8 шаъбон 1447
«Бу бизнинг байрамимиздир»

37. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримга кирганларида олдимда икки қизча Буос куни қўшиғини айтаётган эди. У зот тўшакка ёнбошлаб, юзларини ўгириб олдилар. Шунда Абу Бакр кириб, менга ўқрайди ва: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида шайтоннинг нағмаси бўляптими?» деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб: «Тек қўй уларни!» дедилар. Пайтини пойлаб туриб, икковига кўз қисган эдим, чиқиб кетишди.

Ийд куни эди. Ҳабашлар қалқон ва найза ўйнатишар эди. Ёки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим, ёки у зот: «Томоша қилишни хоҳлайсанми?» дедилар. «Ҳа», дедим. У киши мени ортларига турғиздилар. Юзим у кишининг юзларига тегиб турарди. У зот эса: «Эй Бану Арфида, давом этаверинглар», дедилар». Бу ҳол то мен малол олгунимча давом этди. «Бўлдингми?» дедилар. «Ҳа», дедим. «Кетавер», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

Бошқа ривоятда шундай келган: «Абу Бакр кирганида олдимда ансорийларнинг қизларидан иккитаси Буос куни ансорлар айтган нарсани қўшиқ қилиб айтишаётган эди. Иккови қўшиқчи эмасди. Шунда Абу Бакр: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида шайтоннинг нағмаси бўляптими?» деди. Ўша куни ийд байрами эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Бакр, ҳар бир қавмнинг байрами бор. Бу бизнинг байрамимиздир», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

38. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафарларидан бирида бирга чиққан эдим. Ҳали унча гўшт кирмаган, навниҳол ёш қиз эдим. У зот одамларга: «Олдинга ўтинглар!» дедилар. Улар олдинга ўтишди. Шунда менга: «Кел, мусобақалашамиз», дедилар. Мен мусобақалашиб, у зотдан ўзиб кетдим.  Баданимга гўшт кириб, хийла семиргунимча индамай юравердилар, буни унутдим ҳам. Сафарларидан бирида яна у зот билан бирга чиқдим. У зот одамларга: «Олдинга ўтинглар!» дедилар. Улар олдинга ўтишди. Шунда менга: «Кел, мусобақалашамиз», дедилар. Мусобақалашиб, у зот мендан ўзиб кетдилар ва: «Ҳалиги билан биру бир», дедилар».

Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

39. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ҳабашлар найзаларини ўйнатишаётган эди. Бирдан Умар ибн Хаттоб кириб келди ва тош олиб, уларга ота бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уларни тек қўй, эй Умар!» дедилар.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

21:01 / 22.01.2024
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Салавот
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг фузул шартномасида иштирок этишлари
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб билан бўлишлари
Абдулмуттолибнинг вафотидан кейин ҳеч кимсиз қолган ёш Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни у кишининг амакилари Абу Толиб ўз қарамоғига олди. Абу Толиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламн...
15:32 / 07-январь Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларини ёриш
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَتَاهُ جِبْرِيلُ وَهُوَ يَلْعَبُ مَعَ الْغِلْمَانِ، فَأَخَذَهُ جِبْرِيلُ فَصَرَعَهُ فَشَقَّ عَنْ قَلْبِهِ فَاسْت...
13:19 / 29.12.2025 Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмизилишлари
Ўша вақтда арабларнинг одати бўйича, болалар саҳролик аёлларга эмиздирилар эди. Уларнинг фикрича, саҳронинг ҳавоси ҳам, одамларининг ахлоқи ҳам шаҳарникидан яхши бўлгани учун саҳролик аёлларни эмиб ўс...
14:22 / 22.12.2025 Батафсил...