Бани Мусталиқ ғазоти

3 йил аввал 2582 siyrat.uz

Кўпчилик уламолар иттифоқ қилган саҳиҳ ривоятга кўра бу ғазот ҳижрий бешинчи йили Шаъбон ойида бўлиб ўтган.

Ғазотнинг сабаби: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бани Мусталиқ қабиласи мусулмонларга қарши қўшин тўплаётгани, қўшин қўмондони Ҳорис ибн Зирор эканлиги хабари етказилгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларга қарши қўшин тортиб, улар билан Мурайсиъ номли қудуқ яқинида тўқнашдилар. Ўртада қаттиқ жанг бўлди. Аллоҳ таоло бани Мусталиқни   мағлуб  қилди.   Тушган  ўлжаларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пиёдага бир улуш, отлиққа икки улуш қилиб тақсимлаб бердилар. Бу ғазотда мусулмонлар билан бирга мунофиқлардан ҳам жуда кўпчилиги чиқишди. Ваҳоланки, улар авваллари ҳар хил баҳоналар билан ғазотдан қолиб кетишар эди. Бунинг сабаби, мунофиқлар бу сафар мусулмонлар ғалаба қилишларига кўзлари етар эди. Шунинг учун ўлжа олиш умидида қўрқмай жангга чиқавердилар.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ