3 зулқаъда 1447
«Сутдан бошқа таом ва шароб ўрнини босувчи нарса йўқ»

66. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга мен ва Холид ибн Валид Маймунанинг олдига кирдик. У бизга бир идишда сут келтирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичдилар. Мен ўнг тарафларида эдим, Холид чап тарафларида эди. У зот менга: «Ичиш (навбати) сеники. Истасанг, уни Холидга берасан», дедилар. «Сиздан қолган (сувни) ҳеч кимга бермайман», дедим.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни Аллоҳ таом билан таомлантирса, «Аллоҳим, бизга уни баракали қилгин», десин. Кимни Аллоҳ азза ва жалла сероб қилса, «Аллоҳим, бизга уни баракали ва зиёда қилгин», десин», дедилар. Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сутдан бошқа таом ва шароб ўрнини босувчи нарса йўқ», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Можа ривоят қилишган.

* * *

67. Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таррани ҳўл хурмо билан тановул қилаётганларини кўрдим».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

* * *

68. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қовунни ҳўл хурмо билан ер эдилар».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

69. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга арпа нон ва таъми ўзгариб кетган хўрак олиб борди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинада совутларини бир яҳудийга гаровга бериб, шунга аҳллари учун арпа олган эдилар. У зотнинг: «Оли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида бир соъ буғдой ва бир соъ дон бўлмаган», деганларини эшитдим. У зотнинг ҳузурларида тўққиз аёл бор эди».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

70. Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен ёнбошлаган ҳолимда (таом) емайман», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

* * *

71. Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни чап тарафларидаги болишга ёнбошлаган ҳолларида кўрдим».

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Ҳиббон ривоят қилишган.

* * *

72. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғалла уюми олдидан ўтдилар. У зот қўлларини тиқсалар, панжалари ҳўлга тегди. Шунда у зот: «Эй ғалла эгаси! Бу нимаси?» дедилар. «Ёмғир теккан эди, эй Аллоҳнинг  Расули»,  деди. «Буни одамлар кўриши учун ғалланинг устига қилсанг бўлмасмиди! Ким алдаса, мендан эмас!» дедилар».

Муслим ривоят қилган.

01:33 / 12.02.2024
Кейинги мақола
Салавот
Сийрат
Набавий сийрат илмлари
Набавий сийрат илмлари еттитадир:1. Шамоил2. Далоил3. Фазоил4. Хасоис5. Аҳвол6. Сийрат7. МағозийУларнинг қисқача мазмуни:Шамоил: У зотнинг сифатлари (ташқи кўринишлари ва гўзал хулқлари).Далоил: У зот...
11:36 / 06-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари
عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ لِأَنَسِ: كَيْفَ كَانَ شَعَرُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟ قَالَ: كَانَ شَعَرًا رَجِلًا لَيْسَ بِالْجَعْدِ وَلَا السَّبِطِ بَيْنَ أُذُنَيْهِ و...
15:22 / 02-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг жисми шарифларининг васфи
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلَا بِالْقَصِيرِ، أَزْهَرَ اللَّوْنِ لَيْسَ بِأَبْيَضَ أَمْهَقَ و...
12:39 / 04-февраль Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг фузул шартномасида иштирок этишлари
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь Батафсил...