Макка фатҳи

3 йил аввал 7037 siyrat.uz

Ҳижратнинг саккизинчи йили Рамазон ойида Макка фатҳ қилинди. Унинг сабаби: Қурайшнинг иттифоқдоши бўлган ,ани Бакр қабиласининг одамлари мусулмонларнинг иттифоқдоши бўлган Хузоаликларга қарши Қурайшдан аскар ва курол билан ёрдам беришларини сўрашди. Курайш рози бўлди. Улардан бир тўпи ўзларини танитмаслик учун ниқоб таққан ҳолда чиқишди. Уларнинг ичида Сафвон ибн Умайя, Хувайтиб ибн Абдул Уззо ва Микраз ибн Ҳафслар ҳам бор эди. Улар ,ани Бакрликлар билан Ватийр деган жойда бирлашиб Хузоа қабиласига тунда, тўсатдан бостириб боришди. Хузоаликлардан йигирма кишини ҳалок қилишди. Шундан кейин Амр ибн Солим ал-Хузоъий қирқ отлиқ билан Расулуллоҳ соллfллоҳу алайҳи васалламга бўлган ишнинг хабарини бериш учун Мадинага борди. Ибн Солим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда одамлар орасида ўтирганларида етиб келди ва вазиятни қофия билан баён қилди. шунда у Зот: «Сенга ёрдам берилур, эй Амр ибн Солим», дедилар. Шу аснода осмонда булут кўриниб қолди, шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу булут бани Каъб ғалабасининг хушхабарини беряпти», дедилар.Қурайш қилиб қўйган ишига пушаймон бўлиб, Расулуллоҳ   соллаллоҳу   алайҳи   васалламнинг олдиларига сулҳни янгилаш ва муддатни чўзиш учун Абу Суфён ибн Ҳарбни юборишди. Абу Суфён Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб мақсадини айтган эди, у Зот унга жавоб қайтармадилар. Кейин Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг олдига бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан гаплашиб беришини сўраган эди. У киши: «Мен бундай қилмайман», деди. Сўнг Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг олдига келиб айтган эди,  Умар: «Мен сизларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга оқлар эканманми?! Аллоҳ номига қасамки, агар сизларда (мусулмонларга қарши) бир зарра - қумурсқа (вазнича нарса) топсам, ўша нарса сабабли сизлар билан, албатта, урушган бўлар эдим», деди. Шундай қилиб, Абу Суфён Маккага ноумид ҳолда, қуруқ қўл билан қайтди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса хуфёна жангга тайёргарлик кўрдилар ва шундай деб дуо қилдилар: «Аллоҳим, Қурайшнинг кўзини олиб қўйгин, улар мени фақат тўсатдан - кутилмаганда кўриб қолишсин». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшинни тўплаб бўлганларида, Ҳотиб ибн Абу Балтаа мусулмонлар бостириб боришларидан Қурайшни огоҳлантириб уларга мактуб ёзиб юборди. Али розияллоҳу анҳу айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен, Зубайр ва Миқдодга: «Тез отланиб, Хох номли боғачага боринглар, у ерда (Маккага мактуб олиб кетаётган) бир   аёлни   топасизлар,   ундан   мактубни   олиб қайтинглар», дедилар. Биз отларимизни чоптириб, боғчага етиб бордик, у ердан аёлни топиб, унга: Мактубни бер, дедик. У: «Менда мактуб йўқ», деди. Биз: «Мактубни берасан ёки кийимларингни ечасан, текширамиз», дедик. Шундагина у сочининг ўримлари орасидан чиқариб берди. Мактубни Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламга олиб келдик. Унда Ҳотиб ибн Абу Балтаадан Макка мушрикларига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи режалари, ишлари ёзилган эди. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва саллам: «Эй Ҳотиб, нима бу?» дедилар. Ҳотиб: «Эй Расулуллоҳ, менга (ҳукм чиқиришга) шошилманг. Мен Қурайш билан  иттифоқдош  эдим,  лекин  ўзим  улардан эмасман.   Сиз   билан   келган   муҳожирларнинг Маккада қолган яқинларини мол-мулкларини ҳимоя қиладиган қариндошлари бор, менинг эса ундай қариндошларим    йўқлиги    сабабли    у    ердаги яқинларимни     ҳимоя     қиладиган     кишиларни топмоқчи бўлдим. Бу ишни диндан қайтганимдан ёки мусулмонликдан кейин яна кофирликка рози бўлганимдан   қилганим   йўқ»,  деди.   Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У рост айтяпти», дедилар. Умар розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, рухсат беринг, бу мунофиқнинг бошини танасидан жудо қилай», деди. У Зот: «(Йўқ,) у Бадр жангида қатнашган. Сен қаердан билурсан, эй Умар, эҳтимол, Аллоҳ   таоло   Бадр   жангида   иштирок   этган мусулмонларнинг   барча   қилган   ва   қиладиган гуноҳларини мағфират қилиб юборгандир», дедилар. Шунда қуйидаги оят нозил бўлди: «Эй мўминлар, Менинг ҳам душманим, сизларнинг ҳам душманларингиз (бўлган мушриклар)ни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик (ҳақида хат-хабар) юборурсизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган Ҳақ (Дин ва Қуръон)га кофир бўлгандирлар! Улар Пайғамбарни ҳам, сизларни ҳам Аллоҳга — Парвардигорларингизга иймон келтирганларингиз сабабли (ўз диёрларингиздан) ҳайдаб чиқармоқдалар-ку! Агар сизлар Менинг Йўлимда жиҳод қилиш учун ва Менинг розилигимни истаб чиққан бўлсангизлар, (у ҳолда мушрик-кофир кимсаларни дўст тутманглар)! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар! Ҳолбуки, Мен сизлар яширган нарсани ҳам, ошкор қилган нарсани ҳам жуда яхши Билгувчидирман! Сизлардан ким шу (иш)ни қилса, бас, аниқки, у Тўғри йўлдан озибди!»(Мумтаҳана сураси, 1-оят.) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага Кулсум ибн Ҳусайнни бошлиқ қилиб қолдириб   Рамазон   ойидан   ўн   кеча   ўтганда, чоршанба куни асрдан кейин Маккага йўл олдилар. Атрофдаги Аслам, Ғифор, Музайна ва Жуҳайна каби   араб   қабилаларига   элчи   жўнатдилар   ва барчалари    Заҳронда    (Макка    билан    Мадина ўртасидаги       макон       номи)       кўришдилар. Мусулмонларнинг адади ўн мингга етди. Курайш бундан бехабар эди. Лекин улар Абу Суфённинг ноумид қайтганидан бир кориҳолни кутаётган эдилар. Курайш Абу Суфённи, Ҳаким ибн Ҳузомни ва Будайл ибн Варқони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (режаси) ҳақида билиб келиш учун жўнатишди. Улар ҳеч қанча юрмай, Заҳрон водийсига яқинлашиб қолдилар. Баногоҳ, улар у ерда жуда улкан бир гулханга кўзлари тушди (у мусулмонлар лашкари ёққан олов эди) улар бир-биридан бу аланга ҳақида сўраб турганларида, уларни    Расулуллоҳ    соллаллоҳу    алайҳи    васалламнинг   қўриқчиларидан   айримлари   кўриб қолиб, у Зотнинг олдига олиб келдилар. Шунда Абу Суфён Исломга кирди». (Бухорий ривояти). Ибн Исҳоқ Аббосдан Абу Суфённинг иймон келтириш тафсилотини ривоят қилади: «Тонг отгач, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб бордим. У Зот уни кўргач: «Шўринг қурсин, эй Абу Суфён, Аллоҳдан бошқа ҳеч қандай илоҳ йўқ эканини биладиган вақтинг қелмадими?!»дедилар. Абу Суфён: «Ота-онам Сизга фидо бўлсин, Сиз нақадар ҳалим, нақадар олийжаноб ва силайи раҳмлисиз. Аллоҳга қасамки, агар Аллоҳдан бошқа илоҳ бўлганида шу пайтгача менинг бирор ҳожатимни чиқарган бўлар эди», деди. Яна у Зот: «Шўринг қурсин, эй Абу Суфён, мен Аллоҳнинг Расули эканимни биладиган вақтинг келмадими?!» дедилар. Абу Суфён: «Ота-онам Сизга фидо бўлсин, Сиз нақадар ҳалим, нақадар олийжаноб ва силайи раҳмлисиз. Валлоҳи, бу хусусда кўнгилда ҳануз бир нарса бор», деди. Аббос розияллоҳу анҳу: «Шўринг қурсин, бошингни олмасимиздан аввал Исломни қабул қилиб, Ла илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ, деб шаҳодат келтир», деди. Шунда у шаҳодат калимасини айтиб Исломга кирди. Аббос розияллоҳу анҳу айтади: Мен:«Эй Расулуллоҳ, Абу Суфён фахрни ёқтирадиган киши, шунинг учун унга бирон (имтиёз) берсангиз, дедим. У Зот: «Майли, ким Абу Суфённинг ҳовлисига кириб олса, у омонликдадир, яна ким эшигини қулфлаб олса, у ҳам омонликдадир ва яна ким масжидга кириб олса, у ҳам омонликдадир», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка сари қўзғолар эканлар, Аббосга шундай дедилар: «Абу Суфённи водийнинг бир жойида ушлаб тур, токи Аллоҳнинг лашкарлари ўтаётганда уларни кўриб қўйсин». Аббос айтади: «Бориб, ўша Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган жойда − водийнинг тор жойида − Абу Суфённи ушлаб турдим. Қабилалар ўз байроқларини кўтарган ҳолда ўта бошладилар. Ҳар бир қабила ўтар экан, Абу Суфён:«Эй Аббос, булар ким?» деб сўрар эди. Мен: «Сулайм ва ҳоказо ...», деб жавоб берар эдим. Ва ниҳоят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожир ва ансорлардан иборат гуруҳ билан ўтганларида, (темир дубулға кийиб олганларидан фақат кўзлари кўринар эди, холос) Абу Суфён: «Субҳоналлоҳ, эй Аббос, ана улар кимлар?» деди. Мен: «Ана у киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар, муҳожирлар билан ансорлар ичида келяптилар», дедим. Абу Суфён: «Уларга ҳеч кимнинг кучи ҳам қудрати ҳам етмайди. Аллоҳга қасамки, эй Аббос, эртага акангнинг ўғлининг подшоҳлиги буюк бўлади», деди, Мен: «Пайғамбарлик», дедим. У: «Ҳа, ҳа, шундай», деди. Сўнг Аббос унга: «Қавмингни қуткар», деди. Абу Суфён шошилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан илгари Маккага етиб келиб, баланд овозда: «Эй қавми Қурайш, ана Муҳаммад сизларнинг кучингиз етмайдиган (катта қўшин) билан келяпти. Бас, ким Абу Суфённинг ҳовлисига кириб келса, у омонликдадир», деди. Унинг олдига аёли Ҳинд бинти Утба келиб, мўйлабидан тортиб унинг шаънига қаттиқ ҳақоратли сўзларни айтди. Абу Суфён эса унга парво қилмай ўз қавмига гапиришда давом этди: «Ҳолингизга вой, ғафлатда қолманглар, ҳақиқатдан ҳам устингизга кучларингиз етмайдиган нарса келяпти. Бас, ким Абу Суфённинг ҳовлисига кириб олса, у омонликдадир», деди. Одамлар: «Сенинг ҳовлинг бизни нимадан ҳимоя қила оларди», дейишди. «Ким ўз дарвозасини қулфлаб олса, у ҳам омонликдадир. Ким масжидга кириб олса, у ҳам омонликдадир», деган эди, одамлар тирқираб уйларига ва Масжидул-Ҳаромга кириб олишди. Саъд ибн Убоданинг  водийнинг тор жойидан ўтаётиб Абу Суфёнга: «Бугун қирғин куни, бугун Каъба ҳалол қилинади», деган гапи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи  васалламга   етиб келган эди ,  бу   сўзни   маъқул кўрмадилар ва: «Йўқ, балки бу кун раҳмат кунидир, бу кун Аллоҳ Каъбани муаззам қилур», дедилар ва лашкарбошиларга ҳужум қилганлардан бошқалар билан урушмасликни буюрдилар. Магар олти эркак ва   тўрт   аёлни   топган   жойларида   ўлдиришга буюрдилар. Улар: Икрима ибн Абу Жаҳл, Ҳиббор ибн Асвад, Абдуллоҳ ибн Саъд ибн Абу Сарҳ, Миқяс ибн Сабоба Лайсий, Ҳувайркс ибн Нуқайд, Абдуллоҳ ибн Ҳилол, Ҳинд бин Утба, Амр ибн Ҳишомнинг озод қилган чўриси Сора ва Фартаний билан Қарина (бу охирги иккиси доим Пайгамбар соллоллоҳу алайҳи ва салламни ҳажв, масхара қилиб, қўшиқ айтадиган чўрилар эди). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага унинг тепа томонидан - Кадодан кирдилар ва Холид ибн Валидга ўз одамлари билан пастки томондан — Кудайдан киришни буюрдилар. Бас, мусулмонлар Маккага у Зот буюрган томондан кирдилар. Ҳеч ким қарши ҳужумга дуч келмади, фақат Холид ибн Валидга Икрима ибн Абу Жаҳл билан Сафвон ибн Умайя бошлиқ бир тўп мушриклар ҳужум қилишган эди, Холид ва унинг одамлари улар билан урушиб, улардан йигирма саккизтасини ўлдирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам узоқдан қиличларнинг ялтур-юлтирини кўриб, бу ҳолатни ёқтирмадилар. Шунда саҳобалар: «Бу Холид ўз одамлари билан жанг қиляпти. Ҳужумга дуч келганлиги сабабли уруш қилишга мажбур бўлди», дейишди. У Зот: «Аллоҳнинг хукми - қазоси яхшироқдир», дедилар. Ибн Исҳоқ Абдуллоҳ ибн Абу Бакрдан ва Ҳоким Анасдан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зу Тувога етиб келгач, уловларида ўтирган ҳолда Аллоҳ берган фатҳни кўриб, Аллоҳга тавозу қилиб бошларини шу даражада эгдиларки, соқолларининг учи эгарнинг қошига тегай деди. Абдуллоҳ ибн Муғаффал айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Макка фатҳ бўлган куни отлари устида Фатҳ сурасини таржиъ билан яъни, такрор-такрор ўқиб кетаётганларини кўрдим. Агар одамлар атрофимда тўпланиб кетмаганида мен ҳам худди у Зот каби таржиъ билан ўқиб борар эдим». Расулуллоҳ    соллаллоҳу    алайҳи    васаллам Байтуллоҳнинг олдига келдилар. Унинг атрофида уч юз олтмишта бут, санам бор эди. Қўлларидаги калтак билан уларни бирин-кетин йиқитиб шундай дедилар: «Ҳақ келди ва ботил йўқ бўлди...». Каъбанинг ичида ҳам олиҳалар бор эди. Улар чиқариб  ташланмагунча  Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам у ерга кирмадилар. У Зотнинг буйрукдари   билан   олиҳалар   ва   Иброҳим   ибн Исмоил      алайҳимас-саломларнинг      қўлларида фолбинлик    чўплари    билан    қўшиб    чизилган суратлари    ҳам    чиқариб    юборилди.    Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ уларни яксон қилсин, улар (мушриклар) бу иккиси (Иброҳим  билан  Исмоил  алайҳимассалом)  ҳеч қачон бу  чўплардан фол-қисмат олмаганларини яхши билишади». Сўнг Байтуллоҳнинг ичига кириб унинг ҳар тарафларида такбир айтдилар. Намоз ўқимадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир оз аввал      Усмон      ибн      Толҳага     (Байтуллоҳ қўриқчиларидан) калитни олиб чиқишни буюрган эдилар. Калитни олиб Байтуллоҳ эшигини очгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг ичига кириб чиқиб Усмон ибн Толҳани чақирдилар, сўнг калитни унга тутқазиб шундай дедилар: «Каъба ҳижобатини   -   қоровуллигини   тоабад   сизлар эгалланглар. Бу (мансабни) сизларга мен эмас, Аллоҳ таоло инъом қилди. Энди уни сизлардан ҳеч ким тортиб ололмайди, фақат золимларгина тортиб олиши   мумкин».   «Албатта,   Аллоҳ   сизларни омонатларни   ўз   эгаларига   топширишга   ва одамлар орасида ҳукм қилганингизда адолат билан ҳукм қилишга буюради. Албатта, Аллоҳ сизларга   энг   яхши   панд-насиҳатлар   қилур. Албатта, Аллоҳ Эшитгувчи, Кўргувчи бўлган Зотдир» (Нисо сураси, 58-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Билол розияллоҳу анҳуга буюрган эдилар, у Каъбанинг устига чиқиб намозга азон айтди. Шундан кейин одамлар келиб тўп-тўп бўлиб Аллоҳнинг Динига кира бошладилар. Ибн Исҳоқ айтади:«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба эшигининг устунларини ушлаб туриб, энди ўзларининг тақдири нима бўлишини билмай, ҳайрон бўлиб (қуршовда) турган маккаликларга қараб шундай хутба қилдилар: «Ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Ёлғиз Аллоҳ бордир. Унинг шериги йўқдир. У Зот ваъдасини рост қилди, бандасига нусрат берди, ҳизб-гуруҳларни Ёлғиз Ўзи мағлуб қилди. Огоҳ бўлингизким, барча ўч олиш, қон ёки даъво қилинган мол мана бу икки оёғим остидадир, магар Байтуллоҳ хизмати билан ҳожиларни суғориш бундан мустаснодир.Курайш жамоаси, албатта, Аллоҳ таоло сизлардан жоҳилият кибрини ва ота-боболар билан фахрланишни кетказди. Инсонлар Одамдан (тарқалганлар). Одам эса тупрокдан яратилган», дедилар ва Аллоҳ таолонинг ушбу оятини тиловат қилдилар: «Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишувингиз (дўст-биродар бўлишингиз) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва огоҳдир» (Ҳужурот сураси. 13-оят). И з о ҳ: Ушбу оятда Ислом динининг инсоният оламига нисбатан бўлган кўз қараши баён этилгандир: Биринчидан, барча инсонлар бир ота-онанинг фарзандларидир. Иккинчидан, инсонларнинг турли эл-уруғларга бўлинишлари бир-бирлари билан ер ёки мол-дунё талашиб уруш-жанжал билан умр ўтказишлари учун эмас, балки бир-бирлари билан танишиб, ҳамкорлик қилишлари ва биргаликда ўзлари халифа бўлган заминни обод қилишлари учундир. Ва ниҳоят, учинчидан, одамларнинг Аллоҳ таоло ҳузурида обрў-эътиборли бўлишлари мол-дунё ёки олий насаб билан эмас, балки Аллохдан қўрқиш ва у Зот нозил қилган амр-фармонларга итоат этиш билан бўлур. Сўнг: «Эй Курайш жамоаси, нима деб ўйлайсизлар, ҳозир сизларга қандай чора кўраман?» дедилар. Одамлар: «Яхши чора. Ахир Сиз олийжаноб биродар ва олийжаноб биродарнинг ўғлисиз − ку!» дейишди. У Зот: «Бораверинглар, ҳаммаларингиз озодсизлар», дедилар. Абу Шурайҳ Адавийдан ривоят қилинади, Фатҳ куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларга қилган хутбаларида ушбуларни ҳам айтган эдилар: «Албатта, Аллоҳ таоло Маккани ҳаром қилди, уни одамлар ҳаром қилгани йўқ. Аллоҳга, Охират Кунига иймон келтирган киши учун бу ерда қон тўкиш, дарахтини юлиш ҳалол бўлмайди... бугун унинг кечаги ҳурмати қайтиб келди. (Бу гапларимни) ҳозирлар ғойибларга етказиб қўйсинлар». Кейин одамлар Маккада Аллоҳ ва Расулига итоат этишга байъат қилиш учун йиғилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркаклар байъатидан бўшагандан сўнг аёллар билан байъатлашдилар. У Зотнинг   олдига   Қурайш   аёллари   йиғилдилар. Уларнинг ичида Ҳамза розияллоҳу анҳуга нисбатан қилган ишлари сабабли ўзини танитмаслик учун ниқоб тақиб олган Ҳинд бинти Утба ҳам бор эди. Улар байъат қилиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига яқинлашгач, у Зот: «Мен   билан   бирор   нарсани   Аллоҳга   шерик қилмасликка байъатлашасизлар», дедилар. Шунда Ҳинд: «Аллоҳга қасамки, Сиз биздан эркаклардан олган байъатни оляпсиз, биз уни сизга берамиз», деди. У Зот: «Ўғрилик қилмайсизлар», дедилар. Ҳинд: «Мен Абу Суфённинг молидан анча-мунча олиб турар эдим. Ўша ҳалолмиди менга ёки йўқми, билмайман», деди. Абу Суфён унинг гапларини эшитиб: «Ўтмишда олганларинг сенга ҳалолдир», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи в саллам: «Сен Утбанинг қизи Ҳиндмисан?» деб сўрадилар. У: «Ҳа, мен Утбанинг қизи Ҳиндман, мендан ўтган нарса тўғрисида мени кечиринг, Аллоҳ Сизни ҳам афв қилсин», деди. Яна у Зот: «Зино қилмайсизлар», дедилар. Ҳинд: «Ҳур аёл ҳам зино қиладими?» деди. «Болаларингизни ўлдирмайсизлар», дедилар. Ҳинд: «Биз уларни ўстирдик, катта бўлганларида сизлар уларни Бадрда ўлдирдингизлар», деди. Шунда Умар розияллоҳу анҳу унинг гапидан жуда қаттиқ кулди. Яна у Зот: «Ва қўл-оёқлари ўртасида тўқиб оладиган бўҳтонни қилмасинлар (яъни фарзандсизлик сабабли ўз эрларидан ажралиб қолмаслик учун бирон ташландиқ болани топиб, гўё у қўл-оёқлари ўртасидан чиққандек, яъни ўзлари туққандек эрларига: «Мана шу бола сендан бўлди», деб бўҳтон қилмасинлар», дедилар. Ҳинд: «Бундай бўҳтон келтириш жуда ҳунук ишдир», деди. У Зот: «Бирон яхши ишда менга итоатсиз бўлмайсизлар», дедилар. Бухорий Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллар билан фақат сўз орқали байъатлашар эдилар,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўллари ўша байъатда ўзлари хўжайин бўлган бир аёлдан бошқа аёлнинг қўлини ушламаган». Абу Толибнинг қизи умму Ҳониъ Фатҳ куни мушриклардан бир кишини ўз ҳимоясига олди. Али розияллоҳу анҳу эса уни ўлдирмоқчи бўлиб юрган эди. Умму Ҳониъ айтади: «Мен Пайғамбар соллаллоҳу   алайҳи   васалламнинг   олдиларига бордим, у Зот ювинаётган эканлар, қизлари Фотима бир тўн - кийим билан у Зотни тўсиб турган экан. У Зотга салом бердим. «Ким бу?» дедилар. «Абу Толибнинг қизи умму Ҳониъман», дедим. У Зот: «Умму Ҳониъга, марҳабо», дедилар. Ғусл қилиб бўлгач, бир кийимга ўраниб саккиз ракаат намоз ўқидилар.    Сўнг   бизга   ўгирилгач   мен: «Эй Расулуллоҳ, онамнинг ўғли Али мен ўз ҳимоямга олган   кишини   -   ибн   Ҳубайрани   ўлдирмоқчи бўляпти», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен ҳимоянгга олган кишини биз ҳам ҳимоямизга олдик, эй умму Ҳониъ», дедилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлдиришга буюрган мазкур кимсаларнинг айримлари ўлдирилди, баъзилари эса Исломни қабул қилдилар: Ҳувайрис, Абдуллоҳ ибн Хатал, Миқяс ибн Ҳубоба ва икки муғанния чўрилардан бири ўлдирилдилар. Абдуллоҳ ибн Саъд, Икрима, Ҳубор, Ҳинд бинти Утба ҳамда икки муғанния чўрилардан иккинчиси Исломга кирдилар. Ибн Ҳишом ривоят қилишича, Фазола ибн Умайр Лайсий Фатҳ йили Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни Байтуллоҳни тавоф қилаётган ҳолда ўлдирмоқчи бўлади. У яқинлашгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фазоламисан», дедилар. У: «Ҳа, Фазоламан, эй Расулуллоҳ», деди. У Зот: «Нафсинг сенга нималар деяпти?» дедилар. У: «Ҳеч нарса, Аллоҳни зикр қилаётган эдим», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб юбордилар   сўнг: «Аллоҳдан   мағфират   сўра», дедилар ва қўлларини унинг кўкрагига қўйдилар Унинг қалби таскин топди. Кейин Фазола шундай деди: «Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини кўксимга қўйиб турганларида Аллоҳ таоло яратаган нарсалар ичида менга ундан кўра суюклироқ нарса йўқ эди». Бухорий Ибн Аббосдан ривоят қилишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада ўн тўққиз кун намозни қаср қилиб - икки ракаат қилиб ўқиганлар.

Ибратли нукталар

Бу буюк фатҳ бир қанча аҳкомларни ва турли далолатларни ўзи ичига олган. Уларни бақадриҳол воқеалар тартиби андозасида зикр қилишга ҳаракат қиламиз. Биринчи - сулҳ ва уни бузиш: 1. Макка фатҳига сабаб бўлган воқеа бизга шуни далолат қиладики, мусулмонлар билан ахдлашган, сулҳ тузган томон агар мусулмонларнинг ҳимоясида бўлган бирон қавм билан урушадиган бўлса, улар мусулмонларга қарши уришган бўладилар, натижада улар билан мусулмонлар ўртасида ҳеч қандай сулҳ қолмайди. Бу мусулмон уламолар иттифоқ қилган ҳукмдир. 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тутган Маккага бориш услуби бизга шуни билдирадики, мусулмонлар ахдни бузган душман тараф устига билдирмасдан, тўсатдан бостириб киришлари дуруст экан. Ўзингиз кўрганингиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккага чиқишга қарор қилган пайтларида шундай деб дуо қилдилар: «Аллоҳим, Курайшнинг кўзларини олиб қўйгин, мени улар фақат тўсатдан кўриб қолсинлар». Бу кўпчилик уламолар иттифоқ қилган ҳукмдир. Аммо хиёнат қилмасалар - ахдни бузмасалар, балки кучли далиллар асосида ахдни бузишлари хавфи  борлиги билинса, у ҳолда мусулмонлар бошлиғи аҳдни бузиши ва  уларга тўсатдан уруш очиши дуруст эмасдир. Балки уларнинг барчасига буни эълон қилиши, билдириши лозимдир. Бунга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти далилдир: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), агар Сиз (ўрталарингизда ахд-паймон  бўлган)  қавм  тарафидан  хиёнатни сезсангиз, уларга (қилган ахд-паймонларини) баб-баробар қилиб ташланг (яъни ўрталарингиздаги ахд-паймон тугаганини ҳар икки тараф ҳам билсин). Албатта, Аллоҳ хиёнаткор кимсаларни севмас» (Анфол  сураси,   58-оят).   Яъни ахд   улар   тарафидан бузилаётганини уларга билдириб қўйинг. Иккинчи - Хотиб ибн Абу Балтаа ва унинг қилмиши: Биз бу воқеа орқали Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий пайғамбар эканлигига ва Парвардигори томонидан ваҳий билан қувватлантириб турилишига яна бир бор гувоҳ бўламиз. У Зот айрим саҳобаларига шундай деган эдилар: «Хох боғчасига боринглар, у ерда бир аёлни учратасизлар, унда мактуб бор, ундан ўша мактубни олиб келинглар». Бу мактуб ҳақида ва у аёл билан Ҳотиб ибн Абу Балтаа ўртасида бўлиб ўтган нарса ҳақида у Зотга ким хабар берди?! Бу ваҳийдир.. демакки, пайғамбарликдир. Бу Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбарига ва мусулмонларга инъом қилажак буюк фатҳни амалга ошириш учун бўлган қўллаб-қувватлашдир. Учинчи - Абу Суфённинг иши ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унга муносабатлари: Абу Суфённинг Фатҳ кунидаги ишларидан энг ажабланарлиси − у ўз қавмини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши урушишдан қайтарганларнинг биринчиси бўлиши ва ўша кунларда Аллоҳнинг Динига тўп-тўп бўлиб кирувчиларнинг бошида бўлишидир. Қизиқ! Ахир кечагина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши қилинган урушларнинг биронтаси унинг маслаҳатисиз, бошқарувисиз бўлмас эдику?! Эҳтимол, Илоҳий Ҳикмат Маккани (қаттиқ) жангсиз фатҳ қилиниши ва унинг аҳли Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мусулмонлар томонидан куч ишлатмаган ҳолда иймон келтиришларини хоҳлагани учун Абу Суфённинг ҳаммадан аввал Исломга кириш сабабларини тайёрлаб қўйгандир. Мана шу ҳикмат Марри Заҳронда у билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўртасида бўлиб ўтган учрашувда кўринади. Ана шу учрашувдан кейин у Маккага қайтиб, ўз қавмининг бошидан жанг қилиш фикрини олиб ташлади ва Макка ҳавосини жоҳилият ва мушриклик ҳаётига нуқта қўювчи тинчлик-тотувликка ва Ислом қуёши порлашига тайёрлаб қўйди. «Ким Абу Суфённинг ҳовлисига кириб олса, у омонликдадир«, деб эълон қилишга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буйруқ беришлари мазкур ишларнинг кириш қисмидир. Бу буйруқ Абу Суфён ўзининг Исломга кирганини эълон қилганидан сўнг берилди. Бунда унинг қалбига Исломни чуқурроқ ўрнатиш мақсади кўринади. Маълумки, Ислом дегани унинг амалий ҳамда эътиқодий арконларига бўйинсунишдир. Ундан кейин Исломга кирган кишининг қалбида иймон мустаҳкам ўрнашмоғи лозимдир. Бу эса Ислом асослари ва арконларини мудом маҳкам тутиш билан амалга ошади. Ана шу давомийликни таъминлайдиган нарса эса ўша янги Исломга кирган кишининг қалбини турли шаръий воситалар билан ошно қилиш, тортишдир, шунда иймон томирлари унинг қалбига мустаҳкамроқ ўрнашади ва унинг Исломи бўронлар ҳам қўпора олмайдиган кучли, бақувват бўлади. Мана шу нукта баъзи ансорий саҳобаларнинг зеҳнларига келмаганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким Абу Суфённинг ҳовлисига кириб олса, у омонликдадир», деган сўзларини эшитган пайтларида: «У Зот ўз шаҳарлари (Макка) ва жамоатларига қайтгилари келиб қолди, чоғи, шу сабабдан бундай ярашув сўзларини айтяптилар», деб ўйлашди. Биз юқорида ишора қилиб ўтган Ислом билан иймон ўртасида фарқ борлиги ҳақидаги сўз сизга Абу Суфён розияллоҳу анҳунинг Исломга кириш жараёнида илғанган ишкалликни бартараф қилади. Билиб ўтганингиздек, унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга менинг Расулуллоҳ эканимни билиш вақти келмадими?» деганларида, у: «Аллоҳга қасамки, бу тўғрида нафсимда ҳамон бир нарса бор», деб жавоб берган эди. Шунда Аббос унга: «Шўринг қургур, бўйнинг кесилмасидан аввал Исломни қабул қил ва «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллаху ва ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ», деб гувоҳлик бер», деди. Шундан кейин у ҳақ шаҳодатни келтирган эди. Ишкаллик шундаки, айримлар: «Таҳдид остида қабул қилинган Исломнинг қандай қиймати бор. Ахир бир лаҳза олдин Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи   ва салламнинг   пайғамбарликлари   ҳақида нафсида ҳамон бир нарса борлигини айтаётган эди−ку?!» деб қолишлари мумкин. Лекин     мана    шу    ишкаллик   −   муаммо қуйидагиларни билишингиз билан ҳал бўлади: Бу дунёда мушрик ёки кофирдан талаб қилинган нарса унинг Исломга кириши ирода қилинаётган пайтнинг ўзида унинг қалбида иймон ҳам  комил ҳолда ўрнашиши эмас, балки ундан талаб қилинадиган нарса у ўз вужудини ва тилини Аллоҳнинг Динига бўйсундириши, Аллоҳни ягона билиб, Расулига итоат   қилишидир.   Аммо   иймон   эса   Исломга бўйсунишининг давомийлиги билан биргаликда тарбияланиб, ўсиб бораверади. Шунинг учунАллоҳ таоло Ўзининг Китобида шундай дейди: «Аъробийлар: «Иймон келтирдик», дедилар. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) айтинг: «Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар «Мусулмон бўлдик - бўйсундик», денглар, (чунки ҳали-ҳануз) иймон дилларингизга кирган эмасдир.   Агар   сизлар   Аллоҳга   ва   Унинг Пайғамбарига итоат этсангизлар, у Зот сизларга (қилган яхши) амалларингиздан (яъни уларнинг савобидан) бирон нарсани камитмас. Албатта, Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир» (Ҳужурот сураси, 14-оят). И з о ҳ: Муфассирларнинг айтишларича, бу ва қуйидаги оятлар бани Асад номли қабиладан бўлган бир гуруҳ аъробийлар ҳақида нозил бўлгандир. Улар қаҳатчилик йилида Мадинага тушиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзларининг мўмин бўлганларини пеш қилиб, у Зотдан мусулмонларга тегишли     бўлган     ўлжалардан     уларга     ҳам беришларини талаб қилишади. Лекин Қуръои уларнинг дилларига иймон кирмаганини, улар фақат ўлжага эга бўлиш учун зоҳирда Исломга кириб турганларини ошкор қилади ва агар улар сидқидилдан иймон келтириб, Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этсалар, Аллоҳ таоло уларни бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам кам қилмаслигини уқтиради. Абу Суфён Исломга кирганини эълон қилганидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббосга Абу Суфённи Аллоҳнинг аскарлари ўтадиган жойда ушлаб туришини буюришлари у Зотнинг ҳикматли ишларидан эди. Уни водийнинг тор жойида ушлаб туришдан мақсад Абу Суфён Исломнинг қуввати қай даражага етганини ва тарқоқ заиф ҳолда Маккадан ҳижрат қилиб кетганлар қандай кучли одамларга айланганини кўриб қўйиши учун ҳамда бу етук ибрат унинг иймонини қувватлантирувчи, эътиқодини мустаҳкамловчи омилларнинг аввали бўлиши учун эди. Абу Суфён шундоққина олдидан бирин-кетин ўтаётган Ислом лашкарларини даҳшат ва ҳайрат ичида кузатиб турар экан, Аббосга шундай деди: (унда жоҳилий фикрлаш асорати қолган эди) «Жиянингнинг подшолиги буюк бўлибди». Аббос уни ғафлатидан уйғотиб: «Эй Абу Суфён, бу (подшолик эмас) пайғамбарликдир. Подшолик дейсан-а! Маккада унга подшолик, мол-дунё, обрўни таклиф қилганларингда уларни оёғининг остига ташлаган эди-ку! Ўшанда унга қаттиқ озорлар бергандинглар. Ўз шаҳридан ҳижрат қилиб чиқиб кетишига сизлар таклиф қилаётган мулк, подшоликка     пайғамбарликни     алмаштиришни хоҳламагани сабаб эди. Бу пайғамбарликдир!» Бу сўзларни Аббоснинг тилида Ҳикмати Илоҳий жорий қилди. Токи бу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи в салламнинг даъвати мулк ёки ҳокимлик учун бўлган, деб ўйлайдиганларга то Қиёматгача жавоб бўлсин. Тўртинчи - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккага киришлари. Бухорий Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан қилган ривоятда билиб ўтганимиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка тепаликларида келар эканлар, Фатҳ сурасини таржиъ билан тиловат қилиб келардилар. Таржиъ қироатнинг маълум бир тури бўлиб, қори Қуръонни аввал паст овозда ўқиб, сўнгра тараннум билан тиловат қилади. Бундан кўриниб турибдики, у Зот Маккага кириш чоғида ғалаба, зафар нашъаси билан ҳаволаниш, гердайиш ўрнига Аллоҳ таолога шукр қилиш билан машғул бўлганлар. Бу маъно тасаввурини Ибн Исҳоқнинг ривояти яна ҳам кенгайтиради: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зу Тувога етганларида Аллоҳ инъом этган фатҳни кўриб бошларини Аллоҳга тавозуъ қилиб шундай эгдиларки, ҳатто соқоллари эгарнинг қошига тегай деди.Демак, у Зотнинг умматлари - биз мусулмонлар ҳам у Зотдан ўрнак олиб доим шундай бўлишимиз керак. Яъни хурсандчиликда ҳам, хафаликда ҳам, фаровонликда ҳам, қийинчиликда ҳам, заифликда ҳам, куч-қувватга тўлган вақтимизда ҳам фақат Аллоҳ таолога қуллик қилишимиз, Уни зикр қилишимиз, ёдимизда тутишимиз лозим. Бошга кулфат тушганда Аллоҳга ёлвориш, зорланиш, қайғулар кетгандан кейин эса хурсандликдан маст бўлиш, туғёнга тушиш, худди кеча Аллоҳга дуо қилмагандек, зорланиб сўрамагандек, у Зотнинг буйруқларининг ёнидан тескари қараб ўтиш ҳақиқий мусулмоннинг иши эмасдир! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доно тадбирларидан яна бири у Зот асҳобларини Макканинг кириш жойларига тарқалишга, яъни ҳамма бир жойдан кирмасликка буюришларидир. Бундай қилишларига сабаб агар Макка аҳли уруш қилишни истаса ҳам, бунга фурсат ва имконият қолдирмаслик эди. Чунки уруш қилмоқчи бўлсалар, улар ҳам Макканинг ҳар тарафига бўлинишлари лозим бўлади. У ҳолда эса жамоатлари бўлиниб, заифлашиб, урушишга имкон топа олмай қоладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи в саллам бу ишни имкон борича қон тўкилишининг олдини олиш учун ва ҳурматли шаҳарда тинчликни сақлаш учун қилдилар. Шунинг учун ҳам мусулмонларни ҳужум қилмаганлар билан урушмасликка буюрдилар ва ким ҳовлисига кириб, эшигини қулфлаб олса, у омонликдадир, деб эълон қилдилар. Бешинчи - Ҳарамга хос аҳкомлар. 1- У жойда уруш қилиш ҳаромлиги: Юқорида айтиб ўтганимиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам асҳобларига Маккага киргач, ҳеч ким билан урушмасликни, магар уларга қарши ҳужум бошлаганлар билангина урушишларини ва яна олти нафар мушрикни қаерда топсалар, ўша ерда ўлдиришларини буюрдилар. Яна билдикки, у Зот узоқдан қиличларнинг ялтирашини кўриб, Холид ибн Валиднинг айрим маккаликлар билан уришаётганини ёқтирмадилар. Кейин Холид улар томонидан ҳужумга учраганини, шу сабабдан уруш қилганини билгач: Аллоҳнинг қазоси - хукми яхширокдир, дедилар. Маккада ана шундан бошқа уруш бўлгани йўқ. 2- Овининг ҳаромлиги Бу ҳукм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ови қувилмайди», деган сўзлари билан бил-ижмоъ собитдир. Кувиш ҳаром бўлса, ўлдириш, албатта, ҳаромдир. Агар бирон овни ушлаб олинса, қўйиб юбориш вожиб. Агар унга талафот етказса, муҳрим каби каффорат тўлайди. Ҳарам  ҳайвонларидан   олти  турини  ўлдириш мумкинлигини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам истисно тариқасида айтиб ўтганлар. Улар: қарға, калҳат, чаён, сичқон ва қутурган қопоғон ит кабилардир. Уламолар озор бериш жиҳатдан мазкур ҳайвонларга ўхшаб кетадиган илон  ва зарарли йиртқичларни ҳам уларга қиёслаб қўшганлар. 3-Ўсимлигини кесиш ҳаромлиги: Бунга далил мазкур ҳадис давомидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Тикони ҳам кесилмайди», деган сўзларидир. Бунинг маъноси − одамлар қўллари билан эккан ўсимликлардан бошқа барча    Аллоҳ   таоло    ўстирган    ўсимликларни, модомики қуримаган бўлса, кесиш мумкин эмасдир. Одамлар ўзлари экиб ўстирганларини кесиш худди чорва ҳайвонларини сўйиш мумкин бўлганидек мумкиндир. 4-Ҳарамга эҳром билан кириш вожиблиги: Ким Маккага кирмоқчи бўлса у ё ҳажга ёки умрага эҳром боғлаб кирмоғи вожибдир. Олтинчи — Каъбайи мушаррафа 1 -Каъба ичида намоз ўқиш. Биз юқорида Бухорий Ибн Аббосдан ривояг қилган ҳадисни келтирган эдик. Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба ичига то ундаги бут-санамлар ва Иброҳим ҳамда Исмоил алайҳимассаломларнинг қўлларида фолбинлик ўқ-қаламларини ушлаган ҳолда чизилган суратлари чиқарилиб ташланмагунча кирмаганлари... сўнг унинг ичига кирганда унинг ҳар тарафида такбир айтганлари, лекин намоз ўқимаганлари айтилган эди. Энди Муслим ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усома, Билол ва Каъба ходими Усмон ибн Толҳалар билан Каъба ичига кириб эшикни қулфлаб унинг ичида бир муддат турдилар. Ибн Умар айтади: Чиққанларида Билолдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба ичида нима қилганлари ҳақида сўрадим. Билол: У Зот икки устунни чап томонларида бир устунни ўнг ва уч устунни орқаларида қолдирган ҳолда намоз ўқидилар. Ўшанда Каъба ичида олти устун бор эди. Бухорий ҳам ибн Умардан шунга яқин мазмунда ривоят қилган. Уламолар бу икки ҳадис ўртасида қарама- қаршилик йўқ дейишади. Бунга сабаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъба ичида намоз ўқимаганликларини ривоят қилган Ибн Аббос Каъба ичига у Зот билан бирга кирмаган, балки (ибн Ҳажарнинг айтишича,) у ўз нақлини гоҳ Усомага, гоҳ акаси Фазлга таянган ҳолда келтирган. Фазлнинг ўзи ҳам у Зот билан Каъба ичида бўлмаган. Энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Каъба ичида намоз ўқиганларини нақл қилган Билол эса у Зот билан Каъба ичида бирга бўлган. Шунга биноан, ибн   Умарнинг   Билолдан   қилган   ривоятини муқаддам ва мўътабар санаш лойиқдир. 2-Сурат чизиш ва уни саклаш ҳукми: Юқорида келтирилган Бухорийнинг ҳадисидан бизга маълум  бўлдики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбага то ундаги сурат ва санамлар чиқарилиб ташланмагунча кирмаганлар. Абу Довуд Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга келиб Каъба ичига чизилган суратларни ўчириб ташлашни буюрганлар, то суратлар ўчирилмагунча унга кирмай турганлар. Бухорийнинг Усома розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида у Зот Каъбанинг ичига киргач, Иброҳим алайҳиссаломнинг яхши ўчирилиб битмаган суратини кўриб, сув олиб келишларини буюриб, ўша сув билан уни ўчириб юборганлар. Бундан сурат чизиш, ҳайкал ясаш ва уларни саклаш кабиларга Исломнинг муносабатини аниқлаб олиш қийин эмас. Бу тўғрида Имом Нававийнинг саҳиҳи Муслим шарҳида айтган сўзларини келтирамиз: «Уламоларимиз жонлиларнинг суратини чизиш қаттиқ ҳаромлигини, гуноҳи кабиралардан эканлигини айтадилар. Гилам, кийим, дирҳам, дийнор, идиш ёки деворга чизишнинг фарқи йўқ, ҳаммаси ҳаромдир. Аммо дарахт, ўсимликлар каби жонсиз нарсаларни чизиш эса ҳаром эмас. Булар расм чизишга боғлиқ ҳукмлардир». Энди жонли нарсалар чизилган расмларни ушлаш - сақлашга келсак, агар улар деворларда, кийим-кечакларда бўлса, ҳаромдир. Агар гилам, полос каби оёқ остида эзиладиган нарсаларда бўлса ,ҳаром эмас. Суратларнинг соясиз билан соялисининг (масалан ҳайкалларнинг) ҳукми орасида фарқ йўқ. З-Байтуллоҳ қоровуллиги: Зикр қилганимиздек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Усмон ибн Толҳага Байтуллоҳнинг калитини топшириб шундай деган эдилар: «Бу (калитни) тоабад (қўлда) тутинглар. (Бани Абдуд-дор билан Бани Шайба уруғини кўзда тутяптилар.) Уни сизлардан фақат золимларгина тортиб олиши мумкин». Уламолар Байтуллоҳ қоровуллигини мазкур уруғдан тортиб олишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқдир, деб биладилар. Нававий Қози Иёздан нақл қилади: «Бу уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан берилган мансаб бўлиб, улар учун ҳам, зурриётлари учун ҳам абадий қолиши ва модомики бор ва лойиқ бўлар эканлар, бу мансабда уларга ҳеч ким шериклик қилмаслиги ва тортиб олмаслиги лозимдир». Ҳақиқатдан ҳам




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ