29 шаъбон 1447
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам неча йил умр кўрганлар?
Савол: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий ва шамсий йиллар ҳисобида неча йил умр кўрганлар? Иложи бўлса, кунларигача маълумот берсангиз? Жавоб: Алҳамдулиллаҳ, вассолату вассаламу ала Расулиллаҳ, аммо баъд: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан 53 йил олдин (8, 9, 10 ёки 12) рабиул аввал ойида туғилиб, ҳижрий 11 йил (12, 13 ёки 14) рабиул аввалда вафот этдилар. Милодий тақвим бўйича, 571 йил (19, 20, 21, 22 ёки 23) апрелда таваллуд топиб, 632 йил (6, 7 ёки 8) июнда вафот этдилар. Энди бевосита савол-жавобга ўтамиз: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қамарий тақвимга кўра, 63 йилу бир неча кун, шамсий тақвим бўйича, 61 йилу икки ойча умр кўрганлар. У зотга Аллоҳ таолонинг энг афзал ва мукаммал салоту саломлари бўлсин, омийн.  
06:12 / 08.03.2012
Аввалги мақола
Уммул масокин ким?
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 25 куни
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг жисми шарифларининг васфи
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلَا بِالْقَصِيرِ، أَزْهَرَ اللَّوْنِ لَيْسَ بِأَبْيَضَ أَمْهَقَ و...
12:39 / 04-февраль Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг фузул шартномасида иштирок этишлари
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг амакилари Абу Толиб билан бўлишлари
Абдулмуттолибнинг вафотидан кейин ҳеч кимсиз қолган ёш Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни у кишининг амакилари Абу Толиб ўз қарамоғига олди. Абу Толиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламн...
15:32 / 07-январь Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўксиларини ёриш
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَتَاهُ جِبْرِيلُ وَهُوَ يَلْعَبُ مَعَ الْغِلْمَانِ، فَأَخَذَهُ جِبْرِيلُ فَصَرَعَهُ فَشَقَّ عَنْ قَلْبِهِ فَاسْت...
13:19 / 29.12.2025 Батафсил...