21 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 21-куни

  • Ҳижрий 580-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1184-йил 2-июл) халифа Абу Яъқуб Юсуф қўмондонлигида «Муваҳҳид» жангчилари Андалуснинг «Шафтрайн» шаҳрини насронийлар ҳукмронлигидан озод қилдилар.
  • Ҳижрий 923-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1517-йил 13-апрел) Мамолик давлатининг охирги султонларидан бири султон Тумонбой қатл қилинди. Тумонбойнинг қатл қилиниши билан Мамолик давлати қулаб, Миср Усмонлилар ҳукмронлигига ўтди.
  • Ҳижрий 1033-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1624-йил 12-январ) Эрон Сафавийлари Бағдодни 3 ой қамал қилиб, Усмонлилар ҳукмронлигидан маҳрум қилди. Шундан сўнг Сафавийлар Бағдодни 15 йил мобайнида бошқарди.
  • Ҳижрий 1255-йил 21-робиъул-аввал куни (милодий 1839-йил 3-июн) Хитой «Афюнга қарши уруш» шиори остида минглаб тонна афюнни ёқиш орқали байрам эълон қилди.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кулган ва табассум қилган ҳолатлари

Саҳобаларнинг наздида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам энг кўп табассум қиладиган инсон эдилар. У зот табассум қилишни Аллоҳга ибодат қилиш даражасига олиб чиққанлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биродарингни юзига табассум қилиб қарашинг ҳам садақадир”, деб айтганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт йўлларига назар солган киши у зотнинг турмушларида табассумли ва кулгули ҳолатлар ҳам бўлганига гувоҳ бўлади. У зот, ота-онамиз фидо бўлсин, ҳидоятга бошловчи раҳмат бўлиб келганларини унутмаслигимиз керак! Зеро, Аллоҳ У зотга шундай дейди: “Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар” (Оли Имрон сураси 159-оят).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам оламларга раҳмат бўлиб келдилар. Бу раҳматга энг ҳақли инсонлар у зотнинг оиласи, яқинлари, қариндошлари ва саҳобаларидир. У зот пок юзларида ёрқин табассум нур сочиб турар эди. Инсонлар билан кўришсалар уларнинг қалблари асир бўлиб, нафслари бутунлай У зотга мойил бўлар, руҳлари ҳам У зотнинг атрофларида бўлишга ошиқар эди.

Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бужалий розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қачон мени кўриб қолсалар, албатта табассум қилар эдилар”, деб айтган. Жарир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадияларидан доимо фархланиб юрар ва уни бошқаларга ҳам айтар эдилар. Жарир розияллоҳу анҳунинг наздида бу гўзал табассум эсда қоларли барча нарсадан қадрлироқ эди. Унинг юзига бир бора кулишлари руҳини яхшилик, меҳр ва садоқатга қалбини эса, бағрикенглик, раҳмат ва дўстликка тўлдирар эди. Сиз ушбу воқеъада бевосита иштирок этмагач бу масалани оддий экан, деб ўйламанг!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулишда, ҳазил қилишда қалби қотган, табиати ўта қаттиқ, қовоғи доим ўйилиб турадиган киши билан кўп куладиган, ҳазили кўп киши орасида эдилар. У зот маълум бир муносабатларда кулар эдилар, ҳатто баъзида озиқ тишлари ҳам кўриниб қоларди. Лекин кулишда таналари қимирлаб кетадиган, кулганидан бир томонга ёнбошлаб қоладиган даражада бўлмас эдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўп кулма! Чунки кўп кулиш қалбни ўлдиради”, деб айтганлар.

Яна шундай ривоятилар келади, уларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан ҳазил қилганлар. Мана шундан воқеалардан бирида саҳобалардан бирлари У зотга: “Эй Расулуллоҳ, мени бир туяга миндирсангизчи”, деб айтди. Шунда У зот: “Мен сенга фақат туянинг боласини раво кўраман”, деб айтдилар. Сўраган киши ҳафа бўлгандай ортига қайтиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни чақиртиришларини буюрдилар. У келгач: “Туя фақат туя тўғадими?!”, дедилар. (Яъни туянинг боласи ҳам туя эканлигини назарда тутдилар).

Бир кампир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, жаннатга киришини Аллоҳдан дуо қилишларини илтимос қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатга кампирлар кирмайди!”, дедилар. Бу сўздан кампир ҳафа бўлиб, ортига кетаётган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима сен, Аллоҳ таолонинг: “Биз улaрни (ҳурлaрни) дaфъaтaн пaйдo қилдик (oнaдaн туғилмaдилaр). Сўнг улaрни бoкирa қизлaр қилдик. (Улaр) жoзибaли вa тeнгқурдирлaр”, деган сўзини эшитмаганмисан?”, деб айтдилар.

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳродан жонлиқ етаклаб келиб турган эдилар, Азмеҳр (бир ривоятда исми Зоҳир) исмли бир киши ҳузурларига келиб қолди. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зоҳир бизнинг чўлимизда, биз эса, унинг шаҳрида юрибмиз”, дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жуда яхши кўрар эдилар. Бир куни Зоҳир бозорда молини сотаётган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг орқасидан қучоқладилар. Шунда у: “Эй ким бўлсангиз ҳам қўйиб юборинг”, деб айтди. Қучоқлаган киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканликларини билгач, У зотнинг муборак кўкракларидан маҳкам қучоқлаб олди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эса: “Ким сотиб олади бу қулни”, деб айта бошладилар. Зоҳир: “Аллоҳнинг расули, мени сотганингиз билан фойда кўрмаймиз, балки мен сизни касодга учратаман”, деди. Шунда У зот: “Лекин сен Аллоҳнинг ҳузурида касодга учратувчи эмассан”, дедилар. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг табассумлари Роббиларига бўлган итоатлари эди. Шунингдек, унда бўйсуниш ва гўзал ўрнак ҳам бор. У зотнинг кулгулари ўйин, бекорчиликдан вақтни ўтказиш учун бўлмас эди. 

Сафарга чиқатуриб, уловларини минаётганларида сафар дуосини қилдилар, сўнг: "Эй Аллоҳ мени гуноҳларимни мағфират қил! Чунки дуоларни фақат Сенгина кечирасан”, деб айтдилар. Кейин бироз табассум қилдилар. Атрофларида саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, Нима сабабидан куляпсиз”, деб сўрашди. У зот: “Роббингиз қачонки бандаси: “Эй Аллоҳ мени гуноҳларимни мағфират қил! Чунки дуоларни фақат Сенгина кечирасан”, деб айтса, У Зот азза важалла: “Бандам мендан бошқа гуноҳларни кечирувчи зот йўқлигини билар экан”, деб айтибдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қадрларини кўтариб, ҳатто У зотнинг кулгуларини китобларда энг ажойиб ибратли қиссалар этиб сақлаб қўйган Зот барча айб-у нуқсонлардан покдир. У зотнинг даражаларини кўтариб, ҳазил қилишларини энг ишончли кишилар гўё фарз амални ривоят қилганларидек, бир-бирларидан ривоят қилиб юрадиган қилиб қўйган Зот олийдир. У зотга, саҳобаи киромларига, оилаларига Аллоҳ таолонинг саловоту саломлари бўлсин!

 

 

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти 

мударриси Ходжаев Муҳаммадяҳёхон

 

19:16 / 26.06.2020
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Сийрат
У зотдан инсоният қарздордир
Ислом пайғамбари аёл кишининг бир кун келиб эркаклар билан ёнма-ён ўз йўли (яъни, ўрни)ни топишини биларди. Шунинг учун уларнинг ҳам диндор бўлишини ихтиёр қилди. Уларнинг муайян либослари борки, у би...
10:37 / 04-сентабрь Батафсил...
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак сийратлари
Саҳобаи киромлар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳақидаги ўзлари билган ишончли маълумотларни тобеъинларга омонат ила ўргатганлар. Ўз навбатида, тобеъин­лар бу...
17:15 / 22-август Батафсил...
Сийрат
Сийрат – етакловчи нурли йўл
Бизни Ўзининг охирги пайғамбари бўлмиш Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларидан қилган ва «Батаҳқиқ, сизлар учун – Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлган ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулулло...
17:57 / 13-август Батафсил...
Сийрат
Енглар ва Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Абу Талҳа ва Умму Сулаймлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни овқатга таклиф этишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан яна ўн киши бирга кел...
10:31 / 05-август Батафсил...