5 рабиъул аввал 1447
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 5-куни

  • Ҳижрий 182-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 798-йил 21-апрел) Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг энг буюк шогирдларидан бири ҳамда илк «Қозиул-қузот» яъни «Қозилар қозиси» мақомига эришган, Абу Юсуф куняси билан машҳур бўлган Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди.
  • Ҳижрий 833-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1429-йил 2-декабр) қироат имомларидан бири Ибн Жазарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди. У зот қироат фанида «Ан-нашр фил-қироат ал-ашр», «Ат-тамҳид фит-тажвид» ва «Ғоятун-ниҳоя фи тобақотил-қурро» номли асарлар соҳибидир.
  • Ҳижрий 1320-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1920-йил 14-июн) 13-асрнинг машҳур даъватчиларидан бири Абдурраҳмон Кавокибий вафот этди.


Робиъул-аввал ойининг 5-куни

  • Ҳижрий 182-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 798-йил 21-апрел) Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг энг буюк шогирдларидан бири ҳамда илк «Қозиул-қузот» яъни «Қозилар қозиси» мақомига эришган, Абу Юсуф куняси билан машҳур бўлган Яъқуб ибн Иброҳим ибн Ҳабиб раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди.
  • Ҳижрий 833-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1429-йил 2-декабр) қироат имомларидан бири Ибн Жазарий номи билан танилган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али раҳматуллоҳи алайҳ вафот этди. У зот қироат фанида «Ан-нашр фил-қироат ал-ашр», «Ат-тамҳид фит-тажвид» ва «Ғоятун-ниҳоя фи тобақотил-қурро» номли асарлар соҳибидир.
  • Ҳижрий 1320-йил 5-робиъул-аввал куни (милодий 1920-йил 14-июн) 13-асрнинг машҳур даъватчиларидан бири Абдурраҳмон Кавокибий вафот этди.


Салавоти шарифнинг фазилати

Аллоҳ таоло ҳеч нарсага, ҳечкимга эҳтиёжи бўлмаган ҳолда, Ўз Пайғамбари ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтади, бас, бунга кўра, умматларининг ул зотга салавот айтмоғи нақадар зарурдир. Чунки мўъминлар у зотнинг шафоатларига муҳтождирлар.

حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ [بُنْدَارٌ ] ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ خَالِدٍ بْنُ عَيْمَةَ، حدتَنِي مُوسَى بْنُ يَعْقُوبَ الزَّمْعِيُّ، حَدَّثَنِي عَبْدُ اللَّهِ بْنُ كَيْسَانَ، أَنَّ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ شَدَّادٍ أَخْبَرَهُ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ، أَنَّ رَسُولَ الله صَلَّى الله عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

قَالَ: «أَوْلَى النَّاسِ بِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ، أَكْثَرُهُمْ عَلَيَّ صَلَاةٌ ».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қиёмат кунида инсонларнинг менга энг якини менга энг кўп салавот айтганидир» («Сунани Термизий», 352-боб, 484-ҳадис).

حَدَّثَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرٍ، أَخْبَرَنَا إِسْمَعِيلُ بْنُ جَعْفَرٍ، عَنِ الْعَلَاءِ بنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّه عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً، صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا ] عَشْرًا».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Кимки менга бир салавот айтса, у туфайли Аллоҳ унга ўн салавот ёзади».(«СунаниТермизий», 352-боб, 485-ҳадис, ҳасан-саҳиҳ).

Суфён Саврий ва кўпил маҳлидан ривоят қилинади: «Раббнинг салотираҳматфаришталарнинг салотиистиғфордир».

Қуръони Карим тиловати ва Аллоҳнинг зикридан кейин ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш энгсавобли амаллардан ҳисобланади. Чунки бу Аллоҳнинг амридир. Шунинг учун солиҳ ва муттақий зотлар ўз тобеларига севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кунлик вазифа ҳам қилиб берадилар.

Исмоил Ҳаққий Бурсавий айтадилар:

«Ҳадиси шарифда айтилади: «Менга салом берган ҳар бир мусулмон банданинг саломига алик олмоғим учун Аллоҳ таоло руҳимни менга қайтаради».

(Имом Байҳақий, «Шуъабул-иймон»; Имом Абу Довуд, қаранг: «Ал-фатҳул-кабир», 3/103).

Бу ҳадиси шарифдан чиқадиган хулосага кўра, ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам барзах оламида ҳаётдирлар. Чунки кечами, кундузми, доим ул зотга салом бериб турадиган бирор киши топилади. («Руҳул-баён», 6-жилд, 479-саҳифа).

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ушбу рисола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

11:03 / 07.08.2024
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Салоти тунажжина
Саловотлар
Салоти тунажжина
(Мунажжия салавоти)    اللهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى الِ سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ صَلاةً تُنَجِّينَا بهَا مِنْ جَمِيعِ الْأهْوَالِ وَ الْآفَاتِ وَ تَقْضِي لَنَا بِهَا...
14:29 / 27-август Батафсил...
Саловотлар
Малавон салавоти
Кимки ушбу салавоти шарифни ҳар тонг ва кеч кирганда уч мартадан ўқиса, ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вaсалламга ўттиз минг (жами 60.000) caлaвот йўллаган бўлади ва унга Аллоҳнинг изни билан, о...
17:05 / 15-август Батафсил...
Саловотлар
Тафрижия салавоти (салоти нория)
اللّهُمَّ صَل صَلَوةً كَامِلَةً وَ سَلَّمْ سَلَاماً تَامَّا عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدِهِ الَّذِى تَنْحَلُ بِهِ الْعُقَدُ وَ تَنْفَرِجُ بِهِ الْكُرَبُ وَ تُقْضَى بِهِ الْحَوَائِجُ وَ تُنَالُ بِهِ الرَّ...
14:33 / 11-август Батафсил...
Саловотлар
Набиййи малиҳ салавоти
اَللّهُمَّ صَلِّ عَلَى سَيِّدِنَا مُحَمَّدِ النَبِيِّ الْمَلِيحِ صَاحِبِ الْمَقَامِ الْأَعْلَى وَالِّسَانِ الْفَصِيحِ Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадинин Набиййил малийҳи, соҳибил мақо...
14:46 / 08-август Батафсил...