кетди.

Бу муаммоларнинг тубига қараладиган бўлса, барчасида нафсни турли усуллар билан қондириш мақсадида қилинганига гувоҳ бўлинади. Токи инсон фақат ҳавойи нафси учун яшар экан ҳайвоний ва шайтоний хислатлари ривожаниб, инсоний хислатлари йўқолиб боради.

Бу муоммоларни бартараф этиш учун эса инсонда нафсдан ҳам кўра кучли фазилати бўлиши керак. Бу эса шубҳасиз муҳаббат кучидир! Дарҳақиқат, ҳақиқий муҳаббат жуда кучли воситадир. Хўш, ўшаҳақиқий муҳаббат нима ва унга қандай эришилади?

Муҳаббатни таърифиҳақида уламолар бир бирини тўлдирувчи гўзал маъноларни баён қилишган. Шулардан жамловчи қуйидаги маънони келтирамиз: Муҳаббат Маҳбубга ўзингдаги барча нарсани бағишлашингдан иборат. Ундан сенга ҳеч нарса қолмайди.

Бундан мурод Аллоҳ таолога нисбатан муҳаббат бўлиб, унда иродангни, азмингни, ишларингни, нафсингни, молингни ва вақтингни ўзинг муҳаббат қўйган Зотга бағшида қилмоғингдир. Уларнинг барчасини У Зотнинг розилигига бағишламоғингдир. Улардан ҳеч нарсани ўзинга олиб қолмайсан. Фақат У Зотнинг Ўзи берганини оласан.

Мазкур муҳаббат инсоннинг қалбидан жой олар экан унда жуда катта кучга эришган бўлади. Чунки бу муҳаббат қолган барча муҳаббатларнинг асоси ҳисобланади. Айнан мана шу муҳаббат асосида шахсларга, нарсаларга ва борлиққа бўлган муҳаббат пайдо бўлади.

Аслида бир шахснинг бошқа бир кишига муҳаббат қўйиши икки хил бўлади. Бири нафсий, иккинчиси қалбий.

Нафсий муҳаббатдан мурод муҳаббат қўйилган шахсдан нафс учун манфаатлар олинади. қачон бу фойдалар тугаса муҳаббат ҳамўз ниҳоясига етади.

Аммо қалбий муҳаббатга келсак, муҳаббатнинг бу тури бевосита Аллоҳ таоло билан боғлиқ бўлади. Яъни муҳиб маҳбубни Аллоҳга яқинлаштиргани учун, Аллоҳни эслатгани учун, у билан бирга бўлса Аллоҳга бўлган иймони зиёда бўлгани учун севади. Бошқача қилиб айтганда эса у инсонга муҳаббати туфайли Аллоҳнинг муҳаббатига эришади.

Ана шуқалбий муҳаббатга энг ҳақли зот - саййидул башар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдир.

 

Аллоҳ таоло қуръони Каримда қуйидагича марҳамат қилган:

«Сен: «Агар Аллоҳга муҳаббат қилсангиз, бас, менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қилади ва сизларни гуноҳларингизни мағфират қилади», деб айт».(ОлиИмрон, 31-оят)

Инсон қалбида Аллоҳга муҳаббати бор экан у ,албатта, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашади. Чунки бу мўмин банда учун энга яхши бахт-саодатга - Аллоҳнинг муҳаббатига ва мағфиратига етаклайди.Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш эса айнан у зотга муҳаббат қўйиш орқали юзага чиқади.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сиздан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди», дедилар». Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган.

Мўминликнинг комил бўлиши Пайғамбар алайҳиссаломга кучли муҳаббат бўлиш билан боғланганини жуда улкан ҳикмати мавжуд.Аслида набий алайҳиссалом ҳеч кимнинг муҳаббатига муҳтож эмаслар.Ахир у зотга Оламлар Робби Аллоҳ муҳаббат қўйган ва танлаб олиб, мартабаларини юксалтириб қўйган. Лекин биз Ҳабибуллоҳ алайҳиссаломнинг муҳаббатларига муҳтожмиз!

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ушбу ҳадиси шарифни эшитганлари замони унга амал қилишларини билдирмоқчи бўлиб: 

«Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мен учун ўзимдан бошқа ҳаммадан кўра маҳбуброқсиз», деганлар. 

Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ундоқ бўлса, бўлмапти. Ўзингдан кўра ҳам бўлиши керак», деганлар. Ҳазрати Умар дарҳол: 

«Ўзимдан кўра ҳам!», деганларида у зот алайҳиссалом: 

«Ана энди бўлди, эй Умар», деганлар. Яъни, ана энди иймонинг комил бўлди, деганлар.

Бизга маълумки, одатда инсон учун ўзи - нафси азиз ва маҳбуб ҳисобланади. Ана шунинг учун ҳам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу«ЭйАллоҳнингРасули, сизменучунўзимдан (яъни нафсимдан) бошқаҳаммаданкўрамаҳбуброқсиз», демоқдалар.

Инсон учун нафси устун бўлган пайтларда унга эргашиб кўп гуноҳларга қўл уради. Бу ҳолат мўминларда ҳам учрайди. Шунинг учун Расулиакрамсоллаллоҳуалайҳивасаллам: 

«Ундоқбўлса, бўлмапти.Ўзингданкўраҳамбўлишикерак», демоқдалар. Яъни пайғамбар алайҳиссаломга бўлган муҳаббат нафсимизга бўлган иштиёқдан  ҳам кучли бўлмоғи лозим. Сабаби нафси аммора бизни Аллоҳга маъсият қилинадиган ишга буюрганида ўзимизни ҳоҳишимизни эмас, пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳақиқий муҳаббатимиз устунлиги учун нафсимизга хуш келадиган мункар ишдан сақланиш кучига эга бўламиз. Буни яхши тушунган Ҳазрати Умар дарҳол: 

«Ўзимдан кўра ҳам!», деганлар.

Ҳар хил нафс бузуқликларидан сақланган мўмин эса комил иймон соҳибига айланади. Шунинг учун ҳам пайғамбар алайҳиссалом: «Ана энди бўлди, эй Умар», деганлар.

Кимнинг қалби бу муҳаббат билан покланган бўлса жуда юксак даражага эришган бўлади. Ҳаётининг ҳар бир лаҳзасида қалби Ҳабиб алайҳиссалом билан боғланган ҳолда бўлади. Энди у киши Росулакрам алайҳиссолату вассаламнинг бир дона суннатларига амал қилмай қолишдан ҳаё қилади. Агар Росулакрам алайҳиссолату вассаламнинг бир дона одобларига риоя қилмай қолса, кўнгли жойига тушмайди ва у учун энг ката мусибатга айланади.

У зот алайҳиссаломга бўлган муҳаббатдан юксалган қалб сокин, ҳотиржам ҳолатга келади. Қачонки,бутун дунё ларзага келган ҳолатда ҳам у киши ўзини йўқотмасдан дадил тура олади ва бу билан атрофидагиларни ҳам тинчланишига сабаб бўлади.

Қалби Пайғамбар алайҳиссаломга бўлган муҳаббат туфайли юксалаган киши у зот қолдирган беқиёс мерос – илмни яхши тушуниб, ҳис қила олади.

Ҳа, уммат қалби бу муҳаббатга нақадар муҳтож.

Бу муҳаббат билан юксалган қалбнинг самараси оилада, жамиятда, давлатда ва бутун бошли умматда намоён бўлади.

Оилада эр ўз аёли билан муносабатда пайғамбар алайҳиссалом аёлларига қанчалар меҳрибон, сахий, ғамхўр ва муҳаббатли бўлганларини ҳис қилиб, маҳбубидек бўлишга интилади. Бунинг натижасида уруш–жанжаллар йўқолади, оилада иноқлик, меҳр-муҳаббат ҳукм суради.

Бундан ташқари оилада фарзандларни пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан муҳаббатли қилиб тарбиялаш жуда самарали бўлиши маълум ва машҳур. Бунинг учун фарзандлармизга оила даврасида Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратларини, шамойилларини мунтазам равишда ўқиб бориш. Китобни тугатган кун ҳар хил байрамлар ташкил қилиш, болаларда Пайғамбар алайҳиссалом шахсиятларига бўлган рағбатини оширади.

Пайғамбар алайҳиссаломга бўлаган муҳаббатдан юксалган қалб эгаси жамиятда тутган ўрни бениҳоя гўзал бўлади. Муҳаббати натижаси ўлароқ қаридошлик алоқаларни –силаи раҳмни, ёр-у биродарлик алоқларини, ҳамкасблик алоқаларини мустаҳкамлаб, жамиятни олдинга томон бошлаб боради.

Қалби Пайғамбар алайҳиссолату вассаламга бўлган муҳаббатдан юксалган қалбли кишилардан ташкил топган давлатда унинг ички томонидан емирилишига сабаб бўладиган порахўрлик, каззоблик, фирибгарлик, ўғрилик, қотиллик ва қўйингки жамики жиноятлардан саломат ҳолда қолишига сабаб бўлади.

Маҳбубни қайғуси муҳибнинг қайғуси ҳамдир. Пайғамбар алайҳиссаломни доимо уммат қайғуси ташвишга соларди. Умматгабўлган муҳаббатлари сабабли шундай эди. Пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббат қўйган юксак қалбнинг ҳам қайғуси шу бўлиши керак. Яъни умматга хизмат қилиш, унга фойда келтириш мақсадида ҳаракат қилишидир. Шунда кишиларда олий мақсад ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам кўпроқ пул топиш эмас, умматга ҳалол, пок йўл билан фойда келтириш бўлади. Бунинг натижасида ҳар томонлама ривожланиш, юксалиш юзага келади.

Эй биродарларим, қачонгача нафсимизга эргашиб, уни маҳбуб тутамиз? Ахир шунча гуноҳ ва маъсиятлар сабабли юзага келган фалокатлар бизгак амлик қиладими? Қалбимизни Набийалайҳиссаломга бўлган муҳаббат билан сайқаллаб, юксалтириш вақти келмадими?

Аллоҳим, қалбларимизни Ҳабибинг Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга

бўлган муҳаббат билан юксалтир! Омин!

 

Одил Раҳимов

12:53 / 12.12.2017
Сийрат
«Жонли нарсани нишон қилманглар»
99. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим: «Ким мулойимликдан маҳрум бўлса, яхшиликдан маҳру...
01:08 / 06-май Батафсил...
Сийрат
«Раҳмлиларга Роҳман раҳм қилади»
  91. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мушрикларнинг зиддига дуо қилинг», дедим. «Албатта, мен лаънатловчи қилиб юборилмаганман. Албатта,...
01:17 / 03-май Батафсил...
Сийрат
«Ким мени тушда кўрса, ҳақиқатан мени кўрган бўлади»
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидда ўтирсалар, тиззаларини қучоқлаб ўтирар эдилар». Абу Довуд ривоят қилган. * * *...
20:07 / 26-апрел Батафсил...
Сийрат
«Бир соат ундай, бир соат бундай»
Ҳанзала ибн Робийъ Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бўлган эди: «Абу Бакр мени учратиб қолиб: «Қалайсан, эй Ҳанзала?&raq...
02:59 / 27-февраль Батафсил...