22 шаввол 1447
«Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир»

 6. Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳш сўзловчи эмас ва фаҳшни қилувчи ҳам эмас эдилар. У зот: «Сизларнинг энг яхшиларингиз ахлоқи яхшиларингиздир», дер эдилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

7. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фаҳшчи ҳам, лаънатчи ҳам, сўкувчи ҳам эмасдилар. Итоб қилсалар: «Унга нима бўлди? Пешонасига тупроқ», дер эдилар».

Бухорий ривоят қилган.

8. Абу Абдуллоҳ Жадалийдан ривоят қилинади:

«Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқлари ҳақида сўрадим. Шунда у: «У зот фаҳш сўзловчи ҳам, фаҳш қилувчи ҳам ва бозорларда шовқин солувчи ҳам эмасдилар. У зот ёмонликка ёмонлик қайтармас, балки афв қилиб, кечирар эдилар», деди».

Термизий ривоят қилган.

9. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч кимни: аёлни ҳам, ходимни ҳам қўл билан урмаганлар. Фақат Аллоҳнинг йўлидагина урганлар. У зотга бирор нарса етган бўлса, унинг соҳибидан интиқом олмаганлар. Фақат Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар поймол қилинсагина, Аллоҳ азза ва жалла учунгина интиқом олганлар. У зотга икки иш таклиф қилинса ва улардан бири бошқасидан енгилроқ бўлса, агар гуноҳ бўлмаса, албатта, енгилини ихтиёр қилар эдилар. Агар гуноҳ бўлса, ундан энг узоқдаги одам бўлар эдилар».

Аҳмад, Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

01:19 / 17.10.2023
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Сийрат
Набавий сийрат илмлари
Набавий сийрат илмлари еттитадир:1. Шамоил2. Далоил3. Фазоил4. Хасоис5. Аҳвол6. Сийрат7. МағозийУларнинг қисқача мазмуни:Шамоил: У зотнинг сифатлари (ташқи кўринишлари ва гўзал хулқлари).Далоил: У зот...
11:36 / 06-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари
عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ لِأَنَسِ: كَيْفَ كَانَ شَعَرُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟ قَالَ: كَانَ شَعَرًا رَجِلًا لَيْسَ بِالْجَعْدِ وَلَا السَّبِطِ بَيْنَ أُذُنَيْهِ و...
15:22 / 02-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг жисми шарифларининг васфи
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلَا بِالْقَصِيرِ، أَزْهَرَ اللَّوْنِ لَيْسَ بِأَبْيَضَ أَمْهَقَ و...
12:39 / 04-февраль Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг фузул шартномасида иштирок этишлари
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь Батафсил...