2 зулқаъда 1447
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳунинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёлари борасида айтган сўзлари
 
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гаплари Қуръон эди, кўп зикр қилар, хутбаларни қисқароқ, намозларни узунроқ ўқир эдилар. Мискин ва заифларнинг ҳожатларини битириб бермагунларича улар билан бирга юришдан уялмас, кибрланмас ҳам эдилар. Имом Тобароний ривояти. Анас розияллоҳу анҳу:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп зикр қилар, беҳуда ишлардан сақланар, эшак миниш, жун кийимларни кийишдан уялмас, қул инсон чақирса ҳам, «лаббай» деб жавоб берар эдилар. У Зотни Ҳайбар кунида тизгини хурмо толасидан бўлган эшак устида кўрганман», дедилар. Таёлисий ривояти. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда:«Касалларни кўргани борар, жанозаларда иштирок этар эдилар»,  деган қўшимчаси ҳам бор. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ва бир аёл ўртасида содир бўлган ҳодиса Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Эркакларга уят сўзларни айтадиган тили бузуқ бир аёл бор эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан ўтиб қолди, у Зот бир тепалик устида сарид билан таомланаётган эдилар. Шунда ҳалиги аёл:«Ана уни қаранглар, қуллар каби ўтирар, қуллар каби таомланар экан», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қайси қул қулликни мендан ҳам яхшироқ қилар экан?» дедилар. У аёл яна: «Ўзи таомланиб менга таом бермайди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Марҳамат, еявер», дедилар.«Қўлинг билан узат», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узатдилар.«Оғзингдаги билан таомлантир», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таомлантирдилар. (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан) таомланган аёлни ҳаёси ғолиб келди ва то вафот этгунига қадар бирор кишига уятли сўз айтмади. Имом Тобароний ривояти. Раҳматуллоҳ Аҳмаджон ўғли
05:17 / 04.06.2014
Кейинги мақола
Салавот
Сийрат
Набавий сийрат илмлари
Набавий сийрат илмлари еттитадир:1. Шамоил2. Далоил3. Фазоил4. Хасоис5. Аҳвол6. Сийрат7. МағозийУларнинг қисқача мазмуни:Шамоил: У зотнинг сифатлари (ташқи кўринишлари ва гўзал хулқлари).Далоил: У зот...
11:36 / 06-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари
عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ لِأَنَسِ: كَيْفَ كَانَ شَعَرُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟ قَالَ: كَانَ شَعَرًا رَجِلًا لَيْسَ بِالْجَعْدِ وَلَا السَّبِطِ بَيْنَ أُذُنَيْهِ و...
15:22 / 02-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг жисми шарифларининг васфи
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلَا بِالْقَصِيرِ، أَزْهَرَ اللَّوْنِ لَيْسَ بِأَبْيَضَ أَمْهَقَ و...
12:39 / 04-февраль Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг фузул шартномасида иштирок этишлари
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь Батафсил...