10 зулқаъда 1447
Салавот

 ذكر ابن الجوزي في البستان: ذكر عَن بعض الصَّالِحِين انه قَالَ: كَانَ لي جَار نساخ فَمَاتَ فرايته فِي الْمَنَامِ فِي حَالَة حسنه، فقلت لَهُ: مَا فعل الله بك فقَالَ: غفر لي على مَا كَانَ مني فقلت. لَهُ: بِمَ كَانَ ذَلِكَ؟ فَقَالَ: كنت إذا كتبت اسْم النَّبي صلى الله عَلَيْهِ وسلم صليت عَلَيْهِ صلى الله عَلَيْهِ وَسلم فغفر لي بذلك وَأَعْطَانِي مَا لا عين رَأَتْ وَلَا أذن سمعت وَلا خطر على قلب بشر.

Ибн Жавзий «Бустанул ваъизийн» китобида келтирган.

Баъзи солиҳлар шундай дейдилар: «Менинг бир нусха кўчирувчи қўшним бор эди. У вафот этди. Ўша қўшнимни тушимда кўриб: «Аллоҳ сенга нима қилди?» десам, у: «Аллоҳ менинг гуноҳларимни кечирди», деди. Мен: «Қандай хизматинг учун?» десам, у: «Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам исмларини ёзадиган бўлсам, албатта соллаллоҳу алайҳи васаллам деб салавот айтар эдим. Шу сабаб Раббим гуноҳларимни кечириб, мен учун кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва инсон қалби ҳис этмаган нарсаларни ато қилди», деди».

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «لَا يُؤْمِنُ أَحَدُكُمْ حَتَّى أَكُونَ أَحَبَّ إِلَيْهِ مِنْ وَلَدِهِ وَوَالِدِهِ وَالنَّاسِ أَجْمَعِينَ».

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирортангиз мен унга фарзандидан, ота-онасидан ва барча одамлардан севимлироқ бўлмагунимча мўмин бўлмайди», дедилар».

(Муттафақун алайҳ).

Изоҳ: «Мўмин бўлмайди» иборада иймон мукаммал бўлмайди деган маъно назарда тутилади.

«Далоилул хойрот» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 13 февралдаги 03-07/1003-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

17:24 / 22-январь
Кейинги мақола
Салавот
Саловотлар
Салавот
اللَّهُمَّ إِنِّي نَوَيتُ بِصَلَاتِي عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ امْتِثَالًالأَمْرِكَ وَتَصْدِيقاً لِنَبِيِّكَ سَيّدِنَا مُحَمَّدٍ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَمَحَبَّةً...
11:39 / 24-апрел Батафсил...
Саловотлар
Салавот
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم : أَرَأَيْتَ صَلَاةَ الْمُصَلِّينَ عَلَيكَ مِمَّنْ غَابَ عَنْكَ، وَمَنْ يَأْتِي بَعْدَكَ؛ مَا حَالُهُمَا عِنْدَكَ؟ فَقَالَ: «أَسْمَعُ صَلَاةَ أَهْلِ مَحَبَّ...
12:35 / 17-апрел Батафсил...
Саловотлар
Набий алайҳиссаломга салавот айтинг!
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва Имом ибн Можалар ривоят қилган ҳадисда Омир ибн Робиъанинг оталари қуйидагиларни айтадилар:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким менга салавот айтса, фаришталар унга...
12:00 / 15-апрел Батафсил...
Саловотлар
Набий алайҳиссаломга салавот
قَالَ اللهُ تَعَالَى: إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًاАллоҳ таоло:«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришт...
18:14 / 13-апрел Батафсил...