Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларнинг исмларини ўзгартирганларини ўқиганман. Мен ҳам исмимни ўзгартиришим керакми?

3 йил аввал 2584 siyrat.uz

Савол: Менинг исмим «Туроб». Араб тилида «Туроб» тупроқ дегани экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаларнинг исмларини ўзгартирганларини ўқиганман. Мен ҳам исмимни ўзгартиришим керакми? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Исломий маданиятга кўра, ҳар бир мусулмоннинг исми чиройли, маъноли, яхши тилакка эга бўлиши керак. Иложи борича, исмидан унинг мусулмон экани билиниб турсин. Исмлар шариат мезонида бир неча қисмга бўлинади: марғуб (тарғиб қилинган), жоиз, макруҳ ва ҳаром. Туроб исми жоиз исмлар турига киради, чунки «туроб» сўзи луғатда тупроқ, чанг каби маъноларни билдиради. Қолаверса, хокисорликка ҳам далолат қилади. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг ўзига энг маҳбуб исми Абу Туроб эди. У ўзини ўша исм билан чақирилишидан хурсанд бўларди. Уни Абу Туроб деб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари номлаганлар. (Воқеа қуйидагича бўлган:)«(Ҳазрати Али) бир куни Фотима розияллоҳу анҳо билан аччиқлашиб қолиб, (уйдан) чиқади ва масжидга бориб, девор ёнига ёнбошлайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ортидан излаб бориб, ёнбошлаб ётган ҳолида топадилар. Ҳазрати Алининг орқа тарафи тупроққа беланган эди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг орқа тарафидаги тупроқни силаб, қоқа бошладилар ва: «Ўтир, эй Абу Туроб», дедилар» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ