ҒАЙБИЁТЛАРДАН ХАБАР БЕРИШЛАРИ

7 йил аввал 3440 siyrat.uz

Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдим. Бир одам келиб, у Зотга фақирликдан шикоят қилди. Сўнгра бошқа бири келиб йўлтўсарликдан шикоят қилди. Шунда у Зот: «Эй Адий, Ҳийрани кўрганмисан?» дедилар. «Хабарини эшитганман-у, кўрганим йўқ», дедим. «Агар ҳаётинг узун бўлса, албатта, аёл кишининг фақат Аллоҳдан бошқа бирор нарсадан қўрқмасдан Ҳийрадан сафар қилиб келиб, Каъбани тавоф қилишини кўрасан. (Ўзимча «Тойнинг юртни фасодга тўлдирган шайтонлари қани?» дедим.) Агар ҳаётинг узун бўлса, албатта, Кисронинг хазиналари фатҳ қилинур», дедилар. «Кисро ибн Ҳурмузними?» дедим. «Ҳа. Агар ҳаётинг узун бўлса, албатта, кишининг ҳовучини тилло ёки кумушга тўлдириб чиқиб уни қабул қилиб оладиган одам топа олмаслигини кўрасан. Ва, албатта, сиздан бирингиз Аллоҳга учрашув куни учрашганда у билан У Зотнинг орасида таржима қиладиган таржимон бўлмаганда, албатта, У Зот унга: «Мен сенга етказиш учун Расул юбормаган эдимми?» дейди. «Оре», дейди банда. Шунда у Зот: «Мен сенга молу дунё, бола-чақа бермадимми, фазл кўрсатмадимми?» дейди. «Оре», дейди банда ва ўнгига қараб жаҳаннамдан бошқа нарсани кўрмайди. Чапига қараб, жаҳаннамдан бошқа нарсани кўрмайди. Бир дона хурмонинг парчаси билан бўлса ҳам оловдан сақланинглар. Ким уни ҳам топа олмаса, бир оғиз ширин сўз билан бўлса ҳам», дедилар. Адий айтади: «Бас, мен аёл кишининг фақат Аллоҳдан бошқа бирор нарсадан қўрқмасдан Ҳийрадан сафар қилиб келиб, Каъбани тавоф қилишини кўрдим. Кисронинг хазинасини фатҳ қилганлар ичида мен ҳам бор эдим. Агар ҳаётингиз узун бўлса, албатта, Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган нарсаларини кўрасизлар», деди». Бухорий ривоят қилган.



Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ