9 ражаб 1447
Жориялари

Жориялари  

  1. Райҳона розияллоҳу анҳо.[1]

Отаси: Амр ё Зайд ёки Шамъун. Миллати: Бани Исроил, яҳудий. Қабиласи: Бани  Назир (Бани Қурайза қабиласига келин бўлиб тушгани учун бу қабилага ҳам нисбат берилади). Туғилган жойи: Мадинаи Мунаввара, БаниНазир қабиласи. Мусулмон бўлган йили: ҳижрий 6 йил, муҳаррам ойи / мил. 627 йил май-июнь (Бани Қурайза ғазотидан бироз кейин). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жория бўлган йили: ҳижрий 6 йил, муҳаррам ойи / мил. 627 йил май-июнь (Бани Қурайза ғазотидан бироз кейин). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жория бўлган жойи: Мадинаи Мунаввара. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жория қилиб олганларидаги ёшлари: 57 ёшу 10 ойлик. Бирга яшаган муддатлари: 4 йилу 11 ой. Вафот этган санаси: ҳижрий 10 йил, зулҳижжа ойи охири / мил. 632 йил март охирлари (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан видолашув ҳажидан Мадинага қайтиб келаётганларида, яъни у Зотнинг вафотларидан 2 ярим ой олдин). Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Олдинги турмуши: Ҳакам Қуразий. Изоҳ: Райҳона розияллоҳу анҳонинг ҳусни чиройли ва одоби жуда гўзал бўлган.  

  1. Мория бинти Шамъун Қибтийя розияллоҳу анҳо.

Куняси: Умму Иброҳим. Отаси: Шамъун Қибтий. Онаси: румлик аёл. Миллати: қибтий (асл мисрлик). Туғилган жойи: Миср, Асют муҳофазаси, Нил дарёси бўйидаги Ҳафн (ҳозирги Шайх Убода) қишлоғи. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жория бўлган йили: ҳижрий 7 йил / мил. 628 йил май – 629 йил апрель ораси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жория бўлган жойи: Мадинаи Мунаввара. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни жория қилиб олганларидаги ёшлари: 59 ёш. Бирга яшаган муддатлари: 4 йил. Вафот этган санаси: ҳижрий 16 йил, муҳаррам ойи / мил. 637 йил февраль (ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида). Вафот этган жойи: Мадинаи Мунаввара. Жанозасини ўқиган: ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу. Қабри: Мадинаи Мунаввара, Бақиъ қабристонида. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрган фарзанди: Иброҳим. Изоҳ: Мория розияллоҳу анҳо оқ рангли, жингалак сочли ва ҳусни чиройли бўлган. [1] Жумҳур уламоларнинг рожиҳ (кучли, эҳтимоли кўп, ҳақиқатга яқин) қавлларига кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жория бўлган.

19:11 / 26.06.2020
Кейинги мақола
Салавотлар
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эмизилишлари
Ўша вақтда арабларнинг одати бўйича, болалар саҳролик аёлларга эмиздирилар эди. Уларнинг фикрича, саҳронинг ҳавоси ҳам, одамларининг ахлоқи ҳам шаҳарникидан яхши бўлгани учун саҳролик аёлларни эмиб ўс...
14:22 / 22-декабрь Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг туғилишларига боғлиқ ажойиботлар
Оминанинг ҳомиласи оддий ҳомила эмас эди. Бу ҳомила хайр-барака ҳомиласи эди. Аллоҳ таоло ана шу ҳомиланинг баракасидан Каъбани бузиб ташлаш ниятида Маккага бостириб келган Абраҳа бошлиқ фил эгаларини...
14:26 / 17-декабрь Батафсил...
Сийрат
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг насаблари
أَمَّا نَسَبُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَهُوَ مُحَمَّدٌ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ابْنُ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيِّ بْنِ...
14:41 / 10-декабрь Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишлари
عَنْ قَيْسِ بْنِ مَخْرَمَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: وُلِدْتُ أَنَا وَرَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَامَ الْفِيلِ.  Қайс ибн Махрама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:...
18:23 / 05-декабрь Батафсил...