Робиъул-аввал ойининг 26-кун
Ҳижрий 1369-йил 26-робиъул аввал куни (милодий 1950-йил 15-январ) мусулмон араб оламида Физика фани олимларидан бири Али Мустафо Мушрифа 52 ёшида вафот этди.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Отам вафот қилди. Унинг зиммасида қарзи бор эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб: «Отам ўз зиммасидаги қарзни қолдирди. Менда унинг хурмосидан чиқадиган нарсадан бошқа ҳеч нарса йўқ. Унинг йиллар бўйи чиқаргани ҳам зиммасидаги қарзга етмайди. Мен билан борсангиз, ҳақдорлар менга қаттиқ тегмасалар», дедим. У Зот мен билан хурмо хирмонларидан бир хирмон атрофида юрдилар-да, Аллоҳга дуо қилдилар. Кейин бошқасини ҳам шундоқ қилдилар ва унинг устига ўтириб олиб: «Уни ўлчаб олинглар», дедилар. Уларга ҳақларини тўлиқ қилиб бердилар. Яна уларга берган нарсаларича ортиб қолди».
Бухорий ривоят қилган.